Матбуот баёноти

Трамп режаси ҳарбий жиҳатдан ваҳший ишғол бўлиб, бу режага розилик билдирган ҳукмдорларни албатта ўзгартиришни талаб қилади

Матбуот баёноти

Трамп режаси ҳарбий жиҳатдан ваҳший ишғол бўлиб, бу режага розилик билдирган ҳукмдорларни албатта ўзгартиришни талаб қилади

Ғазода икки йилдан бери давом этаётган қирғин уруши шароитида АҚШ президенти Дональд Трамп 2025 йил 29 сентябр, душанба куни Оқ уйда жиноятчи ва манфур Биньямин Нетаняху билан ўтказган қўшма матбуот анжуманида Ғазо секторидаги урушни тугатиш ҳамда Яқин Шарқда «доимий тинчлик» ўрнатишга қаратилган батафсил режасини эълон қилди. Трамп: «Биз бугун Фаластин масаласи бўйича умумий ечим устида иш олиб боряпмиз. Бу фақат Ғазо билан чекланмайди», деди. Режадаги энг муҳим бандлардан бири Ғазо сектори устидан халқаро назорат органи сифатида фаолият юритадиган янги «Тинчлик кенгаши»ни тузиш ташаббусидир. Трамп бундай қўшимча қилди: «Ғазога оид ушбу кенгашга Тони Блэр иштирокида шахсан ўзим раҳбарлик қиламан». Шунингдек, Трамп шундай таъкидлади: «Араб ва мусулмон шерикларимиз Ғазо масаласида ўз масъулиятларини бажаришга тайёр. Ғазода ютуқларга эришиш учун молиявий ресурслар зарур. Биз барчани қамраб олган, янада хавфсиз келажакни барпо этамиз».

Кеча Қатар, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Индонезия, Покистон, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср ташқи ишлар вазирлари томонидан қўшма баёнот эълон қилинди. Унда Ғазодаги урушни тугатиш борасида АҚШ президенти Дональд Трампнинг саъй-ҳаракатлари олқишланди. Вазирлар Америка ва манфаатдор томонлар билан ижобий ва самарали ҳамкорликка тайёр эканликларини таъкидлаб, келишувни якунлаш ва унинг тўлиқ ижросини таъминлаш учун фаол ҳаракат қилишга тайёр эканликларини маълум қилдилар. Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трампнинг тинчлик йўлини яратиш қудратига ишонч билдириб, урушни тугатишни назарда тутувчи унинг ташаббусини олқишлаб қарши олдилар.

Трампнинг мазкур режаси яҳудий вужудини минтақада мустаҳкамлаш ва Фаластин масаласини бутунлай тугатишга қаратилган Америка мустамлакачилик режаларининг навбатдагисидир. У мустамлакачи Ғарб томонидан «Фаластин муаммосини ҳал этиш» баҳонасида илгари сурилган барча олдинги режалардан фарқ қилмайди. Фарқи шундаки, бу режа яҳудий вужудининг ўтган ўн йилликлар давомида ўз ҳудудини кенгайтириши, Фаластин халқига нисбатан қирғин, вайронагарчилик ва мажбурий кўчириш каби тажовузларни давом эттириши ҳамда ҳукмдорларнинг хиёнати орқали «икки давлатли ечим» деб аталаётган сохта ташаббуснинг яҳудий вужудини тан олиш ва унинг хавфсизлигини кафолатлашга хизмат қилаётгани билан ажралиб туради. Нетаняху рад этаётган «Фаластин давлати» ҳақидаги халқаро муҳокама мавзусига келсак, бу масала энди фақат масхарага айланган бир автономия даражасидан ошмай қолди.

Мусулмон юртлари ҳукмдорларига келсак, айниқса, Трамп билан учрашиб, унинг режасини амалга оширишга ёрдам бергани учун унинг олқишига сазовор бўлганлар – булар ўзларига хорлик ва хиёнатни муносиб деб билган кимсалардир. Улар Ғазо аҳлига ёрдам бериш ўрнига, уларни ёлғиз қолдиришди. Америка ва яҳудий вужуди билан ҳамкорлик қилиш орқали минтақа халқларини бўйсундиришга, ўз юртлари, армиялари ва халқларини Умматнинг энг ашаддий душманига хизмат қилдиришга бел боғлашди.

Иордания қироли ҳам Трамп билан учрашувдан сўнг собиқ бош вазирлар билан йиғилиш ўтказди. Бироқ бу йиғилиш мамлакат учун таҳдид солаётган хатарлардан қайғуриб, уларни бартараф этиш мақсадида чақирилган маслаҳатлашув ҳам, холис-ошкора муҳокама ҳам эмасди. Аксинча, қирол Трамп режасини «катта даражада маъқуловга сазовор бўлди» деб таърифлади ва вазирларга ҳам айнан шу йўналишда ҳаракат қилишни буюрди. Бу ҳолат Иордания халқининг Америка таклиф қилаётган таслимкорлик ечимларини қатъий рад этаётган позицияси ҳукмдорларни жиддий хавотирга солаётганини кўрсатади. Мазкур позиция кўчалардаги намойишлар ва қаҳрамонликка тўла амалий ҳаракатлар орқали яққол намоён бўлмоқда.

Онгли назар билан қараган киши шунга гувоҳ бўладики, мустамлакачи кофир Ғарб яратган миллий ва минтақавий майда давлатлар Ислом Умматига зулм, қон тўкиш, қочқинлик, талон-торож ва таҳқирдан бошқа ҳеч нарса олиб келмади. Устига-устак, бу давлатлар Умматни исломий бошқарувдан ажратиб, Аллоҳ Таолога итоатсизликни кенг ёйди. Бу фожиаларга сабаб Ислом давлатининг йўқлигидир. Зеро, ушбу давлатнинг халифаси Умматга қалқон бўлади, Уммат эса унинг ҳимоясида душманга қарши жанг қилади. Шу боис Ислом давлатини барпо этиш мусулмонлар учун тақдирий масалага айланиши шарт. Чунки айнан шу давлат орқали улар ўз шараф-иззатларини, қадр-қимматларини, юртлари ҳукмронлигини ва иродаларини қайта тиклайдилар.

Америка таклиф қилаётган ечимлар мутлақо ва тўлиқ рад этилади. Чунки Яқин Шарқ деб аталмиш масалага оид бу ечимларнинг асл мақсади Фаластин ва бутун мусулмон юртлари устидан ҳукмронлик ўрнатишдир. Қолаверса, мазкур ечимлар мутлақо ҳаром ҳисобланади. Шу билан бирга, қалби заифлашган ва қўрқувга берилган кишиларнинг «биз Америка ва унинг воситаси бўлган яҳудий вужудига қарши туриш қудратига эга эмасмиз» деган сўзлари ҳам мутлақо асоссиздир.

أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِكَافٍ عَبۡدَهُۥۖ وَيُخَوِّفُونَكَ بِٱلَّذِينَ مِن دُونِهِۦۚ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٖ

«Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сизни (Аллоҳдан) ўзга бутлари билан қўрқитурлар» [Зумар 36]

Ёлғиз ўзи жанг олиб бораётган Ғазо олдида Америка ҳам, яҳудийлар ҳам ожиз қолди. Эътибор бериш лозим бўлган ҳақиқат шундаки, ягона ечим тобе ҳукмдорларни четлатиб, уларнинг тахтлари вайронаси узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Ислом давлатини барпо этишдир. Бундан бошқа ҳар қандай йўл беҳуда уриниш, шаръий ечимдан юз ўгириш ва Умматнинг оғриқ ва қийинчиликларини узайтиришдан бошқа нарса эмас. Фақат шу йўлгина Аллоҳ ваъда қилган нусрат ва ғалабага олиб борувчи марказий масала ҳисобланади.

ٱلَّذِينَ قَالَ لَهُمُ ٱلنَّاسُ إِنَّ ٱلنَّاسَ قَدۡ جَمَعُواْ لَكُمۡ فَٱخۡشَوۡهُمۡ فَزَادَهُمۡ إِيمَٰنٗا وَقَالُواْ حَسۡبُنَا ٱللَّهُ وَنِعۡمَ ٱلۡوَكِيلُ

«Ундай зотларга айрим кимсалар: «Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!» деганларида бу гап уларнинг иймонларини зиёда қилди ва «Бизга ёлғиз Аллоҳнинг ўзи кифоя. У зот энг яхши ишончли вакилдир!» дедилар» [Оли Имрон 173]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button