Қирғизистон ЯИМнинг 10% ўсгани маълум қилинди

Қирғизистон ЯИМнинг 10% ўсгани маълум қилинди
Қирғизистонда тугаб бораётган йилнинг сўнгги 10 ойида ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 10%ни ташкил этди. Консолидацияланган бюджет эса 1,1 триллион сомдан ошди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев “Интимак Ордо”да бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида маълум қилди.
«Даромад ва харажатларни ҳисоблаб чиққандан сўнг, бу йилни 10 миллиард сомдан ортиқ профицит билан якунлаймиз», деди Касималиев.
Қирғизистоннинг амалдаги ҳукумати 2021 йилдан буён мамлакатнинг барча соҳаларидаги даромад ва харажатларни қўшиб бюджетни «консолидацияланган бюджет» номи остида тақдим эта бошлади. Бунда, маҳаллий кенгашлар бюджети, Ижтимоий жамғарма ва Мажбурий суғурта жамғармаси даромадлари, активлар ва мажбуриятлар республика бюджетига қўшиб ҳисобланади.
Миллий статистика қўмитаси 2023 йилда ЯИМнинг ўсиши 7%ни ташкил этганини, 2024 йилда эса бу 9%ни ташкил этганини хабар қилган эди. Бу йил эса ЯИМнинг ўсиши 10%ни ташкил этди. Ҳукумат бу ўсишни улкан сакраш деб таърифламоқда. Бироқ, пандемия йилида, яъни 2020 йилда ЯИМ 8,5%га пасайганини ҳисобга олсак, буни «катта сакраш» эмас, балки ўз ҳолига қайтгандан кейинги бироз ўсиш деб ҳисоблаш мумкин.
Изоҳ:
Бутун дунёда татбиқ этилаётган капитализмда иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичи ЯИМ ҳисобланади. Иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун мамлакатда ишлаб чиқарилган барча товарлар ва хизматлар ҳажми ЯИМ деб аталади. Масалан, Қирғизистонда ЯИМ 2022 йилда 900 миллиард сомни ташкил этган бўлса, 2023 йилда 1,3 триллион сомни ташкил этган эди. Демак, ўша йили 400 миллиард сом даромад 7 миллион кишига тақсимланса, 57 000 сомдан тўғри келади. Натижада, даромад аҳоли жон бошига 57 000 сомга ошганлиги айтилади. Бироқ, бу ерда ҳар бир фуқаронинг даромади ҳисобга олинмайди. Аслида, капитализмда фойданинг энг катта қисми бир ҳовуч энг бой одамларга, улардан кейин ўрта синфга тегади. Халқнинг қолган кўпчилик қисми қуруқ қолаверади. Бундай натижалар капитализмнинг табиатидир. Масалан, Миллий статистика қўмитаси аҳоли даромадини 20%дан беш гуруҳга ажратиб, уларнинг улушини ўрганиб чиқди. Тадқиқотга кўра, 2020 йилда мамлакатнинг энг бой қатлами камбағал қатламга қараганда 6 баравар кўпроқ фойда кўрган. Демак, ЯИМда ўсиш кузатилганлиги айтилган 400 миллиард сомлик даромаднинг асосий қисми энг бой қатламнинг фойдаси ҳисобланади.
Шундай қилиб, капитализмда табиий равишда, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут кенгайиб бораверади. Агар глобал тенденцияга назар ташлайдиган бўлсак, 2024 йилда дунёдаги энг бой 1% кишилар дунё бойлигининг 50%ига, энг бой 10% кишилар эса дунё бойлигининг 80%ига эгалик қилганини, қолган 20% бойлик дунё аҳолисининг 90%ининг улушига тўғри келганини кўришимиз мумкин.
Кўриниб турибдики, Қирғизистон бюджети ёки ЯИМ ўсиши халқ турмуш тарзининг яхшиланганини акс эттирмайди. Аксинча, ойлик маошни инфляция еб битираётган бир пайтдаги қимматчиликлардан, одамларнинг кўчаларда ва ижтимоий тармоқларда тинимсиз ёрдам сўраб туришидан халқнинг турмуш даражаси яққол кўриниб турибди.
Бунинг муқобилида, Исломда иқтисодий низом биринчи ўринда халқнинг асосий эҳтиёжларини қондиришга эътибор қаратади. Яъни, давлат биринчи навбатда халқнинг озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жой муаммоларини ҳал қилишдан масъулдир. Ундан кейин иккинчи даражали камолий эҳтиёжларга ўтилади.
Шунинг учун биз мусулмонлар Ислом динимизни чуқур ўрганишимиз ва уни ҳаётимизга татбиқ этиш орқали икки дунё бахт-саодатига эришишга ҳаракат қилишимиз лозим.
Нурдин Асаналиев




