Хабар ва изоҳ

Ҳақиқатгўйлар ҳамон панжара ортида

Ҳақиқатгўйлар ҳамон панжара ортида

Давлат солиқ хизмати “Қирғизнефтгаз” корхонасидаги коррупциявий схемалар бўйича суриштирув натижаларини эълон қилди. Унга кўра ушбу ноқонуний ишлар Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиев ва унинг яқинларига бориб тақалади. Солиқ идорасининг таъкидлашича, воситачи компаниялар орқали амалга оширилган шубҳали амалиётлар туфайли давлат хазинасига 3 миллиард сомдан ортиқ зарар етказилган.

Давлат солиқ хизматининг раҳбари Алмамбет Шикмаматовнинг қайд этишича, шу вақтга қадар “Қирғизнефтгаз” тўлиқлигича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг назорати остида бўлиб келган. Бошқача айтганда, солиқ органларининг текширув жараёнлари ҳам бевосита мазкур қўмитанинг изни билан амалга оширилган. Шу сабабли, ўша даврларда корхона фаолиятини холис тафтиш қилишнинг имкони бўлмаган.

Шарҳ:

Шикмаматов очиқ тан олганидек, Ташиев ҳокимият жиловини тутиб турган даврда бир қатор ноқонуний ҳаракатлар авж олган бўлса-да, расмий идоралар унга қарши чора кўришга журъат қилолмаган. Ҳаттоки, ҳукуматнинг халқ манфаатларига зид равишда қабул қилган қонунларини танқид қилган даъватчилар ҳибсга олиниб, тергов ҳибсхоналарида турли қийноқларга солинган. Масалан, дин тўғрисидаги қонунга қарши чиққани учун Жалолобод вилоятида ўнлаб мусулмонлар электр токи билан қийнаш, калтаклаш ва оила аъзоларини қамоққа олиш билан қўрқитиш каби зулмларга дучор бўлдилар.

Афсуски, ҳақиқатни сўзлаганларни таъқиб қилиш ҳозирги ҳукумат даврида ҳам давом этмоқда. Вақти-вақти билан холис мусулмонларга экстремизм моддаси бўйича сохта айбловлар қўйилмоқда, ҳатто бу зулм аёлларни панжара ортига ташлашгача етиб борди.

Демак, масаланинг ечими шунчаки қайсидир шахснинг жиноий қилмишларини фош этиш билангина чекланиб қолмайди. Балки ҳар бир жиноятчи қонун олдида жавоб бериши ва халққа нисбатан қилинаётган зулмларга чек қўйилиши лозим. Асосий ва туб ечим эса — бугунги фақат моддий манфаатга асосланган капиталистик бошқарув тизимидан халққа адолат ва фаровон ҳаёт бахш этувчи Ислом бошқарувига ўтишдадир.

Нурдин Асаналиев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button