Ғамхўр раҳбар йўқ бўлган, давлат фақат солиқ йиғувчига айланган бир замонда, одамлар ғарқ бўлиб, ҳалок бўлишга маҳкумдирлар!

Матбуот баёноти
Ғамхўр раҳбар йўқ бўлган, давлат фақат солиқ йиғувчига айланган бир замонда, одамлар ғарқ бўлиб, ҳалок бўлишга маҳкумдирлар!
Хабарларга кўра, 2026 йил 14 феврал, шанба куни Оқ Нилнинг Вад Заки ҳудудида навбатдаги фожиа содир бўлди. Суфий ҳудудидан йўловчиларни олиб кетаётган қайиқ ғарқ бўлиши оқибатида 12 нафар киши сувда чўкиб, ҳалок бўлди.
2026 йил 11 феврал, чоршанба куни эса Нил дарёси вилоятида яна бир мудҳиш фожиа содир бўлганди. Тийбатул Хаввоз ва Даймул Қарой ҳудудлари орасида йўловчиларни ташиётган қайиқ ғарқ бўлиши натижасида 21 нафар бегуноҳ инсон сувда чўкиб, ҳалок бўлган эди.
Иккала ҳодисанинг эътиборга молик жиҳати шундаки, ҳар иккиси ҳам ғамхўрликнинг «камлиги» эмас, балки унинг мутлақо йўқлиги оқибатида юз берган. Зеро, бундай фожиалар Суданнинг кўплаб ҳудудларида мунтазам такрорланмоқда ва уларнинг сабаби битта. У ҳам бўлса, давлатнинг дарёдан хавфсиз ўтиш учун аҳолини ишончли паромлар билан таъминлаш борасидаги масъулиятини бажармаётгани, шунингдек, одамлар ишларини бошқаришга оид шаръий бурчини адо этмаётганидир. Айни пайтдаги Судан давлати ғамхўрлик қилувчи давлат эмас, балки солиқ йиғувчи давлатдир. Шу боис, одамларнинг сувда чўкиб, ҳалок бўлиши, очлик, касаллик ёки сунъий урушлар туфайли қурбон бўлиши бу тузилма учун деярли ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. Улар учун энг муҳим масала – халқнинг чўнтаги. Буни молия вазири ҳам очиқ-ойдин баён қилди. Шу билан бирга, ҳукумат ғамхўрлик давлати бўлмиш Ислом давлатини – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этишга интилаётганларга қарши аёвсиз кураш олиб бормоқда. Хусусан, Убаййид шаҳридаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига нисбатан уйдирма жиноий иш қўзғатиб, уларни ҳибсга олди. Ҳатто уларни гаров эвазига озодликка чиқиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этди. Натижада улар 2026 йил 22 феврал, якшанба куни бўлиб ўтадиган суд мажлисига қадар қарийб бир ой давомида асоссиз равишда ҳибсда сақланмоқда.
Бироқ қамоқ ва маҳкамалар Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти аъзоларини қўрқита олмайди. Чунки биз кўпчилик эътиборсиз қолдирган улуғ фарзни адо этмоқдамиз. Ваҳоланки, Пайғамбаримиз ﷺ ушбу фарзни адо этмаганларни жоҳилият ўлими билан огоҳлантириб, шундай марҳамат қилганлар:
«وَمَنْ مَاتَ وَلَيْسَ فِي عُنُقِهِ بَيْعَةٌ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Ким бўйнида байъати йўқ ҳолда ўлса, у жоҳилият ўлими билан ўлибди».
Эй Судан аҳли!
Роббингиз фарзи, иззатингиз манбаи ва ишларингиз ғамхўри бўлган Халифаликни барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрир билан бир сафда ҳаракат қилишга шошилинг. Зеро, бу йўлда Роббингизнинг ризоси мужассам.
Келинг, шундай давлатни барпо этишга ошиқайликки, унинг халифаси: «Аллоҳга қасамки, агар Ироқда бир хачир қоқилиб кетса ҳам, Аллоҳ мендан: «Нима учун унга йўлни текислаб қўймадинг, эй Умар?!» деб сўрашидан қўрқаман», деган эди.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи




