«Эй Судан аҳли! Сиз Дарфурни Судандан ажратиш режасини барбод қилишга қодирсиз

Матбуот баёноти
«Эй Судан аҳли! Сиз Дарфурни Судандан ажратиш режасини барбод қилишга қодирсиз
Бас, Аллоҳга итоат этмоқ учун қўзғалинг!
Кутилган қадам сифатида, тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари қўмондони Муҳаммад Ҳамадон Дақлу 2025 йил 30 август, шанба куни Жанубий Дарфурнинг маъмурий маркази Ньяла шаҳрида «параллел ҳукумат» деб аталган тузилманинг президентлик кенгаши раиси сифатида конституциявий қасамёд қилди. Шунингдек, вице-президент, президентлик кенгаши аъзолари ва бош вазир ҳам қасамёд келтирдилар.
Бу Американинг Дарфурни Судандан ажратишга қаратилган жиноий режаси доирасида ташланиши кутилган қадам эди. Америка ушбу режани Судан армияси қўмондонлари, Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари раҳбарлари ва ёлланма сиёсатчилар қаторидаги ўз малайлари орқали амалга оширмоқда.
Бу қадам Бурҳоннинг Швейцариянинг Цюрих шаҳрида АҚШ президенти маслаҳатчиси Массад Болус билан ўтказган учрашувидан сўнг шошилинч тарзда амалга оширилди. Мазкур учрашув ушбу жараённи Фаширнинг қулашига қадар янада жадаллаштирди.
Судан жамоатчилигининг турли қатламлари бу оғир жиноятга нисбатан турлича муносабат билдирди. Турли кўринишдаги бу муносабатлар қуйидаги қатламларда акс этди:
- Америкадан бирор манфаат чиқишидан умидвор бўлиб, унинг айни режасини амалга оширишга шошилаётганлар. Бундайларнинг танобини тортиб қўйиш ва бу каби оғир жиноятни содир этишларига йўл қўймаслик зарур.
- Халқни мавжуд воқеликка таслим бўлишга чақириб, Дарфурнинг ажралиши гўё қочиб қутулиб бўлмайдиган тақдирдек кўрсатишга уринаётган ва одамларни тушкунликка солаётган кимсалар. Улар сиёсатчилар, журналистлар ва бошқа тоифалардан иборат бўлиб, уларнинг қанчалар хавфли экани фаоллашган пайтларида ва атрофдагилар орасида ноумидлик руҳини тарқатишга уринишларида яққол намоён бўлмоқда. Бундай шахсларни ҳам тўхтатиш, шу билан бирга, айни режани барбод этишга етарли қувват ва имкониятлар борлиги ҳақида уларни огоҳлантириш зарур.
- Содир бўлаётган воқеаларга гўё бу ишлар бошқа сайёрада юз бераётгандек мутлақо эътиборсиз қарайдиган, атрофда нима бўлаётганини билмайдиган гуруҳ. Шунинг учун уларни уйғотиш, онгларига туртки бериш ҳамда улардаги энергия ва имкониятларни ушбу режани барбод этиш йўлида сафарбар этиш зарур.
- Айни режани онгли равишда англаб, воқеалардан илгарилаб ҳаракат қилишга қодир, девор ортидаги ҳақиқатни кўриб турган қатлам. Бу қатлам қуйидаги ишларга бел боғлашга муносибдир: тунни кунга улаб фаолият юритиш, барча тоифаларнинг куч ва салоҳиятларини сафарбар этиш, лекин бу куч ва салоҳиятларни фақат Суданни бўлиб, Дарфурни ундан ажратиб ташлаш режасини барбод этиш билан чеклаб қўймай, балки қуйидагиларга қаратиш: ҳаёт тартибини қайта шакллантириш, вазиятни тубдан ўзгартириш ва Умматни кофир Ғарбнинг тил бириктирув ва жиноий режаларининг нишони бўлишдан чиқариб, уни кофир Ғарб ва бутун олам узра ҳидоят ва нур машъалини тарқатувчига айлантириш.
Биз, Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти, илгари ҳам тил бириктирувларни фош этиб, жиноий режаларни барбод қилиш йўлида ҳиммат ва ғайратларни қўзғатган очиқ-ойдин огоҳлантирувчи бўлиб келганмиз, ҳозир ҳам худда шу ҳолатда давом этмоқдамиз.
Бас, эй Судан аҳли! Сиз юртингизни парчалашга қаратилган ва шу орқали Дарфурни ажратиш ният қилинган иккинчи босқичдаги бу режани барбод қилишга қодирсиз. Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилиб, У Зотдан ёрдам сўрасангиз, қуйидагиларни амалга оширишингиз лозим:
- Сизлар бу режани амалга оширишни ўз зиммасига олган ҳар бир хиёнатчи малайдан узоқлашиб, ундан покланишингиз лозим. У буни параллель ҳукумат тузиш, ёки сусткашлик қилиб Фаширни топшириш орқали амалга оширмоқда, шу йўл билан Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларига бутун Дарфур вилоятини тўлиқ назоратга олиш имконини бермоқда.
- Айни режани барбод этиш ҳамда малайлар ва хиёнаткорларни тўхтатиш учун қудрат ва нуфуз эгалари орасидан ихлосли кишиларнинг салоҳият ва кучларини сафарбар этинглар.
- Ушбу режани фош этиш, уни амалга ошириш воситаларини юрт ичида очиб ташлаш ва халқни унга қарши туришга сафарбар этиш учун оммавий ахборот воситалари, масжид минбарлари ва бошқа воситаларнинг барча имконият ва салоҳиятларини тўлиқ сафарбар этинглар.
- Юртимиздан қолган қисмида бирликни ҳимоя қиладиган мустаҳкам тўсиқни барпо этиш учун қабила раҳбарлари, уруғ бошлиқлари, зиёлилар, фикр соҳиблари, раҳбарлар, сиёсатчилар, ҳуқуқшунослар ва барча обрўли шахслар орасидаги хиёнатга алоқаси йўқ холис кишиларнинг салоҳият ва кучини сафарбар этинг.
Бунинг ўзи Америка режасини, яъни шайтоннинг ҳийласини барбод этишга қодир бўлган улкан қудрат эмасми?! Аллоҳ Таоло
إِنَّ كَيۡدَ ٱلشَّيۡطَٰنِ كَانَ ضَعِيفًا
«Албатта, шайтоннинг ҳийласи заифдир» [Нисо 76]
деган. Яна бундай дейди:
وَيَمۡكُرُونَ وَيَمۡكُرُ ٱللَّهُۖ وَٱللَّهُ خَيۡرُ ٱلۡمَٰكِرِينَ
«Улар макр қиладилар, Аллоҳ ҳам макр қилади. Аллоҳ макр қилгувчиларнинг энг устасидир» [Анфол 30]
Росулуллоҳ ﷺ марҳамат қилганлар:
«فَإِنَّهُ مَنْ يَعِشْ مِنْكُمْ بَعْدِي فَسَيَرَى اخْتِلَافاً كَثِيراً، فَعَلَيْكُمْ بِسُنَّتِي وَسُنَّةِ الْخُلَفَاءِ الْمَهْدِيِّينَ الرَّاشِدِينَ، تَمَسَّكُوا بِهَا وَعَضُّوا عَلَيْهَا بِالنَّوَاجِذِ»
«Сизлардан ким мендан кейин ҳаёт кечирса, кўп ихтилофларни кўради. Шундай вазиятда менинг суннатимга ва ҳидоят топган рошид халифаларнинг суннатига эргашинглар. Унга озиқ тишларингиз билан тишлаб олгандек маҳкам ёпишинглар». (Арабоз ибн Сория розияллоҳу анҳу, Абу Довуд, Термизий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар).
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи




