Янгиликлар

Ғазода журналистлар ўлими бўйича рекорд кўрсатгич қайд этилди

Ғазода журналистлар ўлими бўйича рекорд кўрсатгич қайд этилди

2025 йилда 128 нафар журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими иш вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақида Халқаро Журналистлар Федерацияси (IFJ) маълум қилди. Қурбон бўлганларнинг ўн нафари аёл журналистлардир. Энг кўп журналистлар Ғазо бўлгасида ҳалок бўлган. 2025 йилда Ғазода ўлдирилган журналистларнинг сони 56 нафарга етди.

«Бир йил ичида 128 нафар журналист ўлдирилди. Бу шунчаки ҳисобот эмас, балки глобал инқироздир. Бу ўлимлар журналистлар ўз ишларини бажаргани учун нишонга олинганини кўрсатиб турибди. Ҳукуматлар оммавий ахборот воситалари ходимларини ҳимоя қилиш, жиноятчиларни жавобгарликка тортиш ва матбуот эркинлигини таъминлаш учун ҳозирданоқ ҳаракат қилишлари керак», деди IFJ бош котиби Энтони Белланжер.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button