2025 йилда ярим миллион ақлли ҳисоблагич ўрнатилди

2025 йилда ярим миллион ақлли ҳисоблагич ўрнатилди
2025 йилда Қирғизистонда электр энергияси учун рекорд даражада, яъни 500 000та ақлли ҳисоблагич ўрнатилди. Энергетика вазирлиги бу ҳақда хабар бериб, йил бошида белгиланган режа тўлиқ амалга оширилганини маълум қилди.
2022 ва 2025 йиллар оралиғида мамлакатда жами 724 290та электр ҳисоблагич алмаштирилди. 2022 йилда 36 905та, 2023 йилда 55 357та, 2024 йилда 131 149та ва 2025 йилда 500 879та ақлли ҳисоблагич ўрнатилди. Бу эса лойиҳани амалга оширишдаги энг юқори кўрсаткич бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойидан бери электр энергияси истеъмолига чекловлар жорий этилган. Шунга кўра, эрталаб ва кечқурун электр энергиясининг қуввати 5 кВтдан 3 кВтгача қисқартирилади. Демак айтиш мумкинки, бу ҳисоблагичлар фақат ҳукуматнинг одамларга босим ўтказиши ва ўз манфаатларини рўёбга чиқаришга ҳисса қўшади.




