Матбуот баёноти

Жиноятчи яҳудий вужуди Айнул Ҳилва лагерида навбатдаги қирғинни содир этди!

Матбуот баёноти

Жиноятчи яҳудий вужуди Айнул Ҳилва лагерида навбатдаги қирғинни содир этди!

Америка Ливан ва минтақада илгари сураётган, моҳиятан таслим бўлиш ва бўйсунишдан иборат бўлган тинчлик ва нормаллашув жараёни соясида, жиноятчи ва босқинчи яҳудий вужуди навбатдаги ваҳшийликка қўл урди. Бунда у Америка қуроли, Европа ўқ-дорилари, яҳудий қўллари ва араб расмийларининг тил бириктируви ёрдамида, 2025 йил 18 ноябр, сешанба куни Ливан жанубидаги Сайдо шаҳрининг Айнул Ҳилва лагерида жойлашган стадион ва спорт клубини бомбардимон қилди. Ушбу ваҳший ҳужум оқибатида ўн беш киши шаҳид бўлди, ўнлаб тинч аҳоли вакиллари – болалар ва ёшлар жароҳатланди. Бу очиқ тажовуз яҳудий вужудининг жиноятчилиги ва мусулмонларга нисбатан адоватини тасдиқламоқда.

Энг муҳим хитоб Ливан ҳокимиятига қаратилган. Чунки у шу давр мобайнида босқинчи яҳудий вужуди билан олиб борилган музокаралар ва тинчлик келишувлари ҳақида тинмай сўз юритиб, бу иккиси Ливаннинг яҳудий вужуди билан бўлган муаммосини ҳал қилишнинг ягона йўли эканини доимий равишда таъкидлаб келди. Шу билан бирга, лагерлар ичида ҳам, ташқарисида ҳам қуролсизлантириш учун жон куйдириб келди. Бундан ташқари, Америка ва яҳудий вужуди билан барчага маълум бўлиб улгурган «Механизм» тизими орқали ҳамкорлик қилаётгани фош бўлди! Ҳокимиятнинг ушбу йўлда сарфлаётган барча саъй-ҳаракатларига қарамай, яҳудий вужуди ҳар қандай келишув ёки ҳамкорликни очиқчасига оёқ ости қилмоқда. Ҳатто 2024 йил 27 ноябрдаги ўт очишни тўхтатиш келишувидан сўнг, дронлар орқали суиқасд ва бомбардимон қилиш амалиётларида ҳалок бўлган ва яраланганлар сони мингдан ошиб кетди. Мана, жиноятчи вужуд ўз қирғинларини давом эттириб, Айнул Ҳилва лагеридаги айни навқирон ёшдаги йигитларга нисбатан – улар яҳудий вужудига зарба бериш учун тайёргарлик кўраётган эдилар деган баҳона билан – навбатдаги қирғинни амалга оширди! Шундан сўнг, ҳеч қандай иккиланишсиз Ливан жанубининг айрим ҳудудларига таҳдид қилишни ва бошқа ҳудудларига зарба беришни эълон қилмоқда!

Яҳудий вужуднинг Ливан лагерлари каби нишонларга зарба бериши – Фаластин лагерлари масаласини жиноий тарзда қўзғашга қаратилган тил бириктирувдан далолат беради. Биз Ливан ҳокимиятини ҳамда унинг ортидан ҳакиллаб югураётган партияларни ушбу йўлга киришдан ёки унинг тузоғига тушиб қолишдан огоҳлантирамиз.

Эй Ливан ҳокимияти! Сизлар излаётган тинчлик ва музокараларнинг ҳоли шуми?! Айнан мана шу вужуд билан тинчлик ва нормаллашувга интиляпсизларми?!

Ушбу қирғин юзасидан қуйидагиларни таъкидлаймиз:

Биринчи: Тажовуз, тинч аҳолини даҳшатга солиш ва уйларни аҳолиси билан бирга вайрон этиш – бу террор ва жиноятнинг айни ўзидир. Бу эса ер юзидаги фасод ва бузғунчиликнинг энг мудҳиш кўринишларидан биридир.

Иккинчи: Мазлумларни ҳимоя қилиш ва улардан тажовузни даф этиш – шаръий вожибдир. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ وَلِيّٗا وَٱجۡعَل لَّنَا مِن لَّدُنكَ نَصِيرًا

«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил ва бизга ўз ҳузурингдан бир дўст бергин, бизга ўз ҳузурингдан бир ёрдамчи қилгин», деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо: 75]

Бу – давлатнинг, унинг қўшинининг ҳамда жиноятчи вужудни ўраб турган юртлар қўшинларининг зиммасидаги масъулиятдир!

Учинчи: Босқинчиликни тўхтатиш – бугунги қўғирчоқ режимлар, шу жумладан Ливан қилаётганидек – қуруқ қоралаш билан амалга ошмайди. Шунингдек, дард ва балонинг ўзаги бўлмиш йирик давлатларга ёлвориш билан ҳам, ташкил топганидан бери Ислом ва мусулмонларга душманлик қилиб келаётган БМТдан ёрдам сўраш билан ҳам бунга эришиб бўлмайди.

Тўртинчи: Агар мусулмон юртлари – Аллоҳ Таоло буюрганидек – ягона давлат бўлганида эди, Ислом Уммати юртларимизнинг бир қаричига ёки ушбу давлат фуқароларидан бирортасига тажовуз қилишга журъат этган ҳар қандай кимсага қарши оёққа турган бўлар эди. Тажовузкорларнинг оқибати эса, худди мусулмонлар халифаси Мўътасимнинг, тажовузга учраган бир аёлнинг нажот сўраб қилган фарёдига жавобан, Амурияни фатҳ қилганидек бўлар эди.

Бешинчи: Мусулмонларни бирлаштириб турган Усмоний Халифалик харобалари узра исломий юртларда кўплаб давлатларнинг пайдо бўлиши ва кўпайиши; шунингдек, мазкур давлатларнинг жоҳилий ватанпарварликни мустаҳкамлаши, вазъий конституцияларни муқаддаслаштириши, сохта чегараларни ўрнатиши ҳамда Росулуллоҳ ﷺнинг байроғи ўрнига жоҳилий байроқларни қабул қилиши – буларнинг барчаси душманларга ҳар бир юртни яккалаб, алоҳида нишонга олиш имконини берди. Бу жараёнда қолган давлатлар томонидан – бошқаларнинг ишига аралашмаслик рўкач қилиниб – ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмади. Айнан шу нарса бугун биз бошдан кечираётган заифлик ва хорликка сабаб бўлди.

Дарҳақиқат, мусулмонлар учун бирлашиш ва ўзларининг ягона нажоти бўлган Халифаликни қайта барпо қилиш вақти келди! Зеро, Халифалик юртларни ва бандаларни ҳимоя қилади, душманларни йўқ қилади ҳамда Исломни оламга олиб чиқади. У инсонларни мустамлакачилик ва капитализм зулматларидан Ислом нурига, бандалар зулмидан эса бандалар Роббиси Азза ва Жалланинг адолатига олиб чиқади.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button