Матбуот баёноти

АҚШнинг ўз фуқароларига эътиборсизлиги аёллар ва болаларни очликка маҳкум этмоқда

Матбуот баёноти

АҚШнинг ўз фуқароларига эътиборсизлиги аёллар ва болаларни очликка маҳкум этмоқда

Қўшимча озиқ-овқат ёрдами дастури (SNAP) – бу ногиронлар, шунингдек, кам таъминланган шахслар ва оилаларни электрон имтиёзларни қўлга киритишга ёрдам берадиган федерал дастурдир. Ушбу имтиёзлар озиқ-овқат ва ичимликларни (спиртли ичимликлар бундан мустасно), шунингдек, шахсий истеъмол учун озиқ-овқат етиштиришга мўлжалланган ўсимлик уруғлари ва кўчатларини харид қилиш имконини беради. Ҳисоботларга кўра, 42 миллион америкалик ўзи ва оиласининг озиқ-овқат таъминоти учун (SNAP) имтиёзларига таянади. Ушбу ёрдамни олувчи вояга етган аҳоли қатламининг 54 фоизини аёллар ташкил этиб, уларнинг аксарияти ёлғиз оналар ҳисобланади. Дастурдан фойдаланувчилар умумий сонининг 39 фоизини эса болалар ташкил қилади. Бу, ўз навбатида, мамлакатдаги деярли ҳар беш боладан бири оч қолмаслик учун айнан ушбу имтиёзларга таянишини англатади. Федерал ҳукумат фаолиятининг тўхтатилиши айрим штатларни ўз таълим муассасаларидаги бепул ва арзон тушлик дастурларини молиялаштиришнинг бошқа йўлларини излашга мажбур этди. Ушбу саъй-ҳаракатлар, мазкур озиқ-овқат таъминотига таяниб қолган болаларнинг ўқув куни давомида овқатсиз қолмаслигини кафолатлаш мақсадида амалга оширилди. Бунинг натижасида, АҚШ миқёсида фаолият юритаётган кўплаб озиқ-овқат омборлари бўшаб қолган расталар тасвирланган суратларни эълон қилиб, озиқ-овқатга нисбатан ортган талабни қондириш учун аҳолидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат дўконларининг совға карталарини хайрия сифатида тақдим этишни сўрамоқда.

Ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: дунёнинг энг бой давлати қандай қилиб миллионлаб эҳтиёжманд ва заиф фуқароларининг етарлича озиқ-овқат топа олмаётгани борасидаги ҳақиқатдан шунчаки кўз юмиши мумкин?! Эҳтимол, сиз, ҳатто ҳукумат фаолияти тўхтаган пайтда ҳам, Америка ўз маблағларини қаерга сарфлаяпти, деб ҳайрон бўлаётгандирсиз?! Бунинг жавоби аён: ўз аҳолисини етарли озиқ-овқат билан таъминлаш ўрнига, Фаластин аҳлини қирғин қилиши учун яҳудий вужудига миллиардлаб доллар йўналтирилмоқда. Айрим раҳбарлар учун дабдабали тантаналар саройини бунёд этиш ҳар қандай нарсадан устувор саналса, бошқа айрим депутатлар ўз шахсий сармояларини халқ фаровонлигидан устун қўймоқда. Ҳолбуки, улар айнан шу халқни ўзида гавдалантиришлари лозим эди! Кўриб турганингиздек, капиталистик Америка ўз фуқароларининг ишларига ғамхўрлик қилишга бирор кун ҳам эътибор қаратмаган. Аксинча, у бутун дунё бўйлаб болаларни хавфсизлик, озиқ-овқат, бошпана ва таълим каби зарурий эҳтиёжлардан маҳрум этаётган томонларга ҳарбий ва молиявий кўмак кўрсатишга бутун диққатини қаратган. Шу боис, у ҳатто Америкадаги болаларни ҳам очлик ва хавфсизликнинг йўқлигидан азият чекишга, қолаверса, тегишли таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан маҳрум қолишга маҳкум этмоқда.

Дунёнинг энг бой давлатлари аҳолиси ҳам ўз фуқароларини оч ҳолатда ташлаб қўймайдиган сиёсий тузумга ўта муҳтож бўлиб турган бир пайтда, ҳукмдорлар ўз шахсий банк ҳисобларини тўлдириш ташвиши билан машғул. Бутун инсоният муҳтож бўлган сиёсий тузум шундай тузумки, ундаги раҳбар, худди халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу каби, ўзи таомланишдан аввал, ҳар бир гўдакнинг озиқ-овқат билан таъминланганини кафолатлаш учун юртни кезиб чиқади. Бу каби вазифаларни ва ҳатто бундан-да буюкроқларини рўёбга чиқаришга қодир фақат битта сиёсий тузум мавжуд: у ҳам бўлса – Халифаликдир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button