Матбуот баёноти

Австралия Фаластиннинг қолган қисмлари ҳам зўравонлик билан босиб олинишини маъқулламоқда

Матбуот баёноти

Австралия Фаластиннинг қолган қисмлари ҳам зўравонлик билан босиб олинишини маъқулламоқда

Австралия ҳукумати Трамп раҳбарлигидаги «Ғазони қайта тиклаш кучлари» номли коалицияда иштирок этишини эълон қилди. Бу коалиция АҚШ бошчилигида тузилган бўлиб, унда Ғарб давлатлари билан бир қаторда айрим мусулмон ўлкалар ҳам иштирок этмоқда. Коалиция зиммасига Ғазо секторини мажбурий равишда қуролсизлантириш ва уни босқинчи яҳудий вужудига топшириш вазифаси юклатилган.

Ушбу баёнот босқинчи яҳудий вужуди Ғарбий соҳилни ҳам ўз таркибига қўшиб олиш ниятини эълон қилган бир пайтда янгради. Бу эса АҚШнинг бутун Яқин Шарқни қайта шакллантириш уриниши доирасида, яҳудийлар назоратини бутун Фаластин бўйлаб жорий қилишга қаратилган янада кенг қамровли ҳаракатларига уйғун ҳолда амалга оширилди.

Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Австралия қуйидагиларни таъкидлайди:

  • Австралия Яқин Шарқда мустамлакачилик манфаатларига хизмат қилиш борасида узоқ тарихга эга бўлиб, бу сиёсий жиҳатдан оғир оқибатларга олиб келган. Хусусан, Биринчи Жаҳон уруши даврида, айнан Британия номидан Фаластинга биринчи бўлиб бостириб кирган ва Британия армиясининг бутун ҳудудни ишғол этишини таъминлаб, кейинчалик уни яҳудий вужудига топшириш йўлини очиб берган мана шу Австралиянинг енгил отлиқлар қўшини бўлган.
  • Австралиянинг «Ғазони қайта тиклаш кучлари»да иштирок этишдан кўзлаган асосий мақсади Ғазони сиёсий йўл билан таслим эттиришдир. Чунки яҳудий вужуди буни ҳарбий йўл билан амалга ошира олмади. Австралия Ғазонинг асл аҳолисига нисбатан геноцид содир этганидек, Фаластин халқига қарши амалга оширилган илк геноцидни қулайлаштириб берганидек, сўнгги икки йилдаги қирғинлар қаршисида сукут сақлаганидек, ҳозир ҳам фаластинликларнинг миллий ўзлигини бутунлай йўқ қилишда яҳудий вужудига ёрдам бермоқда. Шу боис, бу жиноятларни амалга ошириш учун замин яратиб бергани сабабли, Австралия абадий айбдор сифатида қолади.
  • Бу фожиадаги энг оғир жиноят – исломий юртлар ҳукмдорларининг хиёнатидир. Улар доимо босқинчи вужуднинг илк мудофаа чизиғида туриб келишган ва бугун ҳам ўз қўшинларини Фаластинни озод этиш учун эмас, балки уни топшириш учун юборишга тайёрланиш орқали хиёнатларини яна бир бор очиқ намоён этдилар. Ҳар қандай мусулмон агар бу ҳукмдорларга қонунийлик берса, уларнинг жиноятларини оқласа ёки хиёнатларига ёрдам берса, у ҳам абадий равишда уларнинг гуноҳига шерик ҳисобланади.
  • Ғазони таслим этишга мажбурлаш мақсадида ташкил этилган бу сионист-салибчи халқаро коалиция бу давлатларнинг асрлар давомида Ислом юртларига нисбатан шаклланган ва илдиз отган нафратини эсга солмоқда. Зеро улар ўзларини илк салибчиларнинг ворислари деб биладилар ва Ислом Уммати тўлиқ тор-мор этилмагунча, шариат эса бутунлай йўқ қилинмагунча ҳеч қачон тўхтамайдилар.
  • Бу гап ўтган асрда кўп такрорланган, аммо бугунги кунга келиб у янада оғриқлироқ эшитилмоқда: агар мусулмонлар сиёсий иродаларини тикламасалар, тортиб олинган ҳукмронлигини қайтармасалар, хиёнаткор ҳукмдорларни ағдармасалар ва Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этмасалар, сионист-салибчиларнинг жиноятлари ҳамда уларнинг маҳаллий малайларининг хиёнатлари остида тобе бўлиб яшашда давом этаверамиз. Шу боис, золимларнинг қўлидаги ҳукмронлик воситаларини барча жойда тортиб олиш вақти келди.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Австралиядаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button