Ҳизб ут-Таҳрир мабдаий ҳизбдир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир мабдаий ҳизбдир
У тўғри йўлдан оғишмай, олға интилиб бормоқда, унинг на фикрида нуқсон-камчилик бор, на амалида чарчоқ
Ёзувчи Абдуллоҳ Жудай Саудиянинг «Ватан» газетаси, «Арабийя» сайти ва бошқа нашрларда «Эргашувчиларни назорат қилиш учун кундалик машғул қилиш» сарлавҳаси остида мақола эълон қилди. Унда айрим ҳизблар ўз аъзоларини назоратда ушлаб туриш, шунингдек уларни ғоя ва манҳаж ҳақида мулоҳаза юритишдан чалғитиш мақсадида сунъий ва муболағали тафсилотлар, турли фикрлар ва воқеалар билан атайлаб машғул қилиб қўйиш фитнаси ҳақида сўз юритади. Муаллиф бу даъвосига Ҳизб ут-Таҳрирни мисол сифатида келтириб, бундан Ҳизбга нисбатан туҳмат ёғдириш, уни айблаш ва унга ҳужум қилиш учун асос сифатида фойдаланди. Бироқ у ўз уйдирма ва даъволарига ҳеч қандай далил ёки исбот келтирмади. Аксинча, Ҳизбни қоралаш истаги шу қадар устун келдики, у ҳатто соғлом мантиқ меъёрларидан ҳам чиқиб кетди.
Масалан, у Ҳизбни таърифлар экан, «ароқа» (илдиз отганлик, қадимийлик) дейиш ўрнига атайлаб «шайхуха» (қарилик) атамасини қўллаган. Ваҳоланки, «ароқа» одатда фаолиятини ўнлаб йиллар, ҳатто асрлар давомида тўхтатмай олиб борган, шу боис катта тажриба ва мустаҳкам пойдеворга эга бўлган, эътибордан четда қолдириб бўлмайдиган даражада таъсирли кучга айланган жамоаларга нисбатан қўлланилади. Бу атама камситиш учун эмас, балки мақтов маъносида қўлланади. Аммо ёзувчи «ароқа» ўрнига «шайхуха»ни танлаб, гўёки Ҳизб ут-Таҳрир қариб, куч-қувватдан қолган бир-икки кишидан иборатдек тасаввур уйғотмоқчи бўлган. Ҳолбуки, кўз ўнгимиздаги воқелик бу даъвони — тўғрироғи, бу туҳматни — батамом ёлғонга чиқаради. Ҳатто Исломий Уммат душманлари ва уларнинг мўътабар тадқиқот марказлари ҳам Ҳизб ут-Таҳрирнинг кенг ёйилганини, дунё бўйлаб 40 дан ортиқ давлатда фаолият юритаётганини, айрим минтақаларда эса етакчи ҳизбий куч сифатида намоён бўлаётганини эътироф этмоқда.
Банд қилиб қўйиш ёки чалғитиш ҳақидаги фикрга қайтсак, агар бундай ҳолат Ҳизб ут-Таҳрирда ёки бошқа жамоаларда мавжуд бўлса, унинг ўта хатарли экани борасида биз муаллиф билан ҳамфикрмиз. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир ўз адабиётларида Исломий юртлардаги мавжуд тузумларга нисбатан фақат шаклий ва жузъий масалалар доирасида «мухолифлик» қилиш билан машғул бўлиб қолишдан, шунингдек, аслида ўша тузумларга билвосита хизмат қиладиган ва Уммат муҳтож бўлган туб ўзгаришдан эътиборни буриб юборувчи иккинчи даражали ишларга берилган ҳолда чалғиб қолишдан аввалдан огоҳлантириб келган. Бу — Ҳизб ут-Таҳрирнинг кўп йиллик кураш йўлида қатъий амал қилиб келаётган тамойилидир: у қайси услуб, восита ёки фаолият танланмасин, доим ўз ишининг ғоявий мақсадини кўз олдида тутган. Ҳизб ўзини зараркунанда давлатлар ҳукмдорлари ва мустамлакачи кофир Ғарб истаганидек, айниқса хоин режимлар халқларни чалғитиш учун сунъий равишда пайдо қиладиган оддий масалалар ҳамда турли воқеаларнинг майда тафсилотлари билан банд қилиб қўйишига ҳеч қачон йўл қўймади. Ана шу қатъий позиция — яъни Ҳизб ўз фикрати ва тариқатини тарк этмай, фаолиятини бевосита ушбу ғоянинг рўёбга чиқишига олиб борадиган ишлар билан чеклагани — калтабин кимсаларнинг Ҳизбга айблов ёғдиришига сабаб бўлди. Ҳатто айримлар уни «турғунлик» билан сифатлашгача бордилар.
Аслида, чалғитиш ёки банд қилиб қўйиш ҳолати, одатда, сунъий тарзда шаклланган, мабдаий фикрдан маҳрум ёки режимлар билан боғлиқ жамоалардагина кузатилади. Зеро, бундай гуруҳлар халқларни карахт ҳолатга соладиган «сиёсий наркотик» вазифасини ўтаб келмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир эса фикрати ва тариқатини муқаддас шариатдан олувчи мабдаий ҳизбдир. Шу боис у ўз тариқати учун фикратининг юксаклиги ва жиддийлигига мос келадиган услуб ҳамда воситаларни танлайди. Бу Росулуллоҳ ﷺнинг Мадинаи Мунавварада илк Ислом давлатини барпо этиш билан якунланган муборак даъват йўлининг айнан ўзидир.
Биз ёйишга уринаётган ҳамда Исломий Уммат онгида қаноат ва ишонч сифатида қарор топтиришга интилаётган фикрлар шу қадар кўпки, хоин ҳукмдорлар, уларнинг малайлари, ҳаракатлари, ёзувчилари ва сиёсий доиралари, шунингдек ортида турган мустамлакачи кучларнинг Аллоҳ йўлидан тўсиш ҳамда Ҳизб даъватига қарши туриш йўлидаги тинимсиз уринишлари шароитида, бу фикрларни кенг ёйиш учун зарур амаллар ва фаолиятларни бажаришга зўрға улгурмоқдамиз. Зеро, улар мазкур даъватни ўз тахтлари ва Исломий юртлардаги мавжуд зараркунанда режимлар учун катта хавф, деб билишади.
Ҳизб ут-Таҳрир юксак ифтихор билан кеча-ю кундуз, беш қитъа бўйлаб Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш йўлидаги фаолиятини изчил давом эттирмоқда. У бундан бошқа йўлни ҳам, бундан камини ҳам асло қабул қилмайди. Ҳизб мавжуд режимлар ёки мустамлакачи кучлар қўйнига киришни, улардан ёрдам сўрашни ёки уларга суянишни қатъиян рад этади. У ўз шаръий фикрати ва тариқатини маҳкам тутган ҳолда, Аллоҳ Таоло Ўз бандаси ҳамда содиқ ва ишончли Росули ﷺга нусрат берганидек, унга ҳам нусрат ато этишига тўлиқ умид қилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг ёзувчи кўрмаган ёки эътиборсиз қолдирган ютуқларига келсак, буни Ҳизбнинг фаолияти ва фикратидан тиззалари қалтирайдиган режимларнинг кўзларида кўриши мумкин. Зеро, айрим давлатлар Ҳизбга аъзо бўлиш ёки уни қўллаб-қувватлашни жиноят деб эълон қилиб, шу «айб» билан Ҳизб аъзоларини йиллаб, баъзи жойларда эса ҳатто ўнлаб йиллар қамоққа маҳкум этмоқда. Ёхуд бу ҳақиқатни мустамлакачи кучлар етакчиларининг ўз оғзидан ҳам эшитиш мумкин. Чунки улар нутқларида Ҳизб амалга ошириш арафасида турган Халифалик лойиҳасидан очиқ огоҳлантирмоқда. Бунга энг сўнгги мисол — бир неча кун олдин АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард берган баёнотдир. У шундай деб огоҳлантирди: «Биз етарлича гапирмаётган бир таҳдид бор… Бу озодлигимиз ва хавфсизлигимизга нисбатан ҳам яқин, ҳам узоқ муддатли энг катта хавфдир. Бу исломий мафкура бўлиб, у бизни ҳатто шу ерда, Америкада бошқарадиган глобал Халифаликни барпо этишга интилмоқда. У шариат ва исломий мабда асосида бошқарув ўрнатиш орқали Ғарб цивилизациясига таҳдид солмоқда. Агар биз бу йўлга бўйсунмасак, улар бизни сукут сақлашга мажбурлаш учун зўравонликка ёки ўзлари мақбул кўрган ҳар қандай воситага мурожаат қиладилар». Ёки Жудай бир кун келиб уйғонганида, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик барпо бўлганини, унинг эълони эса мустамлакачи кофир Ғарб ва унинг малайлари тахтлари остидаги ерни ларзага келтирганини кўришга ҳам мажбур бўлади! Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилдилар:
«إِنَّ اللهَ زَوَى لِي الْأَرْضَ، فَرَأَيْتُ مَشَارِقَهَا وَمَغَارِبَهَا، فَإِنَّ أُمَّتِي سَيَبْلُغُ مُلْكُهَا مَا زَوَى لِي مِنْهَا»
«Аллоҳ ерни менга йиғиб кўрсатди, шунда унинг кун чиқишидан кун ботишигача барча жойларини кўрдим. Аниқки, Умматим мулки менга йиғиб кўрсатилган жойларгача етиб боради». Росулуллоҳ ﷺ яна бундай дедилар:
«لَيَبْلُغَنَّ هَذَا الْأمْرُ مَا بَلَغَ اللَّيْلُ وَالنَّهَارُ وَلاَ يَتْرُكُ اللهُ بَيْتَ مَدَرٍ وَلاَ وَبَرٍ إلاَّ أَدْخَلَهُ اللهُ هَذَا الدِّينَ بِعِزِّ عَزِيزٍ أوْ بِذُلِّ ذَلِيلٍ عِزًّا يُعِزُّ اللهُ بِهِ الْإسْلاَمَ وأَهْلَهُ وَذُلًّا يُذِلُّ اللهُ بِهِ الْكُفْرَ»
«Бу иш кеча ва кундуз етиб борган жойгача етиб боради. Аллоҳ биронта ҳам ўтроғу кўчманчининг уйини қолдирмасдан унга бу динни азизнинг азизлиги ёки хорнинг хорлиги билан киритади. Азизликки, у билан Аллоҳ Ислом динини азиз қилади. Хорликки, у билан Аллоҳ куфрни хор қилади».
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бундай деди:
وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَيَسۡتَخۡلِفَنَّهُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ كَمَا ٱسۡتَخۡلَفَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ وَلَيُمَكِّنَنَّ لَهُمۡ دِينَهُمُ ٱلَّذِي ٱرۡتَضَىٰ لَهُمۡ وَلَيُبَدِّلَنَّهُم مِّنۢ بَعۡدِ خَوۡفِهِمۡ أَمۡنٗاۚ يَعۡبُدُونَنِي لَا يُشۡرِكُونَ بِي شَيۡٔٗاۚ وَمَن كَفَرَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ
«Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни халифа қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқ кимсалардир» [Нур 55]
Роя газетасининг 2026 йил 18 феврал, чоршанба кунги 587-сонидан




