Матбуот баёноти

Муборак Қурбон ҳайити табриги

Муборак Қурбон ҳайити табриги

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.

Бутун Ислом умматини, шу жумладан Қирғизистон мусулмонларини ҳамда ҳаж фарзини адо этиш учун Байтул-Ҳаромда бўлган ҳожиларимизни ва Исломий ҳаётни тиклашга даъват қилаётган биродарларимизни Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Аллоҳ Таоло даъват йулида юрган биродарларимизнинг ишларига муваффақиятлар ато этсин, барча мусулмонларнинг ийд намозлари ва қурбонликларини ҳамда ҳожиларимизнинг зиёратларини қабул қилсин.

Бир вақтлар Қирғизистонда даъватчилар масулмонларни ҳайит байрамини нишонлашга чақирганлари учун таъқибга учраб, ҳибсга олинган эди. Вақт ўтиши билан аҳолининг аксарият қисми ҳайит байрамларини нишонлай бошлади. Халқ ортидан ҳокимиятдаги амалдорлар ҳам байрам қиладиган бўлишди.

Ҳа, бугунги кунда секуляр тузум остида яшаётганимиз сабабли ҳар бир Исломий қадриятнинг жамиятга кириши оғир меҳнат ва машаққат талаб қилаётганини инкор этиб бўлмайди. Шу билан бирга, расмий идоралар жамоатчилик фикрини инобатга олиб, тегишли қарорлар қабул қилишини ҳам унутмаслигимиз керак. Шундай экан, Исломни жамиятга олиб кириш учун жони ва моли билан фаолият қилаётган даъватчиларга нисбатан зулм, қамоқ ва таъқибларга бефарқ бўлмаслигимиз керак. Чунки, лоқайдлик тонгда қичқиришни тарк этган хўроз мисоли ҳар бир мусулмоннинг бошига зулм келишига йўл очади. Шундай экан, ҳукуматнинг “экстремизм” баҳонасида даъватчиларни жамиятдан ажратиб қўйиш уринишларига ва ҳар бир Исломий қадриятга зид қарорларига қарши туришимиз керак.

Халқаро вазият катта ўзгаришлар арафасида турибди. “Араб баҳори” билан бошланган глобал инқироз бора-бора Афғонистондаги инқилоб, Украинадаги уруш ва Фаластиндаги қирғингача етиб борди. Америка ва Хитой ўртасидаги рақобат ва Америка ичидаги сиёсий зиддиятлар дунё тартибининг ўзгаришга мойиллигини тезлаштирмоқда. Хусусан, Ғазодаги қирғинлар дунё тузумининг нақадар иккиюзламачи ва адолатсиз эканини ҳамда мусулмон етакчиларнинг нақадар хиёнаткор эканини очиқ-ойдин намоён қилди. Бу адолатсизлик ва ғазоликларнинг мустаҳкам позицияси кофир халқларни тўп-тўп бўлиб, Исломни қабул қилишга ундамоқда.

Аммо ачинарлиси шундаки, Ғазо аҳлининг қирғин қилинаётганига ва оч-наҳор қамалда қолаётганига олти юз кундан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, бу ҳолат мусулмон қўшинларини ҳракатга келтира олмади. Бас, етар, эй Исломий ўлкалар армиялари! Ғазодаги биродарларингизга ёрдам беришга шошилинг. Агар мусулмон ўлкалардаги золим режимлар йўлингизга тўсқинлик қилса, уларга жиддий қаршилик кўрсатинг… Расулуллоҳ ﷺнинг Халифалик давлатининг тикланиши ҳақидаги хушхабарини рўёбга чиқариш учун уларнинг вайроналари устига Аллоҳнинг ҳукмини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатни тикланг. Расулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар:

ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ

Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Расулуллоҳ ﷺ сукутга чўмдилар”. (Имом Аҳмад Муснади 4/273)…

Шундай экан, ҳозирги мавсум Расулуллоҳ ﷺнинг хушхабарларига мувофиқ бўлиш мавсумидир. Шунингдек, вақт Аллоҳ Таолонинг нусратига лойиқ бўлиш вақтидир.

وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ

“Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хохлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. [30:4-5].

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button