GenelМатбуот баёноти

Ё Рабб, бизни кечир! Эй Ғазо, бизни маъзур тут!

Матбуот баёноти

Ё Рабб, бизни кечир! Эй Ғазо, бизни маъзур тут!

Шом Триполиси аҳли Умматнинг жароҳатлари устида ўтказилаётган рақсу-томоша фестивалларига қарши овозини кўтармоқда

Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти ўз аъзолари ва тарафдорларини Триполи шаҳридаги фаоллар ва жонкуярлар билан мувофиқлаштирилган йиғилишда иштирок этишга чорлади. Мазкур йиғилиш бугун, шанба куни соат 18:00 да Триполи халқаро кўргазмаси олдида бўлиб ўтди. Ушбу норозилик тадбири илм ва уламолар шаҳри саналмиш Триполида ўтказилаётган рақс ва куй фестивалига қарши қаратилган. Бу чақириқ Триполида содир бўлаётган бундай мункар фестивал учун карами кенг ва қудрати улуғ Аллоҳдан узр сўраб қилинди. Шу билан бирга, жиноятчи яҳудий вужуди, айниқса, Ғазода мусулмонларга қарши шафқатсиз уруш олиб бормоқда. Унинг тажовуз ва жиноятлари Ливан ҳамда Сурияга ҳам кенгайди. Жанубий ерларни ва Сурия ҳудудининг бир қисмини босиб олди. Ҳарбий самолётлари эса бу юртлар осмонини тарк этмай, ҳеч қандай тўсиқсиз ва сурункали равишда бомбардимон ва вайронгарчилик амалга оширмоқда.

Йиғилиш иштирокчилари турли хавфсизлик идоралари, жумладан, армия, разведка, умумий хавфсизлик ва давлат хавфсизлиги каби йирик тузилмалар ходимлари катта сонда келганини кўриб ҳайратга тушдилар. Улар уруш пайтида мана шундай бузуқ фестивалларни тўхтатиш учун эмас, балки мусулмонларнинг йиғилишини ва шаръий қарашларни ифода этишини тўсиш учун келишди. Биз тўқнашув юз бермаслиги учун хавфсизлик ва ҳарбий кучлар тўпланган жойдан ўнлаб метр узоқлашдик. Кейин йиғилиш давом эттирилди ва унда Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти матбуот бўлими раиси шайх доктор Муҳаммад Иброҳим қисқа нутқ сўзлади. У ўз нутқида йирик молиячилар қўллаб-қувватлаётган шубҳали хотин-қизлар ташкилотлари томонидан бундай бузуқ фестиваллар уюштирилишини қаттиқ қоралади. Айниқса, айнан уруш пайтида шундай қилмиш содир этилаётганига қарши кескин норозилик билдирди. Шунингдек, ҳукуматнинг шаҳар аҳлига қарши хавфсизлик кучларини юборишини қаттиқ қоралади. Шайх Муҳаммад Иброҳим хавфсизлик кучларининг ҳақиқий жойи фронтлар ва яҳудий вужудига қарши жанг майдони эканини, уларнинг вазифаси одамларни ўз ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум қилиш эмас, балки уларни ҳимоя қилишдан иборатлигини таъкидлади. Шу билан бирга, хавфсизлик идоралари ҳокимият тепасида турган йирик капитал эгаларининг буйруқларини бажармасликлари лозимлигини уқтирди. Зеро, ҳозир, айниқса, Триполи шаҳрида, душманга қарши туриш ва тайёргарлик пайтидир, дея таъкидлади.

Доктор Муҳаммад Иброҳим «Ҳиссиёт кечаси» номли ушбу фестивални изоҳлар экан, бундай деди: Ҳозир Ғазо болалари ва аёлларининг дардига ҳақиқий ҳиссиёт билан қўшилиш ва улар учраётган қирғинларни тўхтатиш учун ҳаракат қилиш вақтидир. Ҳозир Триполидаги фақир-фуқаролар ва бутун юртдаги муҳтожлар ёнида туриш вақтидир. Ливан ҳукумати эса халқ ишларини эътиборсиз қолдирмасдан бошқариши, фақир ва муҳтожларга ёрдам кўрсатиши лозим. Шунингдек, ҳукумат Триполи кўргазмасини рақсу-куй ва фисқ-фужур ўчоғига айлантириш ўрнига, минглаб муҳтож ёшлар меҳнат қиладиган иқтисодий марказга айлантириш йўлини топиши шарт. Бошқа йўл мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ишдир. Йиғилиш дуо билан якунланди.

﴿فَلَوۡلَا كَانَ مِنَ ٱلۡقُرُونِ مِن قَبۡلِكُمۡ أُوْلُواْ بَقِيَّةٖ يَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡفَسَادِ فِي ٱلۡأَرۡضِ إِلَّا قَلِيلٗا مِّمَّنۡ أَنجَيۡنَا مِنۡهُمۡۗ وَٱتَّبَعَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ مَآ أُتۡرِفُواْ فِيهِ وَكَانُواْ مُجۡرِمِينَ + وَمَا كَانَ رَبُّكَ لِيُهۡلِكَ ٱلۡقُرَىٰ بِظُلۡمٖ وَأَهۡلُهَا مُصۡلِحُونَ

«Бас, сизлардан аввалги асрларда ўтганлар орасида ҳам ерда бузғунчиликдан қайтарадиган боқий (дин) эгалари бўлганларида эди. Уларнинг ичларида фақат Биз нажот берган камдан-кам кишиларгина (шундай зотлар эдилар). Золим кимсалар эса ўз маишатларига берилиб кетдилар ва жиноятчи бўлиб қолдилар. Роббингиз у шаҳарларнинг Ўзларини тузатиб (ҳақ йўлга юрган) аҳолисини зулм билан ҳалок қилган эмасдир» [Ҳуд 116117]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button