Матбуот баёноти

Шарқий Туркистон: бутун бир халқни йўқ қилишни яшириш сиёсати

Матбуот баёноти

Шарқий Туркистон: бутун бир халқни йўқ қилишни яшириш сиёсати

Шарқий Туркистонда оналар қамоққа ташланиб, болалар оилаларидан зўрлаб ажратилмоқда, ёш қизлар эса мажбурий равишда туғмас қилиняпти. Бутун бир халқ сукут остида қирғин қилиниб, йўқ қилиниши давом этмоқда. (Шарқий Туркистон ахборот агентлиги, 2025 йил 12 сентябр).

Ҳеч кимга сир эмаски, жиноятчи Хитой ҳукумати Шарқий Туркистондаги мусулмон халқнинг ўзлигини йўқ қилишга бел боғлаган. Шу мақсадда у аёлларни қатағон қилиб, эзиб, ҳижобини ва ибодатини ман этмоқда. Болалар ота-оналаридан зўрлаб ажратилиб, онглари тизимли равишда ювилмоқда, динсиз маданият мажбурий тарзда сингдирилиб, Исломдан бутунлай узоқлаштирилмоқда. Бундан ташқари, ёш қизлар туғмас қилиб қўйилиб, фарзанд кўриш имконияти чекланмоқда. Шу тариқа Исломни қабул қиладиган янги авлод вужудга келишининг олди олинмоқда.

Хитойнинг Шарқий Туркистонда амалга ошираётган ҳаракатлари Ислом ва мусулмонларга нисбатан адоватни ошкора ифодалаётган ва дунёнинг турли бурчакларидаги Ислом душманлари томонидан қўллаб-қувватланаётган Ғазодаги геноцид урушдан хатарлилик жиҳатидан кам эмас.

Хитойнинг Шарқий Туркистонда олиб бораётган урушлари сукут ичида давом этаётган урушдир. Шу орқали Хитой бутун бир халқни йўқ қилиш, унинг ўзлигини ўчириш, илдизини қуритиш ва динидан узоқлаштириб, охир-оқибат ўзининг коммунистик маданиятига сингдиришга интиляпти. Яҳудий вужуди олиб бораётган урушга келсак, бу вужуд ва уни қўллаб-қувватловчилар бу урушни очиқ-ойдин қурол билан қирғин қилиш ва аҳолини очликка маҳкум этиш орқали амалга оширмоқда. Уларнинг мақсади Ғазо халқининг наслини қуритиш, ерларини босиб олиш ва олдиндан режалаштирилган буюк орзуларини рўёбга чиқаришдир.

Золимлар олиб бораётган бу урушлар аслида фақат геноцид урушларидир. Улардан кўзланган мақсад – Ислом ва мусулмонларга оид барча нарсани йўқ қилиш ва золим, кофир ҳамда жинояткор цивилизацияни ҳукмрон қилишдир. Улар бир-бирини қўллаб-қувватлаб, ор-номусни поймол этишни одатий ишдек кўрадилар, қон тўкиш ва ер-заминларни зўрлик билан тортиб олишдан тийилмайдилар.

Барча бу зулм ва тазйиқларга қарамай, Ғазо аҳли матонат ва барқарорлик билан ўз юртларини ҳимоя қилиб, қатъият ва фидоийликда бутун дунёга намуна бўлмоқда. Худди шу каби, уйғур мусулмонлари ҳам бошини баланд кўтариб, ҳатто аждаҳо ҳам суғуриб ташлай олмайдиган даражада мустаҳкам илдиздек матонат билан турганини кўряпмиз.

Туркистон аҳли зулм, тазйиқ ва ҳуқуқларнинг поймол қилиниши, ваҳшийона қийноқ ва геноцид урушига дуч келаётган бўлса-да, Хитой режимининг қатағонига ҳам, динидан воз кечишга мажбурлаш йўлидаги таҳдидларига ҳам сукут ва сабот билан қарши турмоқда.

Хитой бир нечта лагерлар ташкил этиб, ҳар бир мусулмонни қамоққа олиш, уларни азоблаш ва диндан воз кечиб, муртад бўлишга мажбурлашни мақсад қилган. Бу лагерларда мусулмонларнинг онги ювилиб, уларга атеист-коммунист маданият сингдирилмоқда. Хитой ҳукумати эса ўзининг қатағон амалиётлари ва ваҳший сиёсатини қасддан махфийлаштиришга уриниб, натижада бутун бир халқни йўқ қилишга қаратилган тизимли сиёсатни давом эттирмоқда. Шунга қарамасдан, Хитойнинг бу жирканч амаллари қандай бўлмасин фош бўлди. АҚШ ташқи ишлар вазирлиги 2024 йилги инсон ҳуқуқлари ҳолатига оид йиллик ҳисоботида (12 август куни эълон қилинган) яна бир бор таъкидлади: Хитой Шарқий Туркистонда геноцид ва инсониятга қарши жиноятларни амалга оширишни давом эттирмоқда. У ўзининг бадбўй сиёсатлари ва жиноятларини яшириш мақсадида турли форумлар ташкил этмоқда. Масалан, «Шинжонда инсон ҳуқуқлари тараққиёти» деб номланган форум орқали ўзи ҳақида тарқатилаётган маълумот ва айбловларни инкор этишга уринмоқда. Аммо унда муҳокама қилинган мавзулар Шарқий Туркистондаги инсон ҳуқуқларига қарши жиноятларни оқлашдан бошқа нарса эмас эди. Хитой дунё олдида ўзининг жирканч қиёфасини безаб кўрсатиш учун сохта тадбирлар ўтказмоқда. Бу тадбирлар эса қатағон ҳақиқатини яшириш, ҳақиқатни ўчириш ва уйғур мусулмонларига қарши содир этилган зўравонликларни оқлаб кўрсатишга хизмат қилмоқда.

Хитой, шунингдек, бир неча йиллардан бери «Маънавий маданий мерос кўргазмаси»ни ҳам ташкил этиб келмоқда. Бу тадбир унинг Шарқий Туркистондаги босқинини безаб кўрсатиш ва «миллий давлат қуриш» сиёсатини кучайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур сиёсат эса ирқий геноцид жиноятларининг асосий устунларидан бири сифатида намоён бўлмоқда. Хитой пропагандаси ушбу кўргазма орқали Шарқий Туркистондаги уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа маҳаллий халқларнинг маданий мероси гўё Хитой маданиятининг ажралмас қисми ёки унинг таъсирида шаклланган деган ёлғон тасаввурни тарғиб қилмоқда.

Эй Ислом Уммати!

Шарқий Туркистонда фарзандларингизга нима бўлаётганини билмаяпсизми?! Бу қандай хорлик, бу қандай сукут?! Фарзандларингиз зўравонлик ва тазйиқларга қарши туриб, қатъий ва мустаҳкам иймон билан курашмоқда, Хитой ҳокимиятининг таҳқирлари қаршисида собитқадам ва матонат билан тик турибдилар. Бас, уларга ёрдам қўлини чўзиш учун яна нимани кутяпсиз?!

Бу кофир ва золимлар уйғурларга қарши Исломни бутунлай йўқ қилиш, уларни динларидан узоқлаштиришга уринмоқда. Аммо улар барқарор туриб, диндошларидан ёрдам сўраб мурожаат қилмоқдалар. Шундай экан, эй мусулмонлар – қаердасизлар?!

Эй мусулмон уламолари!

Туркистондаги биродарларингиз Ислом улардан олинмаслиги учун қатл этилмоқда. Чунки улар Ислом аҳкомларини кенг ёйиб, уни баён қилиб бурувчи уламолардир. Аммо Хитой уларни сукутга мажбур қилишга уринмоқда. Сиз-чи, ўз рисолангизни ёйишда қаердасиз?! Хитойнинг у ердаги мусулмонларга нисбатан сукут ичида олиб бораётган уруши ҳақида сўз очдингизми, уни минбарлардан очиқ айтиб, оммага етказдингизми?! Мусулмон армияларига мурожаат қилиб, бу қирғин ва ирқий тозалашни тезроқ тўхтатишга чақирдингизми?!

Хитой терроризмга қарши курашаётганини даъво қилиб, «Янги вазиятда терроризмга қарши кураш ва жаҳон хавфсизлигини таъминлаш: минтақавий ва халқаро масъулиятлар» мавзусида «Тинчлик» номли анжуман ўтказди. Унда Хитой халқаро тузумни «терроризмга қарши ҳамкорлик қилиш» ва «жаҳон хавфсизлигини таъминлаш»га чақирди. Бироқ «терроризм» деганда улар нимани назарда тутгани аллақачон аён бўлган: бу атама остида Ислом назарда тутилган. Шунингдек, ўз мавқеини тиклашга интилаётган, инсониятни қутқариш ва нажот йўлига етаклаш ҳамда ифлос ва бузуқ Ғарб ҳазоратининг ҳар қандай изини йўқ қилиш учун ҳаёт майдонига қайтаётган буюк ва қадимий ҳазорат сифатидаги Исломнинг барча рамзлари ҳам назарда тутилган.

Эй мусулмонлар!

Биз, Ҳизб ут-Таҳрирнинг аёллар қаноти, Аллоҳга гувоҳлик бериб айтамизки, биз куч-қудрат соҳибларига мурожаат қилиб, уларга кетма-кет ҳайқирдик ва ёрдамга чақирдик. Ушбу мурожаатларимизда сиёсий қарор қабул қилиш салоҳиятига эга шахсларни яҳудийларнинг геноцид қилмишларига чек қўйишга даъват этдик. Яна бир бор шуни таъкидлаймизки, бу фақат мусулмонларни бирлаштириб, уларни жинояткор ва кофир қўлларидан ҳимоя қиладиган давлат орқали амалга оширилиши мумкин!

Эй мусулмонлар!

Душманлар бизни ягона Уммат эканимизни кўриб, барча Ислом юртларида бизга нисбатан ўзларининг душмани сифатида муносабатда бўладилар. Улар фарзандларимизни ҳақир санаб, қирғин қилишмоқда, бутун борлигимизни йўқ қилишга интилишмоқда. Қачон сиз ҳаракатга келасиз?! Қачон томирларингизда қон қайнаб, бунинг ҳақиқатан ҳам «мавжудлик учун уруш» эканига ишонасиз?! Бу урушнинг аслида икки ҳазорат – бизнинг Ислом ҳазорати ва уларнинг Ғарб ҳазорати – ўртасидаги уруш эканини қачон англайсиз?!

Бу тўда Туркистон аҳлини, Ғазо аҳолисини ёки Марказий Африкадагиларни йўқ қилиш билан чекланиб қолмай, дунёнинг ҳар бир бурчагидаги бошқа мусулмонларни ҳам йўқ қилиш ниятидан қайтмаслигини сиз қачон англайсиз?! Демак, масала бундан анча жиддий: бир томонда Алим ва Ҳаким Аллоҳ томонидан берилган ҳазорат, иккинчи томонда эса заиф инсон тафаккуридан келиб чиққан, яратганига исён қилиб қонун ва ҳукмлар ўрнатган ҳазорат ўртасида уруш давом этмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, бутун оламни яратган Ҳаким ва Хабир Аллоҳ ато этган ҳазорат билан нонкўр ва ҳақир қулнинг хаёл маҳсули бўлган ҳазорат ўртасида ер билан осмонча фарқ бор!

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аёллар қаноти

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button