Нормаллашув ҳақидаги баёнотлар душман билан бирлашиш ва Умматдан ажралиб чиқиш ҳақида очиқ эълондир

Матбуот баёноти
Нормаллашув ҳақидаги баёнотлар душман билан бирлашиш ва Умматдан ажралиб чиқиш ҳақида очиқ эълондир
Сўнгги кунларда Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулотий халқаро анжуманларда қатор баёнотлар берди. Улар ичида энг диққатга молиги «Исроилнинг тинч яшаши ва минтақага интеграция бўлиши муҳим экани» ҳамда Саудия ва бошқа давлатлар қатори «Исроил билан муносабатларни нормаллаштиришга тўлиқ йўл очиш кераклиги» ҳақидаги баёноти бўлди. Унинг сўзларига кўра, «келажак учун ягона ечим – қуролсиз Фаластин давлатини барпо этиш ва унинг Исроил билан тинчликда яшашидир». Бу баёнотлар мусулмонлар юртларидаги режимлар олиб бораётган сиёсий йўналишни очиқ-ойдин кўрсатиб турибди. Бу йўналиш босқинчи вужуд билан тўлиқ нормаллашиш, ҳатто уни ҳимоя қилиб, минтақага сингдиришга интилишдан иборат. Буларнинг барчаси Ғарбнинг мустамлакачилик режасига хизмат қилади.
Бир мусулмон юртнинг ташқи ишлар вазири «Исроилнинг тинчлик ичида яшаши ва минтақага интеграциялашуви муҳим» деган вақтда, у тажовузни вақтинча тўхтатиш зарурлиги ҳақида гапирмаяпти, балки бу босқинчи вужудни давлат сифатида очиқ тан олиб, уни минтақанинг таркибий қисмига айланишига рози бўляпти. Зеро, минтақага интеграциялашиш фақат шу босқинчи вужудни сиёсий ва ҳуқуқий жиҳатдан тан олиш, унга табиий давлат сифатида муносабатда бўлиш ва унинг сақланиб қолиш ҳуқуқини эътироф этиш орқалигина амалга ошади. Бу эса унга Уммат танасига чиққан ёмон яра эмас, балки минтақага тегишли давлат сифатида қарашни англатади. Бу позиция айни масаладаги шаръий ҳукмга тубдан зид келади. Гап шундаки, Фаластин мусулмонлар фатҳ қилган исломий заминдир. У Ислом Уммати учун вақф бўлиб, ҳаргиз ундан – ҳатто бир қаричидан ҳам – воз кечиб бўлмайди. Яҳудий вужудига келсак, у мустамлакачи кофир Ғарб Халифалик давлатини қулатгандан сўнг у ерда пайдо қилган босқинчи вужуддир.
Тўлиқ нормаллашувга чақириқ, бу нафақат бўйсунишнинг амалий ифодаси, балки Умматга очиқ хиёнатдир. Чунки босқинчи душман билан муносабатларни нормаллаштириш унинг мавжудлигини мустаҳкамлаш ҳамда уни тан олишни қатъий рад этаётган Ислом Умматининг мавқеини заифлаштиришдир. Босқинчи вужуддан рози бўлиш, уни тинчлик ва нормаллашиш орқали рози қилишга уриниш унинг ҳақиқий моҳиятини ҳеч қачон ўзгартирмайди. Шунингдек, бу уринишлар халқларни уни қабул қилишга ёки у билан нормал муносабат ўрнатишга мажбур қила олмайди.
Бу баёнотлар ҳукмдор режимлар билан Уммат ўртасидаги чуқур фарқни яққол очиб берди. Чунки Уммат ҳануз Фаластинни ўзининг асосий ва марказий масаласи деб билади, яҳудий вужудини ҳам, у билан муносабатларни нормаллаштиришни ҳам қатъиян рад этади, у бу ҳақда ҳар бир фурсатда очиқ ва қатъий ифода бериб келмоқда. Анави режимлар эса нормаллашув ҳамда босқинчи вужудни сиёсий ва хавфсизлик жиҳатидан қўллаб-қувватлаш лойиҳаларига шерик бўлишди. Улар ҳатто Ғазо қамалига ҳам шерик бўлишди ва унинг аҳлига ҳақиқий ёрдам беришга қаратилган ҳар қандай амалий ҳаракатларни тўсишди.
Миср ташқи ишлар вазирининг «иқтисодий интеграция», «томонлар ўртасида тўлиқ нормаллашиш» ёки «қуролсиз Фаластин давлатини барпо қилиш» ҳақидаги бу баёноти унинг шахсий фикри эмас. Балки бу араб режимларининг Ғарбга боғланганини, Фаластин масаласини йўқ қилиш устида ишлаётганини ҳамда уларнинг ҳар бири Умматнинг ақидаси ва туйғуларидан бутунлай ажралиб қолганини ифодалаб турибди. Чунки босқинчи вужуд Умматнинг танасига ўтқазилган ёмон ўсимта бўлиб, у билан муроса қилиб яшаш ва уни интеграция қилиш ҳаргиз жоиз эмас, аксинча, уни илдизи билан қўпориб ташлаш лозим.
Эй Кинона юрти қўшинлари!
Расмийлар айтаётган ва босқинчи вужуднинг қонунийлигини тан олаётган ҳамда унинг мавжудлигию, хавфсизлигини табиий деб кўрсатаётган бу таҳқирловчи баёнотлар Умматдан чиққан эмас ва уни ифода этмайди. Аксинча у мустамлакачига тобе, унинг лойиҳаларини тарғиб этаётган ва уни ҳимоя қилиш учун ишлаётган режимлардан чиқмоқда. Сиз қўшинларимиз Ислом Умматининг бир бўлагисиз, унинг ва юртларининг шарафини ҳимоя қиламан деб қасамёд қилгансиз… Бироқ бу Уммат яҳудий вужудини қатъий рад этмоқда, уни бирга тотув ва келишув билан яшаб бўлмайдиган, аксинча унга қарши жанг қилиш ва илдизи билан қўпориб ташлаш лозим бўлган душман деб билмоқда. Сизнинг зиммангизга ушбу шаръий фарзлар тушган: динга, Умматга ва муқаддас нарсаларга ёрдам бериш учун ҳаракатга келиб, анави хоин малай ҳукмдорларга итоат қилиш либосини устингиздан ечиб ташлаш ва қайтадан қуролларингизни Уммат душманига қаратиб, аждодларингиз каби, тарихда ўзингиз учун нусрат қаҳрамонликларини қолдириш.
وَمَا لَكُمۡ لَا تُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ ٱلَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَآ أَخۡرِجۡنَا مِنۡ هَٰذِهِ ٱلۡقَرۡيَةِ ٱلظَّالِمِ أَهۡلُهَا
«(Эй мўминлар), сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида ва «Парвардигоро, бизни эгалари золим бўлган бу шаҳардан озод қил» деяётган эркаклар, аёллар ҳамда болалардан иборат бўлган бечоралар(ни озод қилиш) йўлида жанг қилмаяпсизлар?!» [Нисо 75]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср вилоятидаги матбуот бўлими




