Қайта суғурта: Пулнинг йўналиши ўзгарди, аммо асосий мақсад ўша-ўша

Қайта суғурта: Пулнинг йўналиши ўзгарди, аммо асосий мақсад ўша-ўша
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси “Давлат суғурта ташкилоти” очиқ акциядорлик жамиятини қайта суғурта бўйича миллий оператор сифатида таъйин қилишни таклиф қилувчи қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди. Мазкур ҳужжат президентнинг 2024 йил 20 март ойидаги 79 сонли фармонини амалга ошириш мақсадида тайёрланган ва расман суғурта бозорини ривожлантиришга қаратилган.
Лойиҳада “Давлат суғурта ташкилоти”га асосий қайта суғурталовчи мақомини бериш, суғурта компанияларининг 10 фоиздан кам бўлмаган хавфларининг “Давлат суғурта ташкилоти”га ўтказиш мажбуриятини юклаш ва бу улушни йил сайин 50 фоизгача ошириш, шунингдек, Евроосиё қайта суғурта компаниясига йўналтирилган хавфларни фақат битта “Давлат суғурта ташкилоти” орқали ўтказиш режасини жорий этиш кўзда тутилган.
Лойиҳада кўрсатилганидек, 2024 йилда суғурта хавфларининг 85 фоизи чет элда қайта суғурта қилинган бўлиб, унинг миқдори 1,27 миллиард сўмни ташкил этди. Устав капитали 1,1 миллиард сўмдан ошган ва тўлиқ давлатга тегишли бўлган “Давлат суғурта ташкилоти” ушбу ролни ўз зиммасига олишга институционал жиҳатдан тайёрлиги ва келажакда унинг капиталини бюджет ҳисобидан янада кўпайтириш режалаштирилгани таъкидланди.
Бироқ, агар ушбу ташаббусга танқидий назар билан қарайдиган бўлсак, у фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилмаганлиги ва жамоатчиликнинг суғуртага ишончсизлиги каби асосий муаммоларнинг ҳеч бирини ҳал қилмаслиги аён бўлади. Қайта суғурта – бу суғурта бозорининг ички молиявий низоми бўлиб, унинг суғурта қилинган тарафнинг ҳуқуқларига, кафолатларига ёки ҳақиқий ҳимоясига бевосита алоқаси йўқ. Оддий фуқаро учун шартномалар шартлари ҳам, тўловларнинг шаффофлиги ҳам, суғурта қилувчиларнинг жавобгарлиги ҳам аввалгидек ўз ҳолича қолади, ҳеч нарса ўзгармайди. Фақат пулнинг ҳаракат йўналиши ўзгаради ва у чет элга чиқиб кетмай, мамлакат ичида, давлат назорати остида қолади.
Бу ташаббус, суғуртани адолатсиз ва манипулятив модел сифатида изоҳлаш ўрнига, аксинча, уни янада кўпроқ рағбатлантиради. Суғурта мулк, соғлиқ ёки ҳаётни йўқотиш хавфидан фойдаланишга асосланган бизнеслигича қолаверади. Фуқароларга сохта «ишонч» учун доимий равишда пул тўлаб туриш таклиф қилинади. Бироқ аслида суғурта қилдирувчилар кўпинча суғурта ҳолатига умуман дуч келмайдилар, гарчи дуч келган тақдирда ҳам, турли чекловлар, расмий рад этишлар ва тўловларнинг кечикиши тузоғига тушадилар. Суғуртадаги «кафолат» аслида кафолат эмас, ҳатто мажбурият ҳам эмас. Бу шунчаки ҳақиқий синов келганда йўқ бўлиб қоладиган рекламанинг атамасидир.
Миллий қайта суғурта операторини ташкил қилиш – бу муаммони ҳал қилмайди. Аксинча, уни институционал даражада ошириб, янада мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, “Давлат суғурта ташкилоти” давлатга қарашли компания бўлгани учун ҳам, юзага келган харажатлар ва хавфлар охир-оқибат бюджетга, аниқроғи, фуқароларнинг ўзларига қайта юкланади ва бу аввал бошдан суғуртага ишонмаган ва уни адолатли деб ҳисобламаган фуқароларни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун, ушбу лойиҳадан олинадиган фойда тизим ичида қолади, жавобгарлик эса эътибордан узоқлаштирилади.
Шариат тижорий суғурта тизимини тубдан қабул қилиб бўлмайди (ҳаром) деб ҳисоблайди. Бизда бу тақиқни батафсил тушунтиб берадиган кўплаб мақолалар мавжуд. Бироқ қисқача айтганда, у ҳаддан ташқари ноаниқликка асосланган, чунки иккала томон ҳам тенгма-тенг алмашинув бўлишини билмайди. Шунингдек, у қимор ўйини (майсир)нинг элементини ҳам ўз ичига олади, чунки шартнома натижаси тасодифга асосланган. Яъни, бир томон ютади, иккинчиси эса ютқазади. Суғурта судхўрликка (рибога) ҳам боғлиқ. У маблағларни инвестиция усуллари орқали судхўрликка алоқалордир ҳамда у кафолатланган бошқа бировнинг мулкини ўзлаштиришга асосланган. Бу эса шариат томонидан тақиқланган “бировнинг мулкини ноҳақ ейиш”га киради.
Исломда бахтсиз ҳодисалар ва талофатлар Аллоҳнинг иродаси билан содир бўлади, деб ишонилади ва бу нарсага савдодаги товар сифатида қаралмайди. Ислом шунингдек, тақдирдан қўрқиш ҳиссини фойда олиш воситасига айлантирилмаслик керак, деб ҳисоблайди. «Кафолат» атамасининг ўзи Исломдаги тақдир ва қадарга бўлган иймонга, унинг муқаррарлигини тушиниш жиҳатидан ҳам, ҳатто ақлий жиҳатидан ҳам, мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ислом нуқтаи назаридан бундай ташаббусларни тўғри, маъқул деб ҳисоблаш мумкин эмас. Айримлар суғуртанинг ҳаром бўлган асосини йўқ қилмай, уни ўзлари учун янада барқарор ва бошқарувга қулайроқ қилишга уринмоқда. Бу адолатсиз тузумни рад этиш эмас, балки уни молиявий барқарорлик ва миллий манфаатлар шиорлари остида чуқурлаштириш ва қонунийлаштиришга уринишдир. Бу шиорлар ортида инсоннинг ихтиёридан ташқарида бўлган нарсалардан ва қўрқув ҳиссидан капиталистик йўл билан фойда олиш мақсади яширинган.
Ҳужжат Жамия




