Янгиликлар

Ғазо: Шартноманинг навбатдаги босқичи амалга ошмоқда

Ғазо: Шартноманинг навбатдаги босқичи амалга ошмоқда

Ғазода оташкесим шартномасининг навбатдаги босқичи амалга оширилиш арафасида турибди. АҚШ шартноманинг навбатдаги босқичини амалга оширишга киришди. Бу босқич Ғазодаги вазиятни барқарорлаштириш учун халқаро кучлар тузишни ўз ичига олади. ОАВнинг хабарларига кўра, бу кучни мусулмон давлатларининг қўшинларидан тузиш олға сурилмоқда.

Ғазо буйича тинчлик шартномаси имзоланганига қарамай, ишғолчи яҳудий вужуди шартномага амал қилмай, ўзининг бузғинчилик ҳаракатларини давом эттирмоқда. Аниқроқ айтганда (Исроил) гуманитар ёрдамларнинг Ғазога киришига чек қўйиб, Ғазодаги мусулмонларга қарши ҳужумлар уюштирмоқда. Ғазода тинчлик шартномаси имзолангандан бери (Исроил) 23 нафар ғазолик мусулмонни ўлдирди. Бироқ Ғарб давлатлари (Исроил)нинг шартномани бузгани ҳақида лом-мим демаяпти.

Ҳозирда Ғарб давлатлари, шунингдек Қатар, Миср, Туркия, Саудия Арабистони ва бошқа мусулмон давлатлар ҲАМАСга босим ўтказиб, қуролларини ташлашга мажбур қилмоқда.

БУРАНА: (Исроил) мусулмон ўлкаларидаги режимларнинг соясидир. Бу режимлар қуламас экан, Фаластинда тинчлик бўлмайди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button