Ғазо бўйича битим кучга кирди

Ғазо бўйича битим кучга кирди
Ғазода оташкесим ҳақидаги тинчлик келишуви шартларига кўра маҳбуслар алмашинуви бошланди. ҲАМАС омон қолган сўнгги (исроил)лик маҳбусларни озод қилди. Ҳалок бўлган 28 нафар (исроил)лик маҳбуснинг жасадларини ҳам топшириш ҳаракатлари режалаштирилмоқда. (Исроил)лик маҳбусларни озод қилиш ҳаракати икки босқичда амалга оширилди: аввалига 7 нафар маҳбус, сўнгра 13 нафар маҳбус Халқаро Қизил Хоч жамиятининг вакилларига топширилди.
Бунга жавобан (Исроил) ноҳақ ҳибсга олинган 2000га яқин фаластинликни озод қилишни бошлади. Озод қилинган фаластинликларнинг биринчи қисми Ғазо ва Рамаллоҳга етказилди.
Ҳамас ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлмиш ал-Қассам бригадаси, агар (Исроил) келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажаришда давом этса, у ҳам келишувга амал қилишини билдирди.




