Матбуот баёноти

Озод этишга даъват қилиш жиноят эмас, балки геноцидни қўллаб‑қувватлаш жиноят!

Матбуот баёноти

Озод этишга даъват қилиш жиноят эмас, балки геноцидни қўллаб‑қувватлаш жиноят!

Шаҳар суди томонидан «Фаластинни озод қилишга чақириқ» айблови билан айбланганимдан сўнг, бугун 2025 йил 17 октябр жума куни миллий суд мени оқлади.

Менинг 2021 йил май ойида Миср элчихонаси олдида ўтказилган намойиш чоғида қилган нутқим Копенгаген шаҳар судининг 2024 йил июн ойида чиқарган ҳукмига кўра жиноят деб баҳоланган эди. Ўз нутқимда мен мусулмон армияларини Ғазодаги зулмга учраётган эркаклар, аёллар ва болаларни қутқаришга чақирган эдим!

Баёнот яҳудийларга қаратилмагани, балки унда босқинчи сионист вужудни қуролли кураш орқали йўқ қилишга даъват этилгани шаҳар ва олий судларда ўз исботини топди.

Дарҳақиқат, Фаластин озодлигига чақириқ шаҳар суди томонидан жиноят деб топилиб, ҳукм чиқарилган эди. Бироқ, антисемитизм ҳақидаги прокуратуранинг эски ва асоссиз даъволари бир зумда чиппакка чиқди.

Бугун ушбу ҳукм ички мутаносиблиги йўқлиги ва ҳуқуқий асосга таянмагани учун бекор қилинди. Шунга қарамай, у яҳудий вужудининг Фаластинни босиб олишига қарши чиққанларни жазолашга қаратилган шошма-шошар сиёсий ҳукмлар силсиланинг бир қисми эди.

Бу каби ишнинг рад этилмасдан олий судгача кўтарилиши, шунингдек, геноцид содир этаётган яҳудий вужудини ҳимоя қилиш ва уни Дания давлати томонидан ҳеч қандай шартсиз қўллаб-қувватлаш мақсадида суд тизимининг бундай мутаассиб даражада бурилиши Дания суд тизими учун жуда уят ишдир.

Олий суд судьяси ҳукуматнинг кучли босимларига бўйсунмади. Зеро, ҳукумат полиция ва прокуратурани Фаластинни озод этишга чақирган ҳар қандай шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатишга очиқчасига ундаб келаётган эди.

Гарчи мен ҳозир оқланган бўлсам‑да, яҳудий вужудига қарши қуролли ҳаракатни қўллаб-қувватлаган ёки унга чақирган шахсларга нисбатан чиқарилган сиёсий тусдаги ҳукмлар занжири мавжуд экани ҳақиқатдир. Ҳатто баъзи ҳолларда иш фуқароликни тортиб олиш даражасигача етиб борди.

Дания қурол-аслаҳаларидан фойдаланиб геноцид содир этаётган ҳарбий босқинчига қарши билдирилган сиёсий позицияга кўра одамларни жиноятчи деб эълон қилиш ва уларни судга тортиш — ҳар қандай жиҳатдан ноқонуний ва қабул қилиб бўлмайдиган қўрқитиш уринишларидир. Бироқ бу йўналиш энди ўз ниҳоясига етди. Сиёсий тусдаги суд ишлари мавжуд бўладими-йўқми, Фаластинни ҳақиқий озод этишга қаратилган чақириқни тўхтатишнинг иложи йўқ. Бугун бу ҳақиқат ҳар қачонгидан ҳам аниқроқ намоён бўлди: ҳарбий босқин, тизимли террор, оммавий қотиллик, қийноқ, ерларни тортиб олиш ва этник тозалаш каби жиноятларда ўз ифодасини топган сионист ўсимта ҳарбий йўл билан йўқ қилиниши шарт. Зотан, бу ёндашув дунё миқёсида ягона ва ҳақиқий ечим сифатида тобора кенг қўллаб-қувватланаётган қарашга айланмоқда.

Биз «Ҳизб ут-Таҳрир – Дания» сифатида, заррача ҳаёси бор ҳар бир инсонни Дания ҳукуматининг яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш сиёсатини қатъий рад этишга ва унга қарши чиқишга чақириб қоламиз. Зеро, Дания ҳукумати ушбу вужуднинг босиб олинган Фаластин ерларига жойлашиб, турар-жойлар қуриш асосида амалга ошираётган мустамлакачилик ҳаракатларини ҳамда Фаластин халқини йўқ қилишга қаратилган узлуксиз режаларини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Биз барча мусулмон биродар ва опа-сингилларимизни Исломий юртлар армиялари орқали Фаластинни озод этиш ва босқинчиликка бутунлай барҳам бериш учун янада кўпроқ қатъият ва матонат билан ҳаракат қилишга чақириб қоламиз.

Фаластинни озод қилишга чақириш — жиноят эмас, балки ҳар бир мусулмон зиммасидаги фарз ва шарафли бурчдир. Аслида жиноятни Дания давлати содир этмоқда. Зеро, у босиб олинган Фаластин ерларига жойлашиб, турар-жойлар қуришга асосланган мустамлакачиликни ҳамда у орқали амалга оширилаётган геноцидни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

 

Илёс Ламуробит

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Даниядаги матбуот вакили

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button