Матбуот баёноти

Ғазонинг бугуни худди кечагисидек Трамп ва Нетаняху учун қурбон қилинган шаҳидларини санамоқда

Матбуот баёноти

Ғазонинг бугуни худди кечагисидек Трамп ва Нетаняху учун қурбон қилинган шаҳидларини санамоқда

Ғазода яна бир қонли кун кечмоқда. Мазкур баёнот тайёрланаётган лаҳзага қадар Ғазо йигирма тўққиз шаҳиди билан видолашди. Бу – қотилликнинг қора доғи ва ёрдамсиз ташлаб қўйилганлик зулмати қоплаган ҳар бир кечанинг такроридир. Шунингдек, йўқотишлар ҳисоб-китоб қилиниб, муборак замин аҳлига нисбатан на аҳдга, на бурчга боқадиган кимсаларнинг тил бириктируви фош бўладиган ҳар бир тонгнинг такроридир.

Трамп режаси уруш ва тажовузни тўхтатиш учун эмас, балки яҳудий вужудининг асирларини қайтариб олишга қаратилган улкан бир найранг эди. Воситачиларнинг «воситачилиги», хоин режимларнинг ушбу режага имзо қўйиши ва Ғазони янада қонга ботирган «тинчлик кенгаши»га қўшилиши, буларнинг барчаси қамал остидаги бир ҳовуч мужоҳидлар қаршисида Ғазода ўз мақсадларига эриша олмаган жиноятчи вужудни қутқаришдан бошқа нарса эмас эди. Хоин ҳукмдорлар душманнинг асирларини қутқариб, ўликларининг жасадларини ҳам охиригача ташиб беришди. Кейин эса мужоҳидларнинг қуролини атайлаб нишонга олиб, уни тортиб олишга уринишди. Ҳолбуки, бундан олдин ҳам улар душманни – токи Ғазо аҳлига нисбатан қирғин авж олиши учун – Умматнинг қуроли ва қўшинларидан ҳимоя қилиб келган эди.

Ғазо Трамп режасининг иккинчи босқичига жароҳатларидан қон оққан, қўрқув, очлик, касаллик ва ташналик либосига ўралган ҳолда кирмоқда. Дори-дармон танқислиги ва ҳатто кафанлар етишмаслиги унинг кундалик ҳақиқатига, доимий ҳамроҳига айланди. Ҳукмдорларнинг эса бор ташвиши мужоҳидларни қандай қилиб қуролсизлантириш ва босқинчи вужуд хавфсизлигини таъминлашдир. Токи у Ғазони қариялари, аёллари ва гўдаклари қонига ғарқ қилаётган пайтда, «оёқлари» ифлосланмасин.

Ғазо Трамп режасининг иккинчи босқичига кирмоқда. Трамп, Нетаняху, воситачилар ва ҳукмдорлар эса Ғазога кириб-чиқадиган ҳар бир жон, ҳар бир нафас яҳудий вужудининг розилигига боғланадиган шартли ўтиш йўллари «тез орада» очилишини даъво қилмоқда. Ваҳоланки, Ғазо аҳли учун ўлим олови ўтиш йўлларининг очилишидан кўра яқинроқ турибди. Воситачилар ва ҳукмдорлар эса гўё кар, кўр ва соқовдек эшитмайди, кўрмайди, гапирмайди. Гўёки уларнинг бор истаги яҳудий вужудининг ғалаба қозониши, Ғазо аҳлини эса тугамайдиган қирғин ўчоғига улоқтиришдир.

Иккинчи босқич бошланмоқда. Ҳукмдорлар ва воситачилар Ғазони – унинг мужоҳидлари, эркаклари, аёллари ва гўдаклари билан бирга – Америкага ва барча куфр кучларига топшириб қўйишди. Гўёки улар Трампга яқинлашиш учун қонлари тўкиладиган қурбонликдек!

Иккинчи босқич бошланмоқда. Ғарбий Соҳил бошига тушаётган мусибат ҳам моҳиятан Ғазо аҳли бошига тушаётган мусибатдан фарқ қилмайди – гарчи у ерда уруш олови нисбатан пастроқ, қирғин миқёси эса камроқ кўринса-да. Гўёки бутун Фаластин янги бир хиёнат ҳамда қон, тупроқ ва жамики муқаддасотлар билан тўланадиган оғир бадаллар остонасида тургандек!

Мана, Фаластин бутун бир Умматнинг кўз ўнгида ёнмоқда. Унинг ҳукмдорлари эса «сулҳ яқин», «уруш тугади», «Ғазо инсонпарварлик ёрдами учун ланг очилади» каби даъволар билан Уммат қалбидаги ғазаб алангасини ўчиришга уринишмоқда. Токи Уммат Фаластиннинг ягона ечими уни яҳудийлар ифлослигидан тозалаш экани ҳақидаги ҳақиқатни унутсин.

Бугун ҳам кечагидек, Фаластиннинг озод аёллари ер юзининг ҳар томонида: «Во Муътасимоҳ!» дея ёрдам сўраб ҳайқирмоқдалар!

Фаластин болалари эса ҳануз Уммат ва унинг қўшинлари томонидан ёрдамсиз ташлаб қўйилганидан ҳасрат чекиб, кўз ёш тўкмоқда. Улар дард-арзини Аллоҳга йўллаб, ёрдам беришга қодир ҳар бир кимсанинг қулоғига шундай нидо қилмоқда: «Даъволашув Аллоҳ ҳузурида бўлади, шикоятимиз эса фақат Аллоҳгадир!». Муборак Ақсо ҳамон яҳудий найзалари остида инграмоқда. Яҳудийлар масжидни оёқ ости қилиб булғамоқда, пойдеворларини ковлаб бузмоқда ва Аллоҳнинг бандаларини унинг саҳнига етиб боришдан тўсмоқда. Шунингдек, Муборак заминнинг ўзи – ундаги ҳар бир инсон ва ҳар бир нарса – бир ҳақиқатни очиқ айтиб турибди: агар режимларнинг саксон йилдан ортиқ давом этиб келаётган тил бириктируви ва хиёнати бўлмаганида, душман ҳеч қачон бу даражага ета олмас эди.

Бутун дунё Муборак заминни ва унинг аҳлини ҳар томондан қамалга олиб, кенг бўлган ер ҳам ўз аҳлига торлик қилиб қолган бир пайтда, Уммат ўз аскарлари, эркаклари, уламолари, сиёсатчилари, зиёлилари ва оддий одамлари билан Муборак заминни ва унинг аҳлини ёрдамсиз ташлаб қўйиш гуноҳидан қаерга қочиб қутулади?! Ўз ҳукмдорлари Фаластин аҳлига нисбатан худди душман ўз душманига раво кўрадиган ғаразларни кўзлаётганини кўриб туриб Уммат қаерга қочиб қутулади?! Агар Умматнинг ғазаб олови ҳаракатга келмаса, қалбларида жиҳод жўшқинлиги аланга олмаса, у қаерга қочиб қутулмоқчи?!  Агар Уммат Муборак заминни ёрдамсиз қолдирган, унинг аҳлига хиёнат қилган ва уларни на аҳдга, на бурчга боқадиган душман қўлига топшириб қўйган кимсаларни тахтидан ағдармаса, қаерга қочиб қутулсин?! Буларнинг барчаси учун Аллоҳ ҳузурида Уммат қандай жавоб беради?!

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مَا لَكُمۡ إِذَا قِيلَ لَكُمُ ٱنفِرُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ ٱثَّاقَلۡتُمۡ إِلَى ٱلۡأَرۡضِۚ أَرَضِيتُم بِٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا مِنَ ٱلۡأٓخِرَةِۚ فَمَا مَتَٰعُ ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا فِي ٱلۡأٓخِرَةِ إِلَّا قَلِيلٌ + إِلَّا تَنفِرُواْ يُعَذِّبۡكُمۡ عَذَابًا أَلِيمٗا وَيَسۡتَبۡدِلۡ قَوۡمًا غَيۡرَكُمۡ وَلَا تَضُرُّوهُ شَيۡ‍ٔٗاۗ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ

«Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?! Агар (жиҳодга) чиқмасангизлар, (Аллоҳ) сизларни аламли азоб билан азоблар ва ўрнингизга бошқа бир қавмни келтирур. Сизлар эса У зотга бирон зиён етказа олмайсиз. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир» [Тавба 38-39]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button