Исломдаги давлат фуқаровий ҳам, ҳарбий ҳам эмас, балки пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир

Исломдаги давлат фуқаровий ҳам, ҳарбий ҳам эмас, балки пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликдир
Мисрнинг «Аш-Шуруқ» газетаси 2026 йил 13 сентябрь, якшанба куни чоп этган интервьюсида Судан Қуролли Кучлари Бош қўмондони ёрдамчиси ва Бош штаб бошлиғи генерал Ясир ал-Атоҳга йўлланган саволлардан бири қуйидагича бўлган:
«Сиёсий майдондаги ҳозирги ўзгаришлар, хусусан, миллий мулоқот шароитида ҳарбий муассасанинг келажаги қандай бўлади?»
Генерал Ясир ўз жавобининг бир қисмида шундай деди:
«…Қўшин қўмондонлигидаги бир гуруҳ кишиларнинг фикрича, биринчи даврда давлат раҳбари Қуролли Кучлар Бош қўмондони бўлади, сайловларда ғолиб бўлган партиялар эса ижроия ҳокимиятини бошқаради. Кейинги даврда Бош қўмондон истеъфога чиқарилиб, нафақага юборилади ва шундан сўнг сайловларда иштирок этади. Аммо менинг нуқтаи назарим шуки, Бош қўмондон — исми ким бўлишидан қатъи назар — давлат раҳбари бўлиши керак. Парламент сайловлари эса ижроия ҳукуматини шакллантириши, у давлатнинг ижроия аппаратини бошқариш учун барча ваколатларга эга бўлиши керак».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи ва устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил)нинг матбуот баёнотида эса қуйидагилар айтилди:
«Талаб қилинаётган нарса суданликлар ўртасидаги ёки миллий мулоқот эмас. Чунки бундай мулоқот бизга хорлик ва хўрликни, кофир мустамлакачи Ғарбга хорларча қарамликни мерос қилиб қолдирган ботил, Ғарбнинг вазъий тузумлари тегирмонини яна айлантиришдан иборат бўлади. Балки сиздан, эй генерал, талаб қилинаётган нарса — Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат беришдир. Зеро, Ҳизб ут-Таҳрир Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Китоби, Унинг Расули ﷺ суннатидан ҳамда саҳобалар ижмоси ва шаръий қиёсдан истинбот қилинган, 191 моддадан иборат Халифалик давлати Конституцияси лойиҳасини тайёрлаб, бу борада зарур тайёргарликни кўрган.
Шунингдек, ҳизб Умматни уйғотишга, унинг ишларини Ислом Шариати асосида тўғри бошқаришга, кофир мустамлакачининг мамлакатимиздаги ва бутун дунёдаги таъсирини илдизи билан суғуриб ташлашга қодир давлат арбобларини ҳам тайёрлаган».
Роя газетасининг 2026 йил 30 сентябр чоршанба кунги 619-сонидан




