Сентябр ойидаги икки инқилоб хотирасини нишонлаш ҳақида мулоҳаза: улардан бири Яманга секуляризмни олиб кирган бўлса, иккинчиси эса уни мустаҳкамлашга чақирмоқда!

Матбуот баёноти
Сентябр ойидаги икки инқилоб хотирасини нишонлаш ҳақида мулоҳаза: улардан бири Яманга секуляризмни олиб кирган бўлса, иккинчиси эса уни мустаҳкамлашга чақирмоқда!
Ҳар йили сентябр ойида Яманда икки муҳим воқеа нишонланади. Биринчиси 1962 йил 26 сентябр – Яман шимолида монархия тузуми ағдарилган кун хотираси. Иккинчиси эса 2014 йил 21 сентябр – Ҳусийлар Санъога кириб, шимолий вилоятлар устидан назорат ўрнатган кун хотираси.
Қонуний деб аталган кучлар, айниқса Конгресс партияси, Яман Ислоҳот партияси ҳамда улар билан иттифоқдаги бошқа сиёсий гуруҳлар, шунингдек уларнинг ахборот жарчилари ва тарафдорлари биринчи хотира кунидан Ҳусийлар ҳаракатига ҳужум қилиш ҳамда одамларни унга қарши чиқишга даъват этиш воситаси сифатида фойдаланмоқдалар. Улар Ҳусийларни 1962 йилдан олдинги имомлик ҳукмдорлигининг давомчиси сифатида кўрсатишга уринишмоқда. Аммо ажабланарлиси шундаки, 1962 йил қўзғолони яманликларни ривожлантирмади, аксинча, уларни кофир Ғарб қўлига топширди.
Иккинчи воқеа эса Ҳусийларнинг Санъоага кириши хотираси бўлиб, бу кун улар ҳар йили нишонлайдиган маросимга айлантирилган. Бироқ бу воқеа Исломни татбиқ этишга олиб келмади, аксинча аввалгисининг йўлидан бориб, секуляр республика тузумини мустаҳкамлашда давом этди. Ислом эса улар учун фақат «Қуръоний марш» деб аталган шиор сифатида қолди.
Бу икки воқеа муносабати билан ахборот майдонида турли шовқин-суронлар кўтарилмоқда. Шу боис Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ямандаги матбуот бўлими иймон ва ҳикмат аҳли учун бу қоронғиликни очиб ташлашни ўзининг зарур вазифаси деб билади. Хўш, бу икки инқилобнинг муштарак ери ва фарқи нимада?
Ҳар икки қўзғолон ҳам Сайкс-Пико чегараларини улуғламоқда. Аслида эса айнан шу келишув Халифалик «касал одам» деб аталган унинг энг заиф даврида Яман, Ҳижоз, Шом, Ироқ, Миср, Жазоир каби, бир вақтлар мусулмонларнинг ягона байроғи остида бўлиб келган юртлар ўртасида чегаралар чизиб, уларни мустаҳкамлаб қўйган эди. Бошқача айтганда, бу икки қўзғолон Умматни бўлиб ташлаб, унинг муборак Фаластин заминида қатли ом гирдобида қони дарёдек оқизилаётган фарзандларига ёрдам беришига тўсқинлик қилаётган пасткаш ватанпарварлик ғоясини улуғламоқда. Зеро, Уммат яҳудийларни йўқ қилишни чин дилдан истайди, аммо бу ҳаракатини амалга оширишга Ғарбнинг кофир мустамлакачилари томонидан ўрнатилган миллий чегаралар тўсиқ бўлмоқда. Аллоҳ таоло айтади:
إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ إِخۡوَةٞ
«Албатта мўминлар оға-инидирлар» [Ҳужурот 10]
Аллоҳ таоло мусулмонларга ўзаро бўлинишни ҳаром қилиб, бундай деган:
وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ
«Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз!» [Оли Имрон 103]
Биз бошқа халқлардан алоҳида ягона Умматмиз. Бизни бирлаштирувчи ягона робита – битта давлат ва битта ҳукмдор бошқаруви остида ҳаётда татбиқ этиладиган Ислом ақидаси бўлмоғи даркор.
Ҳар икки қўзғолоннинг тарафдорлари Сайкс-Пико байроғини кўтариб, уни муқаддас санамоқда ва улуғламоқда. Улар воқиф бўлсин ёки бўлмасин, аслида бу байроқ мустамлакачиликка хизмат қилувчи рамздир. Бу икки гуруҳ уни ерга ташлаганларни жазолашгача боришмоқда. Ҳолбуки, у Ғарб мустамлакачилик қонунчилиги ва сиёсий тизимининг маҳсулидир. Улар муқаддас санаб юрган бу байроқ жоҳилият ва қабилачилик-ирқчилик асосидаги, ҳақ ёки ноҳақлиги маълум бўлмаган кўрлик байроғидир. У мусулмонларга мансуб эмас ва Ислом ақидасидан келиб чиқмаган. Ҳар икки тараф эса уни авлодлар қалбида муқаддас туйғу сифатида мустаҳкамлашга уриниш билан машғул.
Шунинг учун Ямандаги мусулмонлар Сайкс-Пико байроғи мустамлакачилик давридан қолган, қабилачилик-ирқчиликка асосланган нафратли жоҳилият байроғи эканини англамоқлари лозим. Росулуллоҳ ﷺ эса бундай байроқни кўтариш ва унга даъват қилишдан огоҳлантириб, шундай деганлар:
«دَعُوهَا فَإِنَّهَا مُنْتِنَةٌ»
«Уни тарк этинглар, чунки у бадбўй-сассиқ нарсадир». Яна бундай марҳамат қилганлар:
«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبِيَّةٍ»
«Қабилачилик-ирқчиликка чақирган биздан эмас». Зотан, Сайкс-Пико байроқларидан фарқли ўлароқ, Ислом давлатининг ўз ливо ва рояси мавжуд. Ливо оқ рангда бўлиб, унда қора ҳарфлар билан «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ» деб ёзилган. Бу ҳақда Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда шундай дейилган: «Росулуллоҳ ﷺ Фатҳ куни Маккага кирдилар ва унинг ливоси оқ эди». (Ибн Можа ривояти). Роя эса қора рангда бўлиб, унда оқ ҳарфлар билан «Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ» деб ёзилган. Бу ҳақда Росулуллоҳ ﷺдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилган:
«لَأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَداً رَجُلاً يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ، وَيُحِبُّهُ اللهُ وَرَسُولُهُ، فَأَعْطَاهَا عَلِيّاً»
«Эртага рояни Аллоҳ ва Росулини яхши кўрган, Аллоҳ ва Росули ҳам уни яхши кўрган кишига бераман, дедилар ва рояни Алига топширдилар». (Муттафақун алайҳи). Хўш, шундай бўлгач, Росулуллоҳ ﷺ Али Gга Сайкс-Пико роясини берганмиди?!
Биринчи қўзғолон динни ҳаётдан ажратиб қўйди, иккинчиси эса ана шу ажратишни сақлаб қолди. Иккаласи ҳам Исломнинг асл моҳияти, яъни давлатдан ажратилмаган, ҳаётнинг барча соҳасини қамраб олган ҳақиқий Исломга қайтишга йўл қўймади. Аксинча, мана шу икки қўзғолон натижасида Яман бугун секуляризмни ҳимоя қилувчи БМТ зулми остида азият чекмоқда. Зотан, ўлган Али Солиҳ бу ҳақда қайта-қайта гапириб, қулоқларимизни битирган эди. Бугун эса ўзини «қонуний» деб атайдиган ҳукумат барча қанотлари билан БМТ низомларига асосланган ҳолда иш юритмоқда. Бунинг яққол ифодаси сифатида, Алимий 2025 йил 25 сентябр куни БМТ минбаридан қилган нутқида шундай деди: «Сиз ҳам, биз ҳам биргаликда ушбу муассасанинг инсон қадр-қимматини асрашга, халқларнинг муносиб ҳаёт кечириш ҳуқуқини, хавфсизлик, тараққиёт ва тинчликни таъминлашга содиқ қолишига ваъда берганмиз…». У яна бундай деди: «Яманни терроризмдан озод қиладиган халқаро иттифоқни тузиш вақти етди». Шу тариқа у БМТни мадҳ қилди. Ҳолбуки, у Яманда, мусулмонларнинг барча юртларида ва айни пайтда Ғазода содир бўлаётган фожиаларда БМТ ҳам жиноий шерик эканини яхши билади. Шунингдек, Маҳдий Машот 2025 йил 17 июнда бундай баёнот берди: «Ҳеч қандай халқаро шартнома бировга ўзининг қутурган итини хоҳлаган одамга қарши қўйиш ҳуқуқини бермайди. Чунки БМТ низоми давлатлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи асосий шартномадир. Биз эса уни бузишга ҳеч қачон йўл қўймаймиз». Аслида, бу очиқ даъват бўлиб, Аллоҳнинг шаръий аҳкомларини четга суриб, тоғут ҳукмларига мурожаат қилишга ундашдир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло ўз каломида шундай деган:
﴿أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يَزۡعُمُونَ أَنَّهُمۡ ءَامَنُواْ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوٓاْ إِلَى ٱلطَّٰغُوتِ وَقَدۡ أُمِرُوٓاْ أَن يَكۡفُرُواْ بِهِۦۖ وَيُرِيدُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَن يُضِلَّهُمۡ ضَلَٰلَۢا بَعِيدٗا﴾
«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» [Нисо 60]
Анави Машот учун Аллоҳ Таолонинг каломига итоат қилишнинг ўзи кифоя эди:
وَٱلَّذِينَ ٱجۡتَنَبُواْ ٱلطَّٰغُوتَ أَن يَعۡبُدُوهَا وَأَنَابُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ لَهُمُ ٱلۡبُشۡرَىٰۚ فَبَشِّرۡ عِبَادِ
«Шайтондан – унга ибодат қилишдан йироқ бўлган ва Аллоҳга (яъни, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга) қайтган зотлар учун (жаннат) хушхабари бўлсин! Бас (эй Муҳаммад), Менинг бандаларимга хушхабар беринг!» [Зумар 17]
Албатта, Ислом равшан ва очиқ ақидадир. Ана шу ақидадан ҳаётнинг барча соҳаларини – сиёсат, иқтисод ва халқаро муносабатларни тартибга солувчи мукаммал тузум балқиб чиқади. Исломнинг байроғи Уқоб байроғидир. Ислом давлати Нажд, Ҳижоз, Яман, Ироқ, Миср ва Шомни ўз ичига олган ҳолда ҳукм юритган. Унинг ҳудуди Ғарбда Андалусгача, Шарқда Индонезиягача, Шимолда Чеченистон ва Қримгача, Жанубда эса Саҳрои Кабиргача кенгайган. Бу давлат миллатчилик, ватанпарварлик ва ирқчиликка асосланган тубан робиталарни ортда қолдирган эди. Ана шу тубан робиталар кейинчалик мусулмонларни бўлиб ташлаш ва уларнинг битта халифа қўли остида бирлашишларига тўсқинлик қилиш учун жорий қилинган. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:
«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخِرَ مِنْهُمَا»
«Агар икки кишига халифа сифатида байъат қилинса, улардан иккинчисини ўлдиринглар». Суверенитет (қонун ишлаб чиқиш… ҳуқуқи) шариатга тегишли бўлиши шарт, ҳокимият эса Умматникидир. Уммат ҳокимиятни Ислом аҳкомлари билан ҳукм юритиш учун байъат қилинган шахсга, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатидаги халифага топшириши лозим. Аллоҳ Таоло айтади:
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ فِي ٱلۡحَيَوٰةِ ٱلدُّنۡيَا وَيَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡأَشۡهَٰدُ
«Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз» [Ғофир 51]
Росулуллоҳ A марҳамат қилдилар:
«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»
«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Яман вилоятидаги матбуот бўлими