Ҳусийлар маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини яна ҳибсга олди

Матбуот баёноти
Ҳусийлар маъмурияти Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бирини яна ҳибсга олди
Ҳижрий 1447 йил 3 шаъбон, милодий 2026 йил 22 январ пайшанба куни Ҳусийларга қарашли хавфсизлик органлари Амрон вилоятидаги масжидлардан бирида пешин намозини адо этаётган Абдулваҳҳоб Султон Зойид Барушийни ҳибсга олган эди. Ушбу баёнот ёзилаётган вақтга қадар Абдулваҳҳоб ҳануз ҳибсда қолмоқда. Унинг ҳибсга олинишига сабаб бўлган «айби» – бир кишига қуйидагиларни тушунтиргани бўлди: Республика тузуми мусулмонлар ишларини бошқаришга мутлақо ярамайди! Зеро, у Ислом ва мусулмонларнинг ашаддий душмани бўлмиш секуляризм ўчоғи – Франция республикасидан кўр-кўрона кўчирилган шунчаки бир тақлиддир. Исломдаги бошқарув низоми республика ҳам, монархия ҳам эмас. Балки у, ҳукмронликни Аллоҳнинг шариатига топширадиган, Исломни мамлакат ичкарисида тўлиқ татбиқ этиб, уни бутун оламга рисолат сифатида олиб чиқадиган Халифалик тузумидир.
Манбаи инсон томонидан тўқилган қонунчиликка асосланган ва Ғарбдан кириб келган секуляр республика тузуми билан мамлакатни бошқараётган Ҳусийлар режими бу мунозарадан қаттиқ безовта бўлди. Шу боис Абдулваҳҳобни тинимсиз таъқиб қилиб, охири масжиддан топишгач, қулай фурсатни ғанимат билиб, уни ҳибсга олиш учун ўзларининг шахсий таркиб ва аскарларини чақиришди!
Абдулваҳоб эса ўзининг ҳақ сўзи билан Ҳусийлар қаршисида худди шаҳидлар саййиди Ҳамза ибн Абдулмутталибдек намоён бўлди. Хўш, улар Абдулваҳобга қандай ҳам раддия бера олишсин?! Зеро, Халифаликни барпо этиш ва Ислом билан ҳукм юритишга бўлган даъват уларни безовта қилмоқда. Мусулмон юртларидаги бошқа золим ҳукмдорлар каби, улар ҳам ушбу буюк даъватга нисбатан таҳдид ёки ҳибсга олишдан бошқа бирор мантиқий раддия беришдан ожиздирлар.
Ҳусийлар Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларини жуда яхши танишади ва Ҳизбнинг пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш йўлидаги ўзгартириш услубидан жуда яхши хабардорлар. Улар ёрқин фикрни кўтариб чиқаётганларга бирор мантиқий раддия беришга журъат қила олмайдилар. Зеро, бу фикр тоғут режимларнинг асл башарасини фош қилиб, уларнинг Исломдаги ягона бошқарув низоми бўлмиш Халифаликдан юз ўгириб, Ғарбни ўзларига «қибла», республика каби куфр тузумларини эса бошқарув тизими қилиб олишдаги ботиллиги ва айбларини очиб ташламоқда. Бу фикрнинг уларга берган зарбаси ўқ зарбасидан ҳам кучлидир. Шу боис ҳам улар Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши қатағон ва ҳибслар орқали курашмоқдалар!
Биз Ҳусийларга шуни айтамиз: сиз ушбу муборак даъват соҳибларига, яъни мусулмон юртларини Ислом билан бошқарадиган ва бутун оламга ҳидоят нурини ёядиган Халифалик давлати соясида бирлаштиришга чақираётган Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши турган ягона куч эмассиз. Сиздан аввал яҳудий вужуди ҳам айнан шу йўлни тутган: Фаластиндаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ҳануз уларнинг зиндонларида қолмоқда. Шунингдек, Аббос маъмурияти, Иордания қироли, Суриядаги Жўлоний ва ер юзининг турли чеккаларидаги барча золим раҳбарлар ҳам айнан шундай йўл тутмоқдалар. Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларининг нафақат уларнинг, балки сизнинг зиндонларингизда ҳам тутилишини нима билан изоҳлаш мумкин?! Тузумлар бир-бирига ўхшадими ёки қалбларми?! Шубҳасиз, бу тузумлар келиб чиқиши жиҳатидан ўхшашдир. Зеро, уларнинг барчаси динни ҳаётдан ажратиш ақидасига асосланган ва капиталистик мабда бачадонидан етишиб чиққан. «Қуръоний юриш» каби ялтироқ шиор ва сохта номлар сизга асло наф бермайди. Чунки сиз Қуръон ва Суннат билан ҳукм юритиш ўрнига, БМТ тоғутига ва халқаро қонунларга мурожаат қилиб, уларнинг ботил ҳукмига рози бўлмоқдасиз ҳамда маъруфга буюриб, мункардан қайтарувчиларни ҳибсга олмоқдасиз!
Биз орангиздаги ақл эгаларига Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи ила нидо қиламиз:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилар экан, уни қабул қилинг ва билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб туради ва албатта Унинг олдига йиғилажаксиз» [Анфол 24]
Аллоҳнинг шариатини ҳакам қилиш ва куфр қонунларини улоқтиришга қаратилган бу даъват – сизга ва Умматга ҳаёт бағишлайдиган ҳамда инсониятни капитализм зулматидан қутқарадиган даъватдир. Фоний дунёнинг ўткинчи мансаблари ва сохта куч-қудрати сизни асло алдаб қўймасин, кибру ҳаво сизни гуноҳга ботирмасин. Акс ҳолда, оқибатингиз бу дунёда хорлик, охиратда эса аламли азоб бўлажак.
Хавфсизлик ходимларига мурожаатимиз шуки, Аллоҳдан қўрқинг ва Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қарши курашиш орқали ўзингизни зулм қуролига айлантириб қўйманг. Зеро, улар кофир Ғарб қўллаб-қувватлаётган медиа доиралари томонидан тарғиб қилинаётган кимсалар эмас. Шуни яхши билингки, ким бугун сиздан зулм йўлида фойдаланаётган бўлса, эртага Аллоҳ ўша кимсани сизнинг устингизга мусаллат қилиб қўяди. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади:
وَلَا تَرۡكَنُوٓاْ إِلَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنۡ أَوۡلِيَآءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ
«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас» [Ҳуд 113]
Росулуллоҳ A дедилар:
«مَنْ أَعَانَ ظَالِماً سَلَّطَهُ اللَّهُ عَلَيْهِ»
«Ким бир золимга ёрдам берса, Аллоҳ ўша золимни унинг устига ҳукмрон қилиб қўяди».
Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига келсак, улар ўз ҳаётларини Исломнинг содиқ посбонлари бўлишга, маъруфга буюриб, мункардан қайтаришга бағишлаганлар. Улар Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмайдилар. Уларни на золимларнинг қамоқлари тўхтата олади, на ҳибсга олишлар бу йўлдан қайтара олади. На Нетаньяху, на Аббос, на Жўлоний, на Оли Сауд, на сизлар ва на жамики ҳукмдорлар Исломий Уммат Исломни ўзининг ҳаёт-мамот масаласи деб билиши ҳамда пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиши йўлида олиб бораётган ҳаракатимиздан бизни тўхтата олмайди! Чунки бу – Аллоҳнинг ваъдаси ва Росули ﷺнинг башоратидир. Энди эса ўзингизга назар солинг, сиз қайси сафдасиз? Халифалик ва уни барпо этишга чақираётганлар сафидамисиз, ёки Ғарбдан, шунингдек, «террорчи» деган тамға билан муҳрланишдан қўрқиб, уни дўст тутишга ошиққан ва капитализм меҳробига бош эгганлар сафидамисиз?! Аллоҳ Таоло айтади:
فَتَرَى ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ يُسَٰرِعُونَ فِيهِمۡ يَقُولُونَ نَخۡشَىٰٓ أَن تُصِيبَنَا دَآئِرَةٞۚ فَعَسَى ٱللَّهُ أَن يَأۡتِيَ بِٱلۡفَتۡحِ أَوۡ أَمۡرٖ مِّنۡ عِندِهِۦ فَيُصۡبِحُواْ عَلَىٰ مَآ أَسَرُّواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ نَٰدِمِينَ
«Бас, сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар» [Моида 52]
Биз Ямандаги аҳлимизни Исломий Давлат бўлмиш Халифалик давлатини барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам беришга чақирамиз. Токи капитализм ва унинг зулм-истибдодига чек қўйиб, ушбу буюк эзгулик йўлида пешқадамлардан бўлайлик!
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими




