Хабар ва изоҳ

Ҳукмдорлар ўзлари эга бўлмаган суверенитетнинг бузилишини қораламоқда

Ҳукмдорлар ўзлари эга бўлмаган суверенитетнинг бузилишини қораламоқда

Хабар:

Шанба куни бир қатор араб давлатлари Эроннинг минтақадаги бир нечта мамлакатларга йўналтирилган ҳужумларини қоралаб чиқишди. Улар ушбу ҳаракатларни тажовузкорлик ҳамда давлатлар хавфсизлиги ва суверенитетини бузиш, деб баҳоладилар. Айни пайтда АҚШ ва яҳудий вужуди Эронга қарши тажовузларини давом эттирмоқда, Теҳрон ҳам ўз навбатида ҳарбий жавоб қайтаришда давом этишини эълон қилди. Бу ҳақида бир нечта давлатлар расмий баёнот бериб, ўз танқидларини билдирди. Ушбу мамлакатларнинг ҳудудларида жойлашган Америка ҳарбий базалари Эрон томонидан нишонга олинди. (ТРТ)

Изоҳ:

«Бу режимларнинг шармандалиги ва қўрқоқлиги ҳайратланарли даражага етди. Ўз ўлкаларидаги Америка базаларига Эрон томонидан берилган зарбаларни қоралаётган бу ҳукмдорлар, ушбу базаларнинг ўз ерларида жойлашганлик шармандалигини яширишга ҳам ҳаракат қилишмаяпти. Агар бу базалар бўлмаганида, Америка бунчалик эркин ҳужумлар уюштира олмаслигини улар жуда яхши билишади. Лекин улар бу базаларни худди Америка меҳр-муҳаббат улашиб, ширинликлар ва гуллар тарқатадиган гуманитар хизмат марказларидек кўрсатишмоқда!»

Бу ҳукмдорлар мусулмонларнинг ерларини ўз ихтиёрлари ва хоҳиш-истаклари билан Америкага топширишди. Шу тарзда Америка у ерларда ҳарбий базалар қуриб, ўзининг ҳарбий кучларини тўплади ва ўнлаб йиллар давомида ўша ерлардан террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб келмоқда. Айнан шу базалардан Ироққа ҳужум қилди, ўша ерлардан Сомалини бомбардимон қилди, Афғонистонни босиб олди ва яна Ироқни қайтадан босиб олди. Ўша базалардан «терроризмга қарши кураш» деган баҳона билан Ироқ, Сурия ва Яманга ҳужумлар уюштирди. Худди шу базалардан яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаб, Ғазони қирғин қилиш ва Ливанни вайрон қилиш учун ёрдамлар етказиб берди.

Энг кулгили томони шундаки, бу ҳукмдорлар бундай базаларни қуришга рози бўлиб, ўз суверенитетидан воз кечишган бўлишса-да, улар буни «суверен ҳуқуқ» ва «хавфсизлик ҳамда стратегик зарурат» деб аташади. Бундан ташқари, «бизнинг хавфсизлигимизга хизмат қилади» деган баҳона билан, бу базаларни қуриш ва бошқариш харажатларини ҳам ўзлари тўлашади. Кейин эса ўша базалар ҳужумга учраганда, суверенитет бузилди деб, бақир-чақир қилиб, ҳужумкор тарафни айблаб чиқишади. Аслида, улар қайси суверенитет ҳақида гапиришяпти?! Ёки улардан бирортаси бу базалардан мусулмон ўлкаларига ҳужум қилиш ва уларни ўлдириш учун фойдаланишни Америкага тақиқлай оладими? Ёхуд Америка шундай қилганда, уни айблашга ва қаршилик билдиришга журъат эта оладими? Ёки Америка билан яҳудий вужудини Эронга ҳужум қилишдан тўхтата оладими?

Бу ерда гап Эрон режими ёки унга нисбатан тутилган позиция ҳақида кетмаяпти. Бу ерда муаммо, биринчи навбатда ушбу базаларнинг мавжудлигидадир. Янада аниқроқ айтганда, муаммо америкалик ва ғарблик ҳарбий кучларнинг мусулмонларнинг денгизларидан, йўллари ва бўғозларидан, шунингдек, аэропортлари ва ҳаво ҳудудларидан фойдаланган ҳолда, эркин ҳаракатланишидадир. Буларнинг барчаси ҳукмдорларнинг ожизлиги, хоинлиги ва Ғарбга, айниқса Америкага бўлган малайлигидан келиб чиқмоқда. Шунингдек, уларнинг позицияси, Америка юртларимизда ўз устунлигини кўрсатиб, ҳарбий базалар қуриши ҳамда бемалол ўтиб, ўлкаларимизни бирин-кетин босиб олиши учун унга имконият беришга асосланган.

Ҳозирда бунинг аччиқ таъмини тотаётган Эрон режими ҳам бу борада айбсиз эмас. У АҚШнинг Афғонистон ва Ироққа бостириб киришига нафақат жим қараб турди, балки бунга ёрдам ҳам берди. У ўзича, “агар Америкага бу давлатларни босиб олишига йўл очиб берсам ва мусулмон ерларида унинг базалари бўлишига сукут сақласам, Америка бу «яхшилигимни» унутмай, менга ёрдамчи бўлади” деб ўйлаган эди.

Бу ҳукмдорлар бундай хиёнатлари билан Умматдан бутунлай ажралиб қолишди. Улар ўз мамлакатларидаги Америка базаларига қилинган ҳужумларни қоралаш билан банд бўлиб, қуролларини яҳудий вужудининг хавфсизлигини ҳимоя қилишга ишлатаётган ва унга қаратилган ҳар бир ракета ёки дронни уриб туширишга ҳаракат қилаётган бир пайтда, Исломий ўлкаларнинг халқлари Американинг базаларига зарба берилганидан қувониб, хурсанд бўлишмоқда. Улар Исломий ўлкаларда Америкага катта имконият бериб қўйган режимларни лаънатлашмоқда. Чунки Уммат муаммо Эрон режимида эмаслигини, балки бу воқеалар бизнинг юртларимизга қарши Американинг тажовузи, кучимизни парчалаши ва Пайғамбаримиз ﷺнинг меърожлари бўлмиш заминни босиб олган яҳудий вужудини ҳимоя қилишидан бошқа нарса эмаслигини билиб турибди. ИншаАллоҳ, Уммат тез кунларда бу режимларни тахтидан ағдариб, асосий зарбани Америка ҳамда унинг ноқонуний вужудига қарши йўналтиради.

وَيَقُولُونَ مَتَى هُوَ قُلْ عَسَى أَنْ يَكُونَ قَرِيباً

«Ҳали улар: «У (кун) қачон бўлур?» деб (сўрайдилар). «Шоядки яқин бўлса», деб айтинг! (Исро: 51)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button