Ғазода совуқ ҳаводан ўлганлар сони ортиб бормоқда

Ғазода совуқ ҳаводан ўлганлар сони ортиб бормоқда
Хабар:
Ғазо секторида об-ҳавонинг совуб кетиши туфайли, икки йиллик зўравонликдан сўнг совуқдан вафот этган тўққизинчи бола қайд этилди. Аниқроғи Шаза қизимиз шаҳид бўлди. Ғазода иситиш мосламалари, ҳатто бошпананинг ўзи ҳам йўқ. Лагерлардаги яшаш шароитлари тобора ёмонлашиб бормоқда.
Изоҳ:
Яҳудий вужуди Ғазо халқини қамал қилишни кучайтирмоқда, уларни ҳар тарафдан изоляция қилиб, ўлдирмоқда, йўқ қилмоқда. Уларга ёрдам кириб келишига йўл қўймаяпти. Шаҳидлар сони ортиб бормоқда ва уларни ёлғиз қолдириш учун турли усуллар қўлланмоқда. Мусулмон армияларининг томошобин бўлиб туриши яҳудий вужудини янада шижоатлантирмоқда. Совуқ ғарибларнинг ҳаётига нуқта қўймоқда, икки миллиардга яқин Уммат эса уларни ёрдамсиз ташлаб қўйди!
Ҳақиқат очиқ-ойдин кўриниб турибди, аммо Умматдаги заифлик ва фалажлик шунчалик юқори даражага етдики, биз унга заифларни қандай қўллаб-қувватлаш кераклигини ва улардан зулмни қандай олиб ташлашни қайта тушунтиришга мажбур бўлиб қолдик!
Кимки ваҳийга, Расулуллоҳ ﷺга ва У зот барпо этган давлат йўлига мурожаат қилса, ҳар бир мусулмоннинг виждони, қони ва шаъни ҳимояланганлигини, мусулмоннинг қони Аллоҳ наздида Каъбанинг вайрон бўлишидан ҳам қадрлироқ эканлигини, Халифалар давлатнинг энг чекка бурчагидаги хачирнинг ҳимоя қилинишидаги энг кичик хато учун ёки тоғ чўққиларида қушларни тўйғизиш учун ҳам ўзларини жавобгар деб билганига гувоҳ бўлади. У муқаррар равишда биз яшаётган ҳозирги давлатлар «ўринсиз подшоҳликнинг қиёфаси эканлигини ва улар шерлар каби ҳайбатли кўринадиган мушукларга ўхшаш»лигини англаб етади! Бундай вазиятда ҳеч бир мусулмон бу қўрқоқ рувайбизалар ҳукмронлиги остида рози бўлиб яшашни қабул қилмайди.
Ғазони қутқаришнинг фақат битта йўли бор, ундан бошқа йўли йўқ. Уммат ғафлат уйқусидан уйғониб, бир фикрга келиши ва душманимизнинг буйруқларига қарам бўлиб қолган ҳукмдорларимизни ағдариш зарурлигини тушуниб етиши лозим. Бу тахтларни ағдариш, бизни Уммат сифатида ажратиб турувчи ва бирлигимизга тўсқинлик қилувчи чегараларни олиб ташлаш ва хоин режимларни қулатишдан кўзланган мақсад Умматни бирлаштирувчи, унинг кучи ва бойлигини мустаҳкамловчи ва ҳокимиятини тикловчи Ислом Давлатини барпо этишдир ҳамда қўшинларни ўз бурчларини бажариш учун, яъни Аллоҳ йўлида жанг қилиб, ўз динларини ва заифларни ҳимоя қилиш учун сафарбар қилишдир.
Бундан бошқа ҳар қандай йўл Аллоҳнинг динидан четга чиқиш, асл ечимдан узоқлашиш бўлиб, ботилнинг умрини узайтиради, қон тўкилишини, Умматнинг заифлигини ва Ғазо халқига қилинаётган хиёнатни узоқ давом этишига сабаб бўлади.
Аллоҳ Таоло айтади:
وَمَا لَكُمْ لَا تُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالْمُسْتَضْعَفِينَ مِنَ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ وَالْوِلْدَانِ الَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا أَخْرِجْنَا مِنْ هَٰذِهِ الْقَرْيَةِ الظَّالِمِ أَهْلُهَا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا وَاجْعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا * الَّذِينَ آمَنُوا يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَالَّذِينَ كَفَرُوا يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ الطَّاغُوتِ فَقَاتِلُوا أَوْلِيَاءَ الشَّيْطَانِ إِنَّ كَيْدَ الشَّيْطَانِ كَانَ ضَعِيفًا * أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ قِيلَ لَهُمْ كُفُّوا أَيْدِيَكُمْ وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآتُوا الزَّكَاةَ فَلَمَّا كُتِبَ عَلَيْهِمُ الْقِتَالُ إِذَا فَرِيقٌ مِّنْهُمْ يَخْشَوْنَ النَّاسَ كَخَشْيَةِ اللَّهِ أَوْ أَشَدَّ خَشْيَةً وَقَالُوا رَبَّنَا لِمَ كَتَبْتَ عَلَيْنَا الْقِتَالَ لَوْلَا أَخَّرْتَنَا إِلَىٰ أَجَلٍ قَرِيبٍ قُلْ مَتَاعُ الدُّنْيَا قَلِيلٌ وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ لِّمَنِ اتَّقَىٰ وَلَا تُظْلَمُونَ فَتِيلًا
“(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар (ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?! Иймон эгалари Аллоҳ йўлида жанг қиладилар, кофир кимсалар эса шайтон йўлида жанг қиладилар. Бас, шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилингиз! Шубҳасиз, шайтоннинг макри заиф бўлгувчидир. (Эй Муҳаммад), мана бу кимсаларни кўрмадингизмики, уларга (илгари Маккада турган пайтларида кофирларга қарши жанг қилишга талабгор бўлганларида) «Ўзингизни босинг ва намозингизни ўқиб, закотингизни адо этиб туринглар», дейилган эди. Энди жанг фарз қилинганида эса баногоҳ улардан бир тўпи одамлардан Аллоҳдан қўрққандек, балки ундан-да қаттиқроқ қўрқмоқдалар. Ва (ҳатто) «Парвардигор, нега бизга жангни фарз қилдинг? Бизларга бу ажални бир оз кейинроқ юборганингда эди», дедилар. Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир. Аллоҳдан қўрққан кишига охират яхшироқдир. Сизларга қилчалик зулм қилинмас». (Нисо: 75-77)
Баян Жамол




