Матбуот баёноти

Ҳусийларга қарашли хавфсизлик органлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини таъқиб қилиш ва ҳибсга олишни давом эттирмоқда

Матбуот баёноти

Ҳусийларга қарашли хавфсизлик органлари Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини таъқиб қилиш ва ҳибсга олишни давом эттирмоқда

2026 йил 24 январ куни Ҳусийларга қарашли хавфсизлик хизмати Таиз вилоятининг Ҳубан ҳудудида Аҳмад Самиъ исмли Ҳизб аъзосини ҳибсга олди. Шунингдек, Саддам Мукардий ҳам 2025 йил 26 ноябрдан бери ҳануз ҳибсда сақланмоқда. Қайд этиш жоизки, улар бирор жиноят содир этгани учун эмас, балки бутун дунёдаги биродарлари – Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билан бирга – Трампнинг Ғазога оид «келишуви»ни фош этиш ҳаракатларида иштирок этгани учун асоссиз равишда қамоққа олинди.

Ушбу ҳибсга олишлар бутун дунё бўйлаб Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни Халифалик давлати қулатилгани хотирасини жонлантираётган бир пайтга тўғри келди. Мазкур тадбирлар орқали ер юзининг турли бурчакларидаги мусулмонлар куч-ғайратларини бирлаштиришга, шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун Ҳизб билан бирга ҳаракат қилишга ундалмоқда. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ﴾

«Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган кунда ҳам албатта нусрат берурмиз»                                                        [Ғофир 51]

Айнан шу даъват Ҳусийларга қарашли золим хавфсизлик органларини Халифалик даъватини етказувчиларни ҳибсга олишга ундади!

Хавфсизлик хизматининг бу каби зўравон хатти-ҳаракатлари шуни яққол кўрсатадики, улар шаръий ҳукмни мутлақо инобатга олмай, фақат ҳавойи нафс амрига кўра иш тутишмоқда. Акс ҳолда, Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини ҳибсга олишга уларни қайси «айблов» ундаши мумкин?! Ахир, Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари мустамлакачи кофирнинг нуфузини унинг қонунлари, ғоялари ва малайлари билан бирга илдизи билан суғуриб ташлаш учун фаолият олиб бораётгани барчага маълум-ку! Улар, шунингдек, Исломни тўлиқ татбиқ этадиган, инсонлар ишларини ғамхўрлик билан бошқарадиган, мусулмонларни турли мазҳабларига қарамай бирлаштириб, ораларини ажратмайдиган, мазлумларга адолат қилиб, золимлардан қасос оладиган, Умматни эса асл душмани бўлмиш кофир Ғарбга қарши сафарбар қиладиган Исломий давлат соясида исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилмоқда-ку! Хўш, Ҳусийлар ҳаракати сафидаги фаол аъзолар орасида ақл-идрок эгалари қани?! Токи улар Ҳизб ут-Таҳрир ким эканини, унинг манҳажи ва тариқати нимадан иборатлигини англаб олсинлар!

Исломни ҳаётнинг барча соҳаларида тўлиқ татбиқ этиш фарздир. Бугун кофир Ғарб билан олиб борилаётган курашимиз мабдаий бўлиб, у, аввало, капиталистик тузумни барча устунлари ва белгилари билан бирга улоқтириб ташлашни тақозо этади. Чунки бу тузум бугунги кунда Яман ва бошқа мусулмонлар юртларида одамлар устидан татбиқ этилаётган республика бошқаруви ҳамда секуляр конституцияда ўз ифодасини топган. Шу боис Ҳизб ут-Таҳрир Уммат орасида, Уммат билан бирга фаолият олиб боради. У инсонларни ваҳшийларга айлантириб юборган секуляризм ҳамда мутлақ эркинликлар каби капиталистик тузум ғояларининг хатолиги ва бузуқлигини очиқ баён этиш орқали уларга қарши курашади. Шунингдек, у ватанпарварлик ва миллатчилик каби бузуқ, тубан робиталарга, рибога, солиқ ва божхона тўловлари каби инсонларнинг мол-мулкини шаръий асосларсиз тортиб олишга таянган иқтисодий низомга, шу билан бирга кофир Ғарб кеча-ю кундуз тарғиб қилаётган бошқа ғояларга қарши қатъий кураш олиб боради.

Хавфсизлик хизмати бу ҳибслар билан «адолат ўрнатяпмиз, ҳақиқатни ҳимоя қиляпмиз», деган гумонга бормасин! Зеро, иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш даъватини кўтариб чиқаётганлар Аллоҳ уларга фарз қилган бурчни адо этмоқдалар. Улар бу йўлда Аллоҳнинг савобини умид қиладилар ва Қурайшнинг озор-уқубатларига дуч келган Аммор ибн Ёсир, Билол ибн Рабоҳ ва бошқа саҳобаларнинг (Аллоҳ улардан рози бўлсин) сабр-матонатидан ўрнак оладилар.

Хавфсизлик хизматининг зўравонларча ҳибслари Ҳизб аъзоларини ўз бурчини адо этишдан тўса олмайди. Аксинча, бу зулмлар адолатни қарор топтириш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилиш йўлидаги қадамларни янада мустаҳкамлайди, иродани янада қатъийлаштиради. Халифаликни барпо этишга даъват бундай зулмлар билан тўхтаб қолмайди; аксинча, у фикратнинг кенгроқ ёйилишига, одамларнинг у ҳақида кўпроқ билишига хизмат қилади. Аслида эса хавфсизлик хизматининг бурчи Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат бериш ва Исломни татбиқ этишдан, шунингдек, қуролини Ҳизб ҳамда унинг аъзоларига эмас, балки Умматнинг асл душмани бўлмиш мустамлакачи кофир Ғарбга қаратишдан иборатдир.

Эй Яман аҳли – армия ва қабила вакиллари, уламолар ва ёшлардан иборат унинг барча қатламлари!

Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи Рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилиш вақти келмадими? Худди Мадинада Росулуллоҳ ﷺга нусрат берган Авс ва Хазраж қабилаларидан бўлган ансор аждодларингиз сингари иш тутиб, улар эришган Парвардигорингизнинг розилигига сиз ҳам эришиш вақти келмадими?!

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡ

«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинглар» [Анфол 24]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги

матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button