Ўзбекистон Президентининг Покистонга ташрифи

Президент Мирзиёевнинг Покистонга ташрифи
Хабар: 5-6 феврал кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф таклифи билан Исломободга давлат ташрифини амалга оширди. Ташриф давомида Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф ва Қуролли кучлар бош қўмондони фельдмаршал Асим Мунир билан музокаралар ўтказди, Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди ҳамда Ўзбекистон–Покистон бизнес форумида иштирок этди. Икки томон ўртасида савдо ҳажмини ошириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва бир қатор битимлар имзоланди.
Изоҳ: Бу ташриф Американинг “Катта Марказий Осиё” лойиҳаси доирасида минтақавий хавфсизлик архитектураси қайта шаклланаётган даврга тўғри келмоқда. Сўнгги вақтларда Марказий Осиёда дипломатик ва ҳарбий ҳамкорлик фаоллашгани, “терроризмга қарши кураш” шиори қайта кун тартибига чиққани Вашингтоннинг геосиёсий стратегияси билан боғлиқ. АҚШ тўғридан-тўғри ҳарбий иштирокдан воз кечиб, воситачи давлатлар орқали таъсир ўтказишга ўтган, бунинг учун “терроризм ва экстремизмга қарши кураш” шиори остидаги минтақавий альянслар қулай платформа ҳисобланади.
2025 йил сентябрда Ар-Риёдда Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида Стратегик ўзаро мудофаа тўғрисидаги битим (SMDA) имзоланди, унга кўра бир томонга қилинган ҳужум иккинчисига ҳужум сифатида баҳоланади. Кейинчалик Туркия қўшилишга таклиф этилди. Бу “ислом учлиги” (Покистоннинг ядровий салоҳияти, Туркиянинг ҳарбий-саноат қудрати ва Саудиянинг молиявий имкониятлари) деб атала бошланди. Аммо бу тузилма уммат хавфсизлиги учун эмас, балки исломий риторикадан фойдаланиб, АҚШ геосиёсий манфаатларига хизмат қилувчи янги хавфсизлик архитектурасининг бўғини сифатида кўрилади. Уч давлат ҳам (Покистон, Туркия, Саудия) АҚШ билан чуқур ҳарбий ва разведка интеграциясига эга.
Ўзбекистон бу тизимда “калит” ролини ўйнайди: Афғонистонга туташ, Марказий Осиё марказида жойлашган ва Россия-Хитой таъсири ўртасида мувозанат юритувчи давлат. АҚШ Ўзбекистонни Покистон орқали боғлаш орқали Афғонистон ташаббусини Москва ва Пекиндан тортиб олиш, минтақа хавфсизлигини Ғарб стандартларига мослаштириш, трансафғон коридорини назорат қилиш ва исломий уйғониш омилини бўғишни кўзлайди.
Афғонистон бу архитектурада ҳал қилувчи омил. Трансафғон темир йўли ва денгиз портларига чиқиш АҚШ учун Евроосиё куч мувозанатини ўзгартирувчи геосиёсий тугун ҳисобланади, Россия ва Хитой таъсирини чеклайди. Мирзиёев ташрифидан бир кун олдин 4 февралда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Исломободда бўлиб, Покистон билан Стратегик шериклик декларациясини имзолади. Бу 23 йилдан сўнг илк ташриф бўлди. Бу тасодиф эмас – Марказий Осиё етакчилари Вашингтон йўналишида мувофиқлашган ҳолда Жанубий Осиёга чиқмоқда. Ўзбекистон ҳарбий блокларга қўшилмаслик тамойилига эга бўлса-да, Афғонистон омили ва Россия босими уни янги форматларга яқинлаштирмоқда. Мирзиёев ва Асим Мунир учрашувида ҳарбий-техник ҳамкорлик, қўшма машғулотлар ва мудофаа саноати масалалари муҳокама қилинди – бу ташқи томондан модернизация кўринса-да, амалда АҚШ моделларига мослаштиришдир.
АҚШ “ислом экстремизмига қарши кураш” шиорини геосиёсий мақсадлар учун универсал восита сифатида ишлатмоқда: мабдаий-мафкуравий Ислом омилини назорат қилиш, мусулмон мамлакатларини ўз тизимларига боғлаш. “Ислом учлиги” ҳам айнан шу мақсаддаги АҚШ ташаббусидир.
Ислом уммати учун энг катта хатар бу – АҚШнинг ўзидир. Бу ҳақиқатни англаш учун Ғазо ва Судандаги мислсиз қонли қирғинлар ортида айнан у турганини кўришнинг ўзи кифоя. Ягона ечим эса, Нубувват минҳожи асосидаги Рошид Халифалик Давлатини барпо этишдир. Фақат Халифаликкина Умматни бирлаштириб, адолат ва иззатни тиклайди, фитна ва зўравонликка қарши қалқон бўлади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
«إِنَّمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ، يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
“Имом-халифа қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.
Аллоҳ таолодан Умматга Халифаликни тиклаш учун ҳақиқий иштиёқ ва жиддий амалий ҳаракат беришини сўраймиз. Амийн.
Ислом Абу Халил – Ўзбекистон




