Роя газетаси

Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

2026 йил 6 июль куни Британия ҳукуматининг матбуот баёнотида Ташқи ишлар вазири Иветт Купернинг «Британиянинг янги дунё тартиботидаги мавқеи» номли муҳим мақоласи чоп этилди. Унда шундай дейилади:

«Сиёсий география ҳам ўзгармоқда. Америка Қўшма Штатлари глобал хавфсизлик кафили сифатидаги анъанавий ролидан чекинмоқда. Европа, шу жумладан Британия ҳам, олдинга қадам ташлай бошлаган бўлса-да, биз ўзимиз янада кўпроқ иш қилишимиз керак бўлади. Биз, эҳтимол, ҳарбий ёки иқтисодий жиҳатдан улкан куч бўлмасмиз, лекин биз бирлаштирувчи куч — бошқаларни ўз атрофида жамлайдиган ва илгари боришнинг жамоавий йўлини чизиб берадиган давлат бўла оламиз».

Британия Ташқи ишлар вазирининг мақоласи кенгроқ Европа сиёсий доираларида ҳукм сураётган кайфиятни акс эттиради. Бу кайфият Американинг глобал тартиботга нисбатан стратегиясидаги ўзгаришларнинг таъсирига жуда катта диққат қаратмоқда. Узоқ ўн йилликлардан сўнг содир бўлаётган ушбу муҳим ўзгариш Европа ичидаги барқарор бўлган тамойиллар ва позициялар борасида саволларни ўртага ташламоқда. Европа ва Америка ўртасидаги муносабатлар аллақачон бир қанча босқичларни бошидан кечирган.

Америка ўз тарихининг илк даврларида, Америка қитъасининг босиб олинишига қарши исён кўтариб, Монро доктринаси каби стратегиялардан фойдаланган ҳолда баъзи минтақалардан Европа нуфузини ҳайдаб чиқаргач ёки ҳеч бўлмаганда уни қисқартиргач, Европадан йироқ эди.

Сўнгра Америка Иккинчи жаҳон уруши даврида ўзининг урушдан ҳолдан тойган Европага нисбатан нисбий қудратини англаб етгач, драматик суратда ўз изоляциясидан чиқди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Америка Маршалл режаси орқали иқтисодий қарамликни ҳамда НАТО альянси орқали ҳарбий қарамликни ривожлантириш воситасида ушбу имкониятдан фойдаланиб қолди. У кўп томонлама муассасалар томонидан қўллаб-қувватланадиган кўп қутбли глобал тартибот доирасида ўзини гегемон куч сифатида намоён этди.

Совет Иттифоқи томонидан кучли чақириққа рўбарў келган Америка ўзини «озод дунё раҳбари» сифатида тақдим этган ҳолда, Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдаги собиқ мустамлакалардан Европа нуфузини сиқиб чиқариш устида иш олиб борди. Сўнгра Кеннеди ва унинг ҳамкасби Хрушчев даврида Вашингтон ва Москва ўртасида фаол юмшаш ҳолати мавжудлигига қарамай, Россияни босқичма-босқич заифлаштириш учун Европа майдонидан фойдаланди.

Америка Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг ўз гегемонлигининг энг юқори чўққисига етди ва Европани мисли кўрилмаган суратда етаклай бошлади, уни ўз лойиҳаларига, жумладан исломий юртлардаги юришларига йўналтирди. Айни вақтда, Европа нуфузини сиқиб чиқаришни тажовузкорона равишда кенгайтирди ва Покистон ҳамда Миср каби асосий исломий юртларда унинг сиёсий таъсирини йўққа чиқарди.

Лекин Америка Ислом Умматига қарши урушларида ҳаддан ташқари ҳаддидан ошди ва кучли қаршиликдан зарар кўрди. Бундан ташқари, паразитар капиталистик элитанинг очкўзлиги натижасида, Республикачилар ва Демократлар ўртасидаги кураш туфайли чуқур давлат ичидаги бўлинишлар сабабли оғирлашган ички инқироз доирасида Америка давлати ичида иқтисодий таназзул аломатлари намоён бўла бошлади.

Глобал тартиботни қайта шакллантириш ва Европанинг ожизлиги

Америка ўз заифлигини англади, мутафаккирларининг унинг ортга чекиниши борасидаги огоҳлантиришлари соясида, ўз салоҳиятлари пасайганига қарамай, рақобатчи йирик кучлар ўртасида ва уларнинг атрофида низоларни алангалатиш орқали кўп қутбли глобал тартиботдаги ўз устунлигини сақлаб қолишга интилди. Ушбу услубларнинг энг кўзга кўрингани — Рус айиғини гиж-гижлаш ҳамда Украина ва Россия ўртасида урушни алангалатиш бўлди, бу эса Европага муқаррар суратда зарар етказди.

Европа сиёсий фикрининг заифлиги Украинага босим ўтказиш орқали низони тез фурсатда тугатишда муваффақиятсизликка учраганида намоён бўлади, балки у Украина томонида туриб ўта улкан хатога йўл қўйди, бу эса ўз минтақасидаги вайронкор уруш муддатини узайтирди. Байден даврида рақибларни заифлаштириш учун низолар алангаланишда давом этди.

Трампнинг келиши билан глобал тартиботни бир қутблилик сари қайта шакллантириш уриниши бўртиб чиқди. Рақибларни заифлаштириш учун низоларни рағбатлантириш давом этди, шу билан бирга Американинг 66 та кўп томонлама муассасадан тўсатдан чиқиб кетиши оқибатларининг юкларини уларнинг зиммасига юклаш амалга оширилди. Америка ҳозирда харажатларни бошқаларга юклаган ҳолда дунёни етаклашга интилмоқда. У минтақавий иттифоқлар ва муассасаларнинг кучайишини ва янгилари пайдо бўлишини қабул қилади, лекин ушбу тузилмаларнинг салоҳиятлари чеклангани туфайли ўзининг глобал тартиботини мажбуран юклаш қобилиятига ишончи комил.

Европа энди ўзининг ташлаб қўйилганини ва хусусан ҳарбий ҳамда хавфсизлик соҳаларида ўз ўрнини топиш учун курашаётганини кўрмоқда. Россия-Украина уруши оқибатларидан ва Ковид-19 пандемияси асоратларидан ҳолдан тойгач, Европа беқарордек туюлмоқда. Шунингдек, Америка Қўшма Штатларига ўн йиллар давомида қарам бўлиб келиш натижасида унинг сиёсий фикри ҳам заифлашди.

Европа кучлари орасида Британия Америкага бўлган қарамлик хатосидан уйғонишга ҳаракат қилмоқда. У ўзининг манёвр қилишдаги тарихий тажрибасидан фойдаланган ҳолда, Европани Америка манфаатлари билан кесишиши ёки кесишмаслиги мумкин бўлган янги йўналиш сари етаклашга уринмоқда. Лекин Британия ортиқ аввалгидек куч-қудрат эмас ва унинг Ташқи ишлар вазирининг баёноти ушбу англашни акс эттиради. Бунинг устига, Европа унинг пўлатдек бирлигини рўёбга чиқаришни қийинлаштирадиган чуқур тарихий низолардан машаққат чекмоқда.

Ислом Умматининг вазифаси ва имкониятлар

Умуман олганда, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло дунё мувозанатларини, жумладан Иккинчи жаҳон урушидан бери геосиёсатнинг энг муҳим белгиларидан бири бўлган Америка ва Европа ўртасидаги муносабатлар кучини ўзгартирмоқда. Бу ишнинг ҳозирги мусулмонлар авлоди учун улкан оқибатлари бордир:

  • Америкага нисбатан: Уммат унинг манфаатларига қарши туриши, унинг режаларини фош этиши ва унинг нуфузини йўқ қилиши шарт.
  • Европа ва Британияга нисбатан: Уммат уларнинг қаршисида эшикларни ёпиқ қолдириши ва уларнинг ваъдаларига алданмаслиги лозим. Зеро Европа зарар беришда Америкадан кам эмас ва Ислом динига бўлган адоватида ҳам ундан асло кам эмасдир.

Шунга кўра, уламолар ва даъват юкини кўтариб чиқувчилар европаликлар ва америкаликларнинг мусулмонлар юртларига қиладиган ташрифларига нисбатан огоҳ бўлишлари ҳамда уларнинг режаларини фош этишлари шарт. Шунингдек, Умматнинг онгли фарзандлари Европа ва Америка ўртасидаги алоқалар заифлашувидан келиб чиқадиган имкониятлардан Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Шариати ҳидояти остида янги бир улкан кучни шакллантириш учун фойдаланиб қолишлари вожибдир.

Роя газетасининг 2026 йил 22 июл чоршанба кунги 609-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button