Трампнинг режаси: заҳари қотил, Америка ва БМТнинг Ғазо устидан амалга ошираётган босқини ҳамда исломий юртлар ҳукмдорлари томонидан содир этилаётган улкан жиноят

Матбуот баёноти
Трампнинг режаси: заҳари қотил, Америка ва БМТнинг Ғазо устидан амалга ошираётган босқини ҳамда исломий юртлар ҳукмдорлари томонидан содир этилаётган улкан жиноят
Трамп эълон қилган янги режанинг асосий жиҳатлари қуйидагилардан иборат: тўлиқ таслим бўлиш, қуролсизланиш, асирларни ҳамда шаҳидлар жасадларини қайтариш. Кейин эса «Тинчлик кенгаши» каби ялтироқ ном остида, бошида Трамп турадиган, ёрдамчиси эса Исломга ашаддий адоватли Тони Блэр бўлган, ижросини эса минтақа режимлари зиммасига олган Америка етакчилигидаги босқинчилик. Трампнинг янги режаси айнан шу. У шу режа юзасидан араб ва мусулмон раҳбарлари ҳамда Европадаги иттифоқчиларига қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирди ва минтақа раҳбарларининг бу тинчлик режасига тўлақонли қўшилганини таъкидлади.
Ғазо яҳудий вужудининг бурнини ерга ишқаб, унинг қанчалик заиф ва биргина қарор билан йўқ қилиниши мумкин бўлган вужуд эканини фош этди. Жинояткор вужуд эса вайрон бўлган обрўсини тиклаш мақсадида ўзининг бутун мавжуд куч-қудратини Ғазо аҳли бошига ёғдирди. Уни Америка ва бутун Ғарб давлатлари энг ҳалокатли қуроллар билан қўллаб-қувватлади. Мусулмон ўлкакалари раҳбарлари эса унга ер билан яксон бўлган «обрў»сини тиклаб олиши учун барча имкониятлари билан ёрдам кўрсатишди: таъминот йўлакларини очишди, қамални мустаҳкамлашди ва бошқа турли чоралар кўришди. Оқибатда Ғазо деярли бутунлай вайрон қилинди, аҳолиси эса тарихда мисли кўрилмаган даражада қаттиқ қамал остида қолди. Шунга қарамай, жинояткор вужуд озгинагина ҳаёт излари қолган, қамал қилинган кичик ер майдонида ҳам ўзи орзу қилган ғалабасига эриша олмади. Ана шу вазиятда яҳудийларни қутқариш учун Трамп ўзининг хиёнат арқонини ташлади. Мусулмонлар ҳукмдорлари эса бу хиёнатда унга ёрдамчи бўлди. Ушбу режа орқали Ғазо устидан назоратни мустаҳкамлаш ва мужоҳидларга шу режани мажбуран қабул қилдириш кўзланган эди. Буларнинг барчаси Трамп яҳудий вужуди икки йил давомида амалга ошира олмаган ишни бажариш учун амалга оширди! У бу хиёнатда асосий восита сифатида, икки йилдан буён Ғазо ва унинг аҳлини ёрдамсиз ташлаб қўйган зараркунанда режимларни ишга солди. Бундан албатта ҳеч қандай ҳаракатсиз, балки Умматнинг ўз маблағлари ва армиялари ҳисобига Ғазони Трампга топшириш кўзланган!
Трамп Ғазони гўё ўз отасидан мерос қилиб олган мулкдек кўриб, шу асосда режалар тузмоқда. Малай ҳукмдорлар эса гўё Ғазо аҳлига ёрдам бергандек, Ғазони Трампга топширганларидан шодланиб байрам қилишмоқда. Ҳолбуки, айнан шу ҳукмдорлар ўз хўжайинлари билан биргаликда бу хиёнат тўрларини тўқиб, уни бутунжаҳон босқинчилик лойиҳасига айлантиришди. Қон дарёлари ва инсон суякларидан ҳосил бўлган тоғлар устида қурилаётган бу босқинчилик, «қайта тикланиш» ниқоби билан безатилмоқда.
Шундай қилиб, Ғазонинг таслим этилиши орқали нормаллашув жараёни ва Иброҳим келишувларига йўл очиш кўзланмоқда. Натижада эса жинояткор яҳудий вужуди, гўё содир этган жиноятлари учун мукофот олгандек, минтақага янада чуқурроқ илдиз отиш имкониятига эга бўлади.
Трамп режасини қабул қилиш жиноят бўлиб, унинг гуноҳи ҳукмдорларнинг бўйнига тушади. Агар Ислом Уммати уларга қарши чиқиб, бу хиёнатларини рад этмаса, у ҳам бу гуноҳнинг оғир юкидан халос бўлолмайди.
Бу гуноҳдан ўз бурчини бажаришда кечиккан Уммат армиялари ҳам озод бўлолмайди. Агар бу армиялар Ғазо қаҳрамонлигидан илҳом олиб, Байтул Мақдис ва унинг атрофини озод этиш вазифасидаги кечикишларини қоплаганларида ҳамда Ғазо ва унга яқин ҳудудлардан келган ёрдам чақириқларига амалий жавоб қайтарганларида эди, Трамп ўз режасини амалга ошириш учун майдон тополмасди, ҳатто Ғазонинг бир қарич тупроғини хаёлига ҳам келтира олмас эди.
Гарчи кеч қолинган бўлса-да, имконият ҳали йўқолгани йўқ. Ғазо ўз эркаклари, аёллари, кекса ва ёшлари, масжидлари ва минорлари билан армияларни ҳаракатга келишга чақирмоқда. Токи, армиялар ҳаракатга келиб, Байтул Мақдисни озод этсин, ҳукмдорларни эса Ғазо ва у ердаги шаҳидларнинг бош суяклари устида қурмоқчи бўлган «нормаллаштириш» режаларидан тўхтатиб қолсин. Масжидул Ақсони ва муқаддас юртларни яна шарафли ва дахлсиз ҳолатига қайтарсин. Тўғрироғи, Байтул Мақдисни яна Ислом диёрининг марказига айлантирсин.
Сўзимизни Аллоҳнинг мўминларга қилган нидоси билан якунлаймиз:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّخِذُواْ ٱلۡيَهُودَ وَٱلنَّصَٰرَىٰٓ أَوۡلِيَآءَۘ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلِيَآءُ بَعۡضٖۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمۡ فَإِنَّهُۥ مِنۡهُمۡۗ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ * فَتَرَى ٱلَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ يُسَٰرِعُونَ فِيهِمۡ يَقُولُونَ نَخۡشَىٰٓ أَن تُصِيبَنَا دَآئِرَةٞۚ فَعَسَى ٱللَّهُ أَن يَأۡتِيَ بِٱلۡفَتۡحِ أَوۡ أَمۡرٖ مِّنۡ عِندِهِۦ فَيُصۡبِحُواْ عَلَىٰ مَآ أَسَرُّواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ نَٰدِمِينَ
«Эй мўминлар, яҳудийлар ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас. Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсалар: «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга ғалаба берса ёки ўз ҳузуридан (бу мунофиқ кимсаларни шарманда қиладиган) бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар» [Моида 51-52]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластин заминидаги матбуот бўлими