Қозоғистон ниқобга қарши кураш карвонига қўшилди

Қозоғистон ниқобга қарши кураш карвонига қўшилди
Қозоғистонда бундан буён жамоат жойларида ниқоб кийганларга жарима солинади. Бу борада Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси қонунга ўзгартириш киритди.
Жамоат жойларида ниқоб киймаслик талабини бажармаганлар биринчи марта огоҳлантирилади. Агар иккинчи марта такрорланса, тартиббузарга 39 320 тенге, тахминан 78 доллар миқдорида жарима солиш масаласи кўриб чиқилади.
Фақат тиббий эҳтиёж, фуқаровий мудофаа, ёки спорт ва маданий тадбирлар вақтидагина юзни ёпадиган ниқоб кийишга рухсат берилади.
Изоҳ:
Қирғизистонда ниқоб кийиш 2025 йилнинг январ ойида тақиқланди.
Тожикистонда эса ўтган йили «миллий маданиятга ёт кийимлар»ни сотиш ва кийишга тақиқ жорий этилди. Ўзбекистонда бундай чеклов 2023 йилда қабул қилинган эди. Туркманистонда ниқоб расман тақиқланмаган бўлса-да, аёллар миллий кийим кийишлари шарт, шунинг учун муслима опа-сингилларимиз ниқоб киёлмайдилар.
Бундан кўриниб турибдики, Марказий Осиё мамлакатларининг ҳукуматлари диний қадриятларга зид қонунларни қабул қилиб, Аллоҳнинг ғазабини келтиришда бир-бирлари билан мусобақалашмоқда. Қозоғистон президенти Тоқаевнинг Трампни рози қилиш учун босқинчи яҳудий вужудини тан олиши бу мамлакат раҳбарларининг динга қанчалик душман эканлигини яққол кўрсатиб турибди.
Аслини олганда, ниқоб ва соқолни тақиқлаш ушбу диктатор режимлар амал қилаётган демократик қадриятларга зиддир. Аниқроғи, демократиядаги эътиқод эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга истаган динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай хусусиятдан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Бу қадрият дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир. Бироқ, демократиянинг маркази бўлган Ғарб ўз ғоясидан аллақачон воз кечишни бошлаган. Бошқача айтганда, Ғарб учун бу эркинликлар фақат Ислом ва мусулмонлардан бошқаларга қўлланилади. Масалан, сатанизм ёки бошқа бузғунчиликлар учун диний эркинлик берилади. Мусулмон бўлмаганларга ўзлари хоҳлаган кийимни кийишлари ва ҳатто яланғоч юришлари учун йўл очиб берилади. Бироқ, Исломий қадриятлар ҳақида гап кетганда, масалага бошқача назарда қаралади. Буни ўзини демократиянинг бешиги деб ҳисоблайдиган Франция мактабларида 2004 йилда ҳижобнинг тақиқланиши, мусулмон ходимларни давлат муассасаларидан ҳайдаб чиқарилиши, 2010 йилда жамоат жойларида ниқоб кийишни тақиқланиши ҳам яққол намоён қилиб турибди!
Бу шуни англатадики, демократик тузум билан диктаторлик тузум бир танганинг икки юзи бўлиб, ҳар иккиси ҳам ўз хоҳиш-иродасини халқ иродасидан устун қўяди! Хусусан, Шарқий Туркистондаги бутпараст Хитой зулмлари, охирги пайтларда Ғазода содир бўлган қирғинлар ва Судандаги чексиз урушлар “ҳуррият”, “аёллар ва болалар ҳуқуқлари” деган шиорлар қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмаслигини очиб ташлади.
Аслида мусулималар ниқобни иккиюзламачи демократлар рухсат бергани ёки инсонга эркинлик берилгани учун кийишмайди. Аксинча, Исломий қадрият ва шаръий ҳукм бўлгани учун кийишади. Шунингдек мусулмонлар ҳам соқолни кофирлар ва унинг хизматкорлари ман қилгани учун олиб ташламайди. Аксинча, ҳаётнинг барча жабҳаларида ўрнак бўлган Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлгани учун соқол қўяди. Шундай экан, биз мусулмонлар Марказий Осиёдаги диктатор режимларнинг Исломга қарши курашига жиддий қаршилик кўрсатишимиз керак. Чунки бугун ниқоб ва соқолни ман қилган ҳукумат эртага даъватларимизни, намозларимизни, рўзаларимизни ҳам ман қилиши турган гап.
Албатта мусулмонларни капиталистик мафкура зулмидан фақат Халифалик давлатигина озод қилади. Бу давлат Исломни барча соҳаларда татбиқ қилиш орқали мусулмонларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоя қилиб, хавфсизлигини тўлиқ таъминлайди.
Нурдин Асаналиев




