Яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш борасида тузилаётган шармандали хавфсизлик келишувлари ҳамда минтақани бўлиб ташлаш лойиҳалари – қўзғолонни қўллаган халқ иродасини синдириш ва унинг эришган ютуқларини йўққа чиқаришга қаратилган улкан таҳдиддир

Матбуот баёноти
Яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш борасида тузилаётган шармандали хавфсизлик келишувлари ҳамда минтақани бўлиб ташлаш лойиҳалари – қўзғолонни қўллаган халқ иродасини синдириш ва унинг эришган ютуқларини йўққа чиқаришга қаратилган улкан таҳдиддир
Ўтиш даври раҳбари Аҳмад Шаранинг баёнотини энг камида «хавфли» деб баҳолаш мумкин. Мазкур баёнотда Суриядаги ҳозирги вазиятнинг айрим жиҳатлари фош этилди. Аҳмад Шара шундай деди: «Сурия уришишни билади, аммо энди урушни истамайди»; «Суриянинг ягона имконияти Исроил билан хавфсизлик келишувига эришиш; бироқ Исроилнинг бу келишувга амал қилиши мутлақо бошқа масала». Унинг таъкидлашича, Сувайдада содир этилган воқеалар аввалги хавфсизлик механизмига асосланган келишувни барбод қилиш учун махсус тузилган тузоқ эди. Шунингдек, Сурия Демократик Кучлари билан Курдистон ишчилар партиясининг айрим қанотлари март ойида имзоланган келишувнинг амалга ошишига тўсқинлик қилиб, жараённи секинлаштирган. Аҳмад Шара таъкидлаганидек, Суриянинг шимолий-шарқидаги вазият Туркия ва Ироқ миллий хавфсизлиги учун жиддий таҳдид солмоқда. Шунингдек, у бирлашиш декабрга қадар амалга ошмаса, Туркия ҳарбий йўл тутиши мумкинлигини алоҳида таъкидлади. Сурия Демократик Кучларининг марказлашмаслик талабига жавобан Аҳмад Шара шундай деди: «Сурия 107-сонли қонунда белгиланган тартибга мувофиқ, 90 фоиз даражада марказсиз тизим асосида фаолият юритмоқда»; «Бироқ Сурия жамияти федерация масаласини муҳокама қилишга ҳали тайёр эмас». У, шунингдек, мазкур талаблар «аслида рад этилган ажралишни яширишдан бошқа нарса эмас», деб таъкидлади.
Бу баёнотлар ортидан уларнинг амалий татбиқи ҳам кузатилди. Бунинг амалий кўриниши сифатида Сурия ташқи ишлар вазири Асъад Шайбоний Лондонда яҳудий вужудининг стратегик ишлар вазири Рон Дермер ва Сурия бўйича АҚШ махсус вакили Томас Барак иштирокида уч томонлама учрашув ўтказди. Зотан, Дамашқ ва яҳудий вужуди ўртасидаги бу шармандали нормаллашув жараёнининг бош ташаббускори айнан Томас Барак ҳисобланади. Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, учрашувда Шайбоний, Дермер ва Барак Исроил томонидан таклиф этилган янги хавфсизлик келишувининг дастлабки лойиҳасини муҳокама қилган.
Аҳмад Шаранинг мазкур баёнотидан Шом ва унинг аҳлига қарши қандай хавфли фитналар режалаштирилаётгани яққол намоён бўлмоқда. Яҳудий вужуди билан хавфсизлик келишувини қатъий илгари суриш шаҳидлар қонига очиқ хиёнатдир. Бу – АҚШ томонидан режалаштирилган бўйсундириш сиёсати бўлиб, «хавфсизлик ва барқарорлик» шиори остида амалга оширилаётган ҳаракатдир. Аммо ҳақиқат шундаки, мақсад барқарорлик эмас, балки юртни ва уни қўллаб келган халқ муҳитини бўйсундириш ҳамда уни АҚШ манфаатларига хизмат қилувчи минтақавий тизимга қўшиб юборишдир. Бу сиёсат фақат Америка ва яҳудий вужуд манфаатларини кўзлаб, Сурия халқи ҳамда бутун минтақадаги халқлар иродасига қарши равишда амалга оширилмоқда.
Сувайдада содир бўлган воқеалар тасодиф эмас, балки олдиндан режалаштирилган сиёсий тузоқдир. Бу орқали Сурия учун кўзланган мустақил йўлни барбод қилиш ва тил бириктирувчилар хоҳлаган мувозанатни мустаҳкамлаш мақсад қилинган. Натижада мамлакат олдига бирёқлама танлов қўйилмоқда: ё Сурия хиёнаткор келишувга бўйсунади, ёки тартибсизлик ва беқарорликка ғарқ этилади.
Марказлашмаслик (ломарказия) даъвоси ортига яширинаётган Сурия Демократик Кучларига келсак, бу жангарилик лойиҳаси аслида хориждан қўллаб-қувватланаётган сепаратистик дастур бўлиб, бутун минтақани бўлиб ташлаш ва парчалаш режаларига хизмат қилмоқда. 107-сонли қонун эса федераллаштириш ёки шу маънога яқин сохта атамаларни тиқиштиришдан бошқа нарса эмас. Бу орқали кейинчалик юрт бирлигидан воз кечишга йўл очувчи муносиб замин яратиш кўзланган.
Бу хавфли ўйинда Туркиянинг ролини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак. Анқара Суриянинг шимолий-шарқида ҳарбий аралашув билан таҳдид қилиб, бу аралашувни шубҳали сиёсий келишувлар эвазига кечиктириш йўлини тутмоқда. Бу эса Туркия ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўллаётган шантаж воситасидан бошқа нарса эмас. У буни Сурия манфаатларига зид бўлса ҳам амалга оширишга тайёр. Чунки давлатлар хайрия ташкилотлари эмас, улар учун манфаат ҳар доим биринчи ўринда туради.
Эй Шом аҳли, эй қўзғолонни қўллаб-қувватлаганлар!
Сиз овозингизни барчага эшиттирадиган тарзда шундай дея ҳайқиринг: «Бизга азалий душманимизга тиз чўктирувчи келишувлар ҳам, «ломарказия» ва «федерализм» ниқоби остида юртимизни бўлиб ташловчи лойиҳалар ҳам керак эмас! Бу найранглар бизга энди асло ўтмайди! Эсланг, биз минглаб шаҳидлар бердик, аммо уларни ерларимизни хиёнат бозорида сотиш учун қурбон қилмадик. Эсланг, халқ қўзғалди, аммо улар ўзларининг иродаси эзилиши ёки юртлари парчаланиши учун эмас, балки шараф ва озодлик учун қўзғалди. Шу сўзлар билан ҳайқиринг ва қўзғолон пайтида қандай қилиб тил бириктирувчиларга йўл бермаган бўлсангиз, бугун ҳам уларга йўл берманг!
Эй қўзғолон аҳли!
Аллоҳнинг ёрдами билан Асад режими устидан ғалаба қозондингиз. Энди сиздан овозингизни барчага эшиттирадиган қатъий чақириқ билан мурожаат қилиш кутилмоқда: «Ким бизга қарши тил бириктирса ёки бизнинг қонимиз устида савдолашса, у ҳам ўзидан олдингилар каби ҳалокатли оқибатга юз тутади. Буни энг баланд овоз билан эълон қилинг: биз ҳеч қачон тиз чўкмаймиз, ҳеч қандай музокараларда муросага бормаймиз, шармандали келишувлар бизни бўйсундиролмайди! Халқаро ва минтақавий кучлар ҳамда уларнинг воситалари қанчалик бирлашмасин, минтақани бўлиб ташлаш режаси ҳаргиз муваффақиятга эриша олмайди!».
Эй қўзғолон аҳли, эй фидокорлар ва шаҳидларнинг қасосини олишга ҳақли кишилар!
Бугунги жанг чегаралар ёки ҳокимият учун эмас, балки мавжудлигимиз ва ўзлигимиз учун ақидамиз белгилаган жангдир. Бу – яҳудийлар ва уларнинг ортида турганларга қарши олиб борилаётган жангдир. Ким бу ҳақиқатни англамаса, бутунлай ғафлатда қолибди. Ким ўз шаҳидлари қони ва холис мужоҳидлар жиҳоди билан Асаддан озод этилган бу юртни душманга таслим этса, у эртага бутун Умматни ҳам сотади ва уни тобелик, хорлик ҳамда хўрлик ботқоғига ботиради. Шунинг учун жавобгарлигимизнинг нақадар буюклигини ҳис этайлик ва Аллоҳ томонидан берилган ютуқларимизни қўлдан бой бермасдан олдин, бугунги тил бириктирув ва хиёнатларни барбод этайлик.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими