Уч болға ўртасида қолган Марказий Осиё

Уч болға ўртасида қолган Марказий Осиё
Марказий Осиё (Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон) бугун ўзининг янги тарихининг бурилиш нуқтасида турибди. Асрлар давомида цивилизациялар чорраҳаси бўлган, карвонлар, қўшинлар ва империяларнинг йўлагига айланган бу минтақа бугунги кунда таъсир, ресурслар ва стратегик йўлаклар устида рақобатлашаётган учта йирик давлатнинг қуршовида қолмоқда.
Бу кучлар шимолдан Россия, шарқдан Хитой ва ғарбдан АҚШ давлатларидир. Бу уч буюк болға ҳозирги кунда ўз хавфсизлиги, ўзлиги ва халқининг манфаатларини ҳимоя қила олмайдиган географик заиф минтақага турли йўллар билан зарба бермоқда.
Биринчиси: табиий ресурслар.
- Ўзбекистон: Марказий Осиёдаги марказий ўйинчи ҳисобланади.
Унинг геосиёсий ва иқтисодий аҳамияти:
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг марказида жойлашган бўлиб, минтақадаги барча савдо ва минтақавий йўлларни бир бирига боғлайдиган ягона давлатдир. Шунингдек у минтақадаги аҳоли энг кўп бўлган ва Географик жиҳатдан Афғонистонга энг яқин жойлашган бўлиб, йўллар, транспорт, сув ва энергетика маркази ҳисобланади.
Минераллар ва табиий ресурслар:
Ўзбекистон Марказий Осиёдаги минераллар ва табиий ресурсларга энг бой давлатлардан биридир. Бу ресурслар давлат иқтисодиётининг асосий устунларидан ҳисобланади. Қуйида асосий ресурслар ҳақида умумий маълумот бериб ўтсак:
- Энергия ресурслари:
- Нефт ва газ: Ўзбекистон табиий газ захиралари бўйича минтақада илғор давлатлардан биридир.
- У йирик кўмир захираларига эга.
- Минераллар:
- Олтин ва кўп компонентли металлар: Ўзбекистон олтин қазиб олишда дунёдаги энг йирик бешта давлат қаторига киради.
- Уран: Ўзбекистон дунёдаги энг йирик уран захираларидан бирига эга.
- Мис.
- Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар: нефрит, агат, лазурит, оникс ва бошқалар.
- Қурилиш материаллари: цемент ишлаб чиқариш учун хом ашё, оҳактош, гипс, мармар.
- Ноёб элементлар: вольфрам, ходовир, конгрет; молибден, шу жумладан мис конлари; рений (Қалмоқир конининг қўшимча маҳсулоти); литий.
- Қозоғистон: Геоиқтисодий гигант давлат ҳисобланади.
Геосиёсий аҳамияти:
Қозоғистон майдони жиҳатидан энг йирик давлатлардан бири. У нефт ва ураннинг энг катта захираларига эгадир. Хитойдан Европага ўтадиган транспорт йўлларининг 70%и Қозоғистон ҳудудидан ўтади.
Қозоғистондаги минераллар ва табиий ресурслар:
Қозоғистон Марказий Осиёдаги минераллар ва табиий ресурсларга энг бой давлатлардан биридир. У улкан захираларга эга бўлиб, энергия ва минерал ишлаб чиқаришда дунёдаги етакчи давлатлар қаторига киради.
- Энергия ресурслари:
- Нефт: Қозоғистон нефт захиралари ва қазиб олиш бўйича энг йирик давлатлардан бири бўлиб, глобал нефт бозорида муҳим рол ўйнайди.
- Табиий газ: Газнинг катта қисми нефт билан бирга қазиб олинади.
- Кўмир: Қозоғистон кўмир захиралари бўйича дунёдаги энг илғор 10та давлат қаторига киради.
- Минераллар:
- Уран: Қозоғистон дунёда энг кўп уран қазиб олувчи давлат ҳисобланади.
- Мис.
- Темир рудаси: Қозоғистонда темирнинг катта захиралари мавжуд.
- Хромит (хром рудаси): Қозоғистон хромит захиралари бўйича ҳам дунёдаги энг илғор давлатлар сирасига киради.
- Қимматбаҳо ва ноёб металлар:
- Олтин: Василковское кони дунёдаги энг йирик олтин конларидан биридир.
- Кумуш.
- Ноёб элементлар: бериллий, тантал, ниобий.
- Қурилиш материаллари: оҳактош, гранит, мармар, гипс, қум ва шағал, булар давлатнинг турли минтақаларида кўп миқдорда топилади.
- Қирғизистон
Геосиёсий ва иқтисодий аҳамияти:
Кичик иқтисодиётга эга, денгизга чиқиш имкони бўлмаган давлатдир. У Қозоғистон, Хитой ва Ўзбекистон ўртасида стратегик майдонда жойлашган.
Қирғизистондаги минераллар ва табиий ресурслар:
Қирғизистон тоғли ўлка бўлиб, баъзи муҳим минералларга, айниқса олтинга бой давлатдир. Бундан ташқари муҳим иқтисодий ва стратегик аҳамиятга молик бошқа ресурсларга ҳам бой.
- Олтин (давлатнинг асосий ресурси): Қирғизистон Марказий Осиёдаги олтинга энг бой давлатлардан биридир.
- Кўмир: Давлат ички истеъмолни қондирадиган даражада кўмир захираларига эга.
- Сурма ва симоб: Қирғизистон Марказий Осиёда сурма (антимон) конлари билан машҳур.
- Ноёб металлар: бериллий, висмут, вольфрам, молибден каби саноат учун муҳим аҳамиятга эга элементлар гуруҳи мавжуд.
- Қўрғошин, рух ва тоғ-кон металлари.
- Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар: Қирғизистон тоғлари жадеит, лапис лазули, опал, турмалин ва хризопраз каби қимматбаҳо тошлари билан машҳур.
- Қурилиш материаллари: мармар, гранит, оҳактош, цемент ишлаб чиқариш учун хом ашё, қум ва шағал кўплаб водийларда кенг тарқалган.
- Тожикистон
Геосиёсий ва иқтисодий аҳамияти:
У Афғонистон билан 1300 км масофали чегарага ва Помир тоғларида катта сув ресурсларига эга.
Тожикистондаги минерал ресурслар:
Тожикистон турли хил минерал ресурсларга эга бўлиб, тоғ-кон саноати давлат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Асосий ресурслар қуйидагилар:
- Олтин: Тожикистон олтинга бой давлатлардан биридир.
- Кумуш: Тожикистон катта кумуш захираларига эга ва дунёдаги энг йирик кумуш конлари мавжуд давлатлар қаторига киради.
- Алюминий (боксит): Боксит захиралари оз бўлишига қарамай, Тожикистон Марказий Осиёдаги энг йирик алюминий заводига, яъни кўп импорт қилинадиган хомашёга таянадиган ТАЛCО заводига эга.
- Кўмир: Кўп миқдорда мавжуд бўлиб, энг муҳим энергия манбаларидан бири ҳисобланади.
- Уран: Совет Иттифоқидан қолган уран захиралари мавжуд ва у ҳам стратегик аҳамиятга эга минераллардан бири ҳисобланади.
- Ноёб элементлар: сурма, симоб, қўрғошин, рух ва вольфрам; булар турли саноат тармоқларида ишлатиладиган муҳим минерал ресурслардир.
- Туркманистон
Геосиёсий ва иқтисодий аҳамияти:
Афғонистон билан чегарадош бўлган бу ўлка ТАПИ газ қувури лойиҳаси учун стратегик мавқега эга.
Туркманистондаги минерал ресурслар:
Туркманистон табиий бойликларга, айниқса нефт ва газ ресурсларига бой давлатлардан биридир. Асосий ресурслар қуйидагилар:
- Табиий газ: Туркманистон дунёдаги энг йирик табиий газ захираларидан бирига эгалик қилади.
- Нефт: Каспий денгизи қирғоғида ва Қора бўғоз яқинларида йирик нефт конлари мавжуд.
- Йод ва бром: Туркманистон йод ва бром ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги илғор давлатлардан биридир.
- Калций, магний ва туз.
- Олтингугурт: Газ конларида кўп миқдорда олтингугурт мавжуд ва улар кимё саноати учун муҳим ресурс ҳисобланади.
Қурилиш материаллари: қум, шағал, мармар, доломит, оҳактош ва цемент ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хомашёларга эга.
Иккинчи: уч болға
- Россия болғаси — империя мероси ва ўтмишни қайтаришга интилиш.
Россия Марказий Осиёни ўзи учун тарихий мерос деб ҳисоблайди. Чор Россияси давридаги қарийб уч асрлик ҳукмронликдан ва ундан кейинги Совет давридан сўнг Москва бу минтақани ўзининг «ҳаёт майдони»нинг бир қисми сифатида кўради. Бунинг учун у бир нечта воситалардан фойдаланади, хусусан:
- Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) орқали хавфсизлик ва ҳарбий босим ўтказиш.
- Рус тилидан фойдаланишни давом эттириш орқали лингвистик ва сақофий таъсир ўтказиш.
- Меҳнат муҳожирлари, банк хизматлари ва энергетика орқали иқтисодий қарамликни сақлаб қолиш.
Марказий Осиё давлатлари тўқсонинчи йиллардан буён ўзларини мустақил деб даъво қилса-да, Москва уларни ҳали ҳам бошқа кучлар кирмаслиги керак бўлган «олд ҳовлиси» деб билади.
Марказий Осиё давлатларининг Россия билан муносабатлари:
- Ўзбекистон: прагматик қарам сиёсат юритади. Россияда 2 миллиондан ортиқ меҳнат муҳожирлари бор. Ўзбекистон Россия энергиясига (газига) қарам.
- Қозоғистон: Россия билан энг узун чегарага эга (7500 км); у ерда тарихий жиҳатдан Россиянинг таъсири кучли; ички хавфсизликни таъминлашда уни Россия кучлари қўллаб-қувватлайди.
- Қирғизистон: армияси Россияга таянади; ўлкада Россиянинг ҳарбий базаси мавжуд; у кучли сиёсий ва иқтисодий таъсирга эга.
- Тожикистон: ўлкада 201-рус ҳарбий базаси жойлашган; хавфсизлик соҳасида Россияга таянади; меҳнат миграцияси Россия таъсирини кучайтиради.
- Туркманистон: Россия таъсири чекланган; бетарафлик сиёсатини олиб боради.
2 Хитой болғаси — географиядан олдин иқтисод.
Россия тарихга таянса, Хитой мутлақ иқтисодий кучга таянади. Хитой «Бир камар, бир йўл» лойиҳаси орқали йўллар, темир йўллар, қуруқ портлар, энергетика, конлар ва алоқа инфратузилмасининг энг йирик инвесторига айланди.
Пекиннинг асосий қуроллари:
- Молиявий қарамликни келтириб чиқарадиган катта қарзлар бериш.
- Нефт, газ ва уран тармоқларига стратегик инвестициялар ётқизиш.
- Маданият, таълим грантлари ва савдо орқали юмшоқ босим ўтказиш.
Хитой болғаси овозсиз ишлайди, аммо чуқур таъсир кўрсатади ва минтақанинг иқтисодий тузилишини ичкаридан ўзгартиради. Бу унинг ўзгачалигидир.
- Америка болғаси — геосиёсий рақобат ва бўшлиқни тўлдириш.
АҚШ 2001 йилдан бошлаб «терроризмга қарши кураш» баҳонасида Марказий Осиёга фаол равишда кириб келишни бошлади. Бироқ, унинг ҳақиқий мавжудлиги геосиёсий характерга эга бўлиб, асосан Россия таъсирининг қайта тикланишига йўл қўймаслик ва Хитойнинг шарққа ва ғарбга кенгайишини чеклашга қаратилган.
Унинг асосий қуроллари:
- Чекланган хавфсизлик шартномалари.
- Сиёсий ва оммавий ахборот воситалари жиҳатидан қўллаб-қувватлаш.
- Кичик иқтисодий ташаббуслар.
- C5+1 платформаси орқали дипломатик босим ўтказиш.
Американинг таъсири Россия ва Хитой таъсирига қараганда кучсизроқ бўлса-да, у мувозанатлаштирувчи рол ўйнайди ва минтақада ягона устун кучнинг пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.
Мажбурий бетарафлик ва ўзгачаликни излаш ўртасидаги зона.
Бу учта куч контекстида Марказий Осиё давлатлари «ижобий бетарафлик» ёки «йўналишлар ўртасида мувозанатни сақлаш» сиёсатини қабул қилишга мажбур.
Бироқ:
- Россияга нисбатан бетарафлик тарих, тил ва иқтисод туфайли осон эмас.
- Хитойга нисбатан бетарафлик кенг кўламли молиялаштириш ва савдо туфайли анча қийин.
- Америкага нисбатан бетарафлик глобал шаффофлик ва сиёсий қонунийлик зарурати туфайли жуда мушкул.
Мана шундай қийин бир шароитда ушбу минтақа халқларининг исломий ва сакофий ўзликлари бир-бири билан тўқнашаётган болғалар орасида бироз эркин нафас олиш учун паноҳ қидирмоқда.
Хулоса
Марказий Осиёни «уч болға орасида қолган минтақа» сифатида таърифлаш шунчаки адабий таъриф бериш эмас, балки стратегик ҳақиқатдир. Минтақа тақдирни ҳал қилувчи синовга дуч келмоқда. У буюк давлатлар учун жанг майдони бўлиб қолаверадими ёки ўзига таяниб, ўз институтларини қурадиган, ресурсларидан фойдаланадиган ва ташқи босимлардан холи бўлган ҳолда ўз келажагини белгилайдиган мустақил марказга айланадими?
Аҳмад




