Мақолалар

Ўтган йилдаги давлат сиёсатининг кескинлашиши

2025 йили Қирғизистон Республикасида диний фаолиятни тартибга солиш соҳаси бўйича давлат сиёсатида сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Аниқроқ айтганда, “Эътиқод эркинлиги ва диний уюшмалар тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ва кучга кириши, шунингдек, унга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар давлат назоратининг кучайишига ва Эътиқод эркинлигининг кескин пасайишига олиб келди. 2008 йилда қабул қилинган аввалги қонун ўзгартирилиб, диний жамоалар учун мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш, қонуний фаолият учун зарур бўлган гуруҳ аъзоларининг минимал сонини кўпайтириш ва жамиятнинг диний ҳаёти устидан назоратни кучайтириш каби бир қатор янги чеклов ва қоидалар киритилди.

Асосий қоидалар:

Мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш ва янги бюрократик тўсиқлар

Диний уюшмалар мажбурий тарзда давлат органлари орқали рўйхатда туришлари ва ҳар 10 йилда қайта рўйхатдан ўтишлари лозим. Айни пайтда, уюшмалар таркибига қўйиладиган талаблар ҳам сезиларли даражада кучайтирилди.

Жамоат жойларда ва муассасаларда юзни ёпадиган кийимларни, жумладан юзни тўлиқ ёпиб турувчи ниқоб кийишни тақиқлаш

Ушбу қоидани бузганларга жарима солинадиган бўлди ва бу борада полиция аллақачон ҳудудларда текширувлар ўтказишни бошлаб юборган.

Диний таълим ва унга тегишли материалларни тарқатишга қўйилган чекловлар

Расмий рухсат берилган муассасалардан бошқа жойларда диний таълим бериш билан шуғулланиш, шунингдек, таълим муассасалари ва жамоат жойларида давлатнинг рухсатисиз диний материалларни тарқатиш тақиқланди.

Диний асосдаги сиёсий фаолиятни тақиқлаш

Диний раҳбарлар ва диний ташкилотларга сиёсатда иштирок этиш ёки сиёсий партияларни молиялаштириш тақиқланди. Давлат расмийлари ушбу чораларнинг барчасини жамоат тартибини ва давлатнинг дунёвий хусусиятини сақлаб қолиш зарурати билан изоҳлаб, бу қоидаларни экстремизмга қарши кураш ва миллий хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олишга уриниш билан оқламоқда. Бу қабул қилинган қонунлар ва тузатишларнинг фақатгина бир қисмидир холос.

Қонуннинг ижроси ва унинг оқибатлари

Амалда бундай қонунларнинг кучайиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган рейдларнинг кўпайишига, давлат томонидан «ноқонуний» ёки «рўйхатдан ўтмаган» деб ҳисобланадиган диний фаолият билан шуғулланувчиларга нисбатан, айниқса мусулмон жамоаларига қарши жарималар ва жиноий ишларнинг қўзғатилишига олиб келди. Расмий хабарларга кўра, жанубий ҳудудларда, масалан, Ўш шаҳрида полиция ниқоб кийган аёллар устида сўровномалар ва текширувлар ўтказмоқда ва таъқиққа риоя қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириш ишларини олиб бормоқда.

Минтақавий тенденция

Қирғизистонда диний сиёсатнинг кучайтирилиши Марказий Осиёдаги кенг миқёсли минтақавий тенденциянинг бир қисми ҳисобланади. Сўнгги йилларда минтақадаги деярли барча мамлакатларда дин устидан назорат кучайгани сезилмоқда.

Қозоғистон 2025 йилда юзни ёпадиган кийимларни, жумладан иқоб кийишни расман тақиқлади. Ушбу ташаббус минтақадаги шунга ўхшаш тенденцияни акс эттирмоқда.

Ўзбекистон эътиқод эркинлиги бўйича «махсус кузатув рўйхати»га киритилди. Ўзбекистонда диний уюшмалар рўйхатдан ўтиш ва таълим беришда чекловларга дуч келмоқда.

Тожикистон ва Туркманистон энг қаттиқ назорат режимини ўрнатди. Масалан, маҳаллий ҳокимият органлари давлат тартибига таҳдид солиш баҳонасида диний мактаблар ва ҳар қандай диний тадбирларни тақиқлаб қўйган.

Тўлиқ ишонч билан айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда Марказий Осиёда кучли автократик режимлар ҳукмронлик қилмоқда. Улар ўз ҳокимиятларини сақлаб қолиш учун давлат томонидан назорат қилинмайдиган барча турдаги ижтимоий-сиёсий ташкилотларни, айниқса диний жамоаларни жиловлашга ҳаракат қилмоқда.

Ташқи таъсир: Москва ва Пекин

Марказий Осиё минтақаси ҳали ҳам Исломга душман бўлган икки босқинчи давлат – Россия ва Хитой таъсирида остида қолмоқда. Москва, ЕОИИ ва КХШТ каби сиёсий-ҳарбий ва иқтисодий иттифоқлар орқали минтақадаги давлатларнинг асосий ҳамкори бўлиб, хавфсизлик ва Исломий лойиҳаларни назорат қилиш бўйича қўшма ёндашувларни илгари сурмоқда. Хитой эса, молиявий ҳамкорлик ва назорат ҳамкорлиги орқали минтақадаги давлатларнинг ички сиёсатига таъсир кўрсатмоқда. Пекиннинг Шинжондаги мусулмонларга нисбатан юргизаётган таъқиқ сиёсати Марказий Осиё ҳукуматларига «хавфсиз» давлат назорати модели сифатида таклиф қилинмоқда.

Репрессив чораларнинг кенгайиши

2025 йилда Қирғизистонда диний фаолиятга нисбатан чекловларнинг кучайиши Марказий Осиёда содир бўлаётган умумий жараёнларни акс эттиради. Бу жараёнларнинг асосий сабаби ҳукуматнинг жамият устидан назоратни кучайтириш ва ҳар турли муқобил таъсир марказларининг олдини олишдир. Бунга диний жамоалар ҳам киради. Чунки маҳаллий ҳокимиятлар нуқтаи назарида бу жамоалар «сиёсий хавф» манбаи ёки мафкуравий алтернатив ёхуд экстремизм ҳисобланади. Бу тенденция фақат Қирғизистон билан чекланиб қолгани йўқ. Шунга ўхшаш ҳаракатлар Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон ва бошқа минтақалардаги мамлакатларда ҳам кузатилмоқда. Бунинг ташаббускорлари фақат маҳаллий элиталар эмас, буларнинг ортида Россия ва Хитой каби босқинчи давлатлар турибди.

Умуман олганда, эътиқод эркинлигининг чекланиши шунчаки ички бошқарув қуроли эмас, балки бу кундан-кунга кучайиб бораётган Исломий қадриятлар ва амаллар устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг стратегиянинг бир қисмидир. Аслида, бу давлат тартибига таҳдид сифатида тақдим этилган мустақил диний институтларга, айниқса Исломий фаолиятларга қарши курашдир. Келажакда бундай йўналиш давлат сиёсатини янада кучайишига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва маъмурий аппарат ресурсларини кенг сафарбар қилинишига олиб келади.

Нималар кутилмоқда?

Исломий ўзгачаликнинг Марказий Осиёда ва хоссатан Қирғизистонда барқарор ўсиши ва динга амал қилишнинг кенгайиши ҳисобга олинадиган бўлса, 2025 йилда қабул қилинган чекловлар охирги чора эмаслиги ва бу чораларнинг юмшатилишидан умид йўқлиги аниқ кўринади. Аксинча, бу қадамлар ишнинг бошланишидир ва бу келажакда янада кучайтирилиши кутилади. Демографик ўзгаришлар, диний саводхонликнинг ўсиши ва ёшларнинг Ислом ҳаётида фаол иштироки туфайли минтақадаги давлатлар мафкуравий аргументлар орқали вазиятга таъсир ўтказиш қобилиятини тобора йўқотиб бормоқда. «Анъанавий Ислом», «тинчлик» ва «дунёвийлик» ҳақидаги сўзлар халқни ишонтириш ва сафарбар қилишга ярамай қолди. Чунки улар келажак учун ижобий лойиҳа таклиф қила олмади ва жамиятнинг катта қисмининг ижтимоий ва ахлоқий талабларини қондира олмади. Натижада, ҳукумат мафкуравий курашда мағлуб бўлиб, энди кўпроқ назоратни кучайтиришга эътибор қаратмоқда.

Айнан шу ерда «Овертон деразаси» тамойилининг қўлланиши кузатилмоқда. Бир неча йил олдин, сиёсий жиҳатдан хавфли деб ҳисобланган диний кийимларни тақиқлаш, рухсатсиз диний жамоаларда иштирок этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш, мунтазам текширувлар ўтказиш ва рўйхатдан ўтишга тўсиқлар қўйиш каби ҳолатлар бугунги кунда «хавфсизлик талаблари туфайли оддий ҳолга»га айланиб қолди. Жамоатчилик ҳам бу чораларга аста-секин кўникиб бормоқда. Энди кейинги «ҳуқуқни талаб қилиш амалини кенгайтириш босқичи» жиддий мафкуравий изоҳни талаб қилмайди. Шу жиҳатдан олганда, келгуси йил янги қонунларни қабул қилиш йили эмас, балки уларни фаол амалга ошириш йили бўлиши мумкин. Шунинг учун баъзилар устидан ва омма устидан текширувлар ўтказиш, маъмурий ва жиноий ишлар қўзғаш ва кундалик диний амалларга босимни кучайтириш орта бошлайди. Мафкуравий қуролларнинг кучи етмай қолганда, давлат моддий куч қуролини ишга солади.

Хулоса

Бундай стратегиянинг ўзи унинг ташаббускорлари учун ҳам жиддий хавф туғдиради. Чекловлар ички зарурат сифатида қабул қилинмай, балки жамоатчилик онгида бундай қадамлар тобора кўпроқ хориждан олинган бошқарув моделлари, ташқи таъсир ва мустамлакачилик назорати мантиғи сифатида шакллана бошлайди. Натижада, диний масала муқаррар равишда сиёсий характерга эга бўлади. Айнан шу профилактика чораси сифатида режалаштирилган босим жамият томонидан Исломий ўзликка қарши қасддан кураш сифатида қабул қилиниб, адолатсизлик туйғусини кучайтиради ва жамоий бирдамликни вужудга келтиради. Шунинг учун ҳукуматнинг бундай чоралари салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли катта. Аниқроқ айтганда, ҳукумат диний фаолиятни камайтиришга қанчалик кўп ҳаракат қилса, унинг аҳамияти шунчалик ортиб бораверади. Диний фаолият назоратдан ташқари яширин усулларга ўта бошлайди ва муқобил қўллаб-қувватлов каналларининг ўсишига сабаб бўлади. Ташқи куч марказлари ва мустамлакачилик практикаларига асосланган маъмурий босим келажакда керакли натижаларни бериш ўрнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Натижада, сиёсий харажатлар ошади ва дастлаб қаттиқ назорат қилиниши керак бўлган жараёнлар кучайиш ўрнига пасайиши мумкин.

يُرِيدُونَ لِيُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَاللَّهُ مُتِمُّ نُورِهِ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ

“Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўлурлар. Аллоҳ эса, гарчи кофирлар истамасалар-да, Ўз нурини (яъни динини) тўла (яъни ҳар тарафга) ёйгувчидир”. (61:8)

Латифул Расих

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button