Қирғизистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг зулмидан муслима аёллар ҳам омон қолмади!

Қирғизистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг зулмидан муслима аёллар ҳам омон қолмади!
Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятига қарашли Ноокен туманида 5 нафар муслима опа-синглимиз шариат илмларини ўрганишда айбланиб, бир ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси хабар берди.
Олинган хабарларга кўра, заифа аёллар «Қирғизистонда Халифалик давлатини тиклаш масаласини муҳокама қилганликда» айбланмоқда.
Қирғизистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари зулм қилишда минтақалараро пойгага киришмоқда. Ушбу пойгада Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитасининг Жалолобод вилоят бошқармаси олдинги сафда бўлиш учун ҳатто мусулмонларнинг шарафи бўлган аёлларга ҳужум қилишдан ҳам тап тортмаяпти. Бундан аввал, мазкур бошқарманинг даъватчиларга ёлғон айбловларни тан олдириш учун уларни электр токига қўйиш ва калтаклаш каби турли оғир қийноқларга солганлиги маълум бўлган эди.
Афсуски, Қирғизистон ҳукумати қимматчилик, коррупция, судхўрлик, монополия ва қимор ўйинлари каби узлуксиз давом этаётган ноқонуний амалиётларни тўхтатиш ўрнига, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини Исломни ўргатадиган, ёмон ишлардан қайтариб, яхши ишларга чақирадиган мусулмонларга қарши ишга солмоқда. Қўни-қўшнилар ва маҳаллий аҳолининг сохта айбловлар қўйилган даъватчилар ҳақидаги тўғри гўвоҳликлари ва ижобий фикрлари эътиборга олинмаяпти.
Шунинг учун биз Қирғизистон мусулмонларини ушбу зулм карвони ҳар бир уйга етиб бориши ҳақида огоҳлантириш билан бирга, уларни ор-номус ва шарафимиз бўлган аёлларимизни ҳимоя қилишга чақирамиз! Чунки расмий ҳукумат ўтган йили қабул қилган «Дин тўғрисида»ги қонун лойиҳаси доирасида шариат ўрганиладиган ёки ўргатиладиган ҳар бир уйга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимлари расмий маҳкаманинг рухсатисиз бостириб киришни қонунийлаштириб олган эди. Ушбу қонуний баҳона уларга ҳар бир уйни текшириш ҳуқуқини беради.
Расмий идораларда эса, фақат ҳукумат манфаатларига мос келадиган шариат илмларгина ўқитилади. Бундан эса ҳаётимизнинг барча жабҳаларига ечим берадиган Исломни насронийлик ва буддизм каби фақат ибодат ва ахлоққа чеклашга мақсад қилинган.
Шунинг учун, ёлғончилар ростгўйга айланиб, ростгўйлар ёлғончиликда айбланаётган бу даврда, ҳақ йўлда қатъий туриш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг зулмига қарши чиқиш ҳар биримизнинг бурчимиздир!
Абу Ҳурайра розияллоҳудан Расулуллоҳ Aнинг шундай деганликлари ривоят қилинади,:
سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَاتُ، يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ، وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ، وَيُخَوَّنُ فِيهَا الْأَمِينُ، وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ. قِيلَ: وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ؟ قَالَ: الرَّجُلُ التَّافِهُ فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ
“Яқинда инсонларга алдамчи йиллар келади. Бу йилларда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади, хоинга омонат топширилади, омонатгўй хоинга чиқарилади. У йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди. Шунда: рувайбиза ким? деб сўралди. Росулуллоҳ: Омма иши хусусида нутқ сўзлайдиган пасткаш кимсадир”, деб жавоб бердилар.
Мумтоз Мавроуннаҳрий




