Давъат етказувчиси Солиҳ ибн Муҳаммад Шафранинг вафот хабари

Давъат етказувчиси Солиҳ ибн Муҳаммад Шафранинг вафот хабари
Таъзия
مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ رِجَالٞ صَدَقُواْ مَا عَٰهَدُواْ ٱللَّهَ عَلَيۡهِۖ فَمِنۡهُم مَّن قَضَىٰ نَحۡبَهُۥ وَمِنۡهُم مَّن يَنتَظِرُۖ وَمَا بَدَّلُواْ تَبۡدِيلٗا
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти ўз аъзоларидан бири, биродаримиз Солиҳ ибн Муҳаммад Шафранинг (ҳижрий 1447 йил 21 робиулаввал, милодий 2025 йил 13 сентябр, шанба куни) вафот этганини чуқур қайғу ила маълум қилади. Марҳум Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қайравон маҳаллий лажнаси аъзоларидан бири эди. У Ҳизб сафида қатағон ва истибдоднинг энг оғир даврларида ҳам фаолият қилиб, ўз даъватига маҳкам ёпишди ва уни етказишда фидоийлик кўрсатди. Шунингдек, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка даъват қилиб, Парвардигорнинг ваъдаси ва Росулуллоҳ ﷺнинг башоратларига ишонган ҳолда вафот этди. Биз уни шундай ҳисоблаймиз, аммо ҳеч кимни Аллоҳ ҳузурида гуноҳдан пок деб айта олмаймиз.
Биз Аллоҳ Таолодан марҳумни солиҳлар сафида қабул қилиб, даражасини Иллиййинда юксалтиришини, аҳли-оиласи, қариндошлари ва яқинларига сабр, матонат ҳамда улуғ савоб ато этишини сўраб дуо қиламиз.
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّآ إِلَيۡهِ رَٰجِعُونَ
«Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта У Зотга қайтгувчилармиз» [Бақара 156]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги матбуот бўлими