Тинчлик келишувига қарамай, яҳудийлар Ғазони қирғин қилишда давом этмоқда

Тинчлик келишувига қарамай, яҳудийлар Ғазони қирғин қилишда давом этмоқда
Ҳамас ва (Исроил) ўртасида 10 октябр куни оташкесим битими кучга кирганига қарамай яҳудий вужуди ўз қирғинларини ҳали ҳам тўхтатмай давом эттирмоқда. Ўша кундан буён босқинчи кучлар тинчлик режимини 497 марта бузди. Унинг ҳужумлари натижасида 342 нафар мусулмон шаҳид бўлди ва 875 нафар мусулмон турли жароҳатлар олди. Бундан ташқари 35 киши ҳеч қандай сабабларсиз ҳибсга олинди. ЮНИСЕФнинг маълумотларига кўра, 10 октабрдан буён (Исроил) кучлари камида 67 нафар болани ўлдирган. Бошқача айтганда, тинчлик келишуви эълон қилинганидан бери босқинчи яҳудийлар Ғазода ҳар куни икки болани ўлдирган.
Шу билан бирга, босқинчи кучлар Ғазо қамалини ҳам тўхтатгани йўқ. Аксинча, Ғазога инсонпарварлик ёрдам олиб кириш қийинлигича қолмоқда. Натижада, озиқ-овқат нархлари осмонга сакрамоқда. Тухум 13 доллардан 600 долларга, бензиннинг бир литри 7 доллардан 250 долларга, сабзавотлар 10 бараварга қимматлаган. Сув таъминоти 866 фоизга кўтарилган. Асосий товарлар нархи ўртача 700 фоизга ошган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, бу оддий инфляция эмас, балки очликдан атайин қурол сифатида фойдаланишдир. Чунки босқинчи (Исроил) инсонпарварлик ёрдамнинг киришини қаттиқ чеклашда ва озиқ-овқат етиштириш, сақлаш ва тарқатиш учун зарур бўлган инфратузилмани йўқ қилишда давом этмоқда.




