Ғазабга учраганларнинг тажовузи тўхтамаяпти!

Матбуот баёноти
Ғазабга учраганларнинг тажовузи тўхтамаяпти!
Бас, уларнинг тажовузига чек қўйиб, вужудини яксон қиладиган бирор раббоний етакчи борми?!
Мана, Ғазога қарши тажовуз яна авж олмоқда; жинояткор Нетаняху маъмурияти буни «Ғазога қарши кучли зарбалар» дея атади. (Ал-Жазира). Бунга Ҳамаснинг Ғазо секторидаги аскарларга ҳужум уюштиргани ҳақидаги даъволар важ қилиб кўрсатилиб, мазкур зарбалар унинг жасадларни қайтаришга оид келишувни бузганига жавобан амалга оширилгани баён қилинди. Ваҳоланки, Ҳамас ушбу отишма ҳодисасига алоқадор эканини рад этди. (Ал-Жазира). Шундай қилиб, яҳудий вужуди саноқли соатлар ичида 50 дан ортиқ кишини шаҳид қилди. Шунинг баробарида, мазкур зарбалар ўт очишни тўхтатиш келишувининг барбод бўлганини англатмаслигини таъкидламоқда. Трамп ҳам, ўз навбатида, яҳудий вужудининг ушбу ҳужумлари ўт очишни тўхтатиш режимига путур етказмаслигини қайд этмоқда.
Дарҳақиқат, бу жинояткор вужуднинг асл табиати алдов, хиёнат ва ер юзида фасод тарқатишдан иборатдир. Туркиядан Покистонгача, Мисрдан Ҳижозгача бўлган Ислом ўлкаларидаги хор ва тил бириктирувчи режимлар томонидан олқишланган ва муборакбод этилган Трампнинг ўша машъум режаси эълон қилинганидан буён, яҳудий вужуди сулҳни юз марталаб бузди, юзга яқин кишини шаҳид қилди ва тўрт юзга яқин инсонни ярадор этди. Шу билан бирга, тажовузни тўхтатиш учун Туркия режимининг «яҳудий вужудини урушга қайтишдан тийиб қўйиш зарур»лиги ҳақидаги баёнотлари каби қуруқ даъволардан бошқа ҳеч қандай кафолат мавжуд эмаслиги ҳам эътироф этилмоқда!
Ушбу манзара Ғазо секторини истиқболда нима кутаётганидан ва яҳудийлар тажовузи – худди Ливан ёки Ғарбий соҳилда кузатилаётгани каби – асло тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда. Зеро, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтганидек, бу уларнинг асл табиатидир:
أَوَكُلَّمَا عَاهَدُوا عَهْداً نَبَذَهُ فَرِيقٌ مِنْهُمْ
«Ҳар қачон бирон аҳдга аҳдлашсалар улардан бир гуруҳи бузаверадими?» [Бақара: 100]
أَمْ لَهُمْ نَصِيبٌ مِنَ الْمُلْكِ فَإِذاً لَا يُؤْتُونَ النَّاسَ نَقِيراً
«Ёки уларнинг мол-мулклари борми? Шундай бўлган тақдирда ҳам одамларга зиғирчалик мурувват қилмаган бўлур эдилар!» [Нисо: 53]
Бу ҳолат яҳудий вужудининг асирларини ва аскарлари жасадларини қутқаришга, мужоҳидларни қуролсизлантиришга, Ғазо устидан яҳудий вужуди назоратини ўрнатишга, ҳатто Ғазога халқаро босқинни жалб этишга шошилаётган режимларнинг асл башарасини фош этмоқда. Зеро, бу хиёнаткор режимлар Трампнинг жиноятчи яҳудий вужудига оид режасига эргашиш орқали, мазкур вужуднинг уруш воситасида эриша олмаган мақсадларини рўёбга чиқариб, унинг жанг орқали қўлга кирита олмаган ютуғини таъминлаб бердилар. Улар гўё унга: «Сен куч билан уддалай олмаган ишни, биз сен учун хиёнат ва маккорлик йўли билан амалга ошириб берамиз», деяётгандек. Тўғрироғи, улар бутун дунёни қамраб олган ва яҳудий вужудининг қиёфасини жаҳон миқёсида жинояткор ва манфур тимсолга айлантирган довулдан уни қутқариб қолдилар. Шу тариқа, улар бутун дунё эътиборини сулҳга ва унинг оқибатларига буриб, Умматнинг вулқон каби отилиб, ҳукмдорларни куйдириб юборишига бир бахя қолган ғазаб оловини сўндирдилар.
Буларнинг барчаси душман вужудига тақдим этилар экан, Ғазо аҳли учун қатлиомлар тўхтатилиши, уйларнинг вайрон қилинишига чек қўйилиши, ҳатто ёрдамларнинг киритилиши ҳақида ҳам, шунингдек, Трампнинг Ғазо аҳлини кўчиришга ҳаракат қилмаслиги борасида ҳам ҳеч қандай кафолат олинмади. Ваҳоланки, Трамп айнан шу кўчириш масаласини вақти-вақти билан тилга олиб турибди.
Шубҳасиз, Ғазони ёлғиз қолдириш; жинояткор яҳудий вужуди билан Ғазони қамал қилишда тил бириктириш; уни қамал воситалари ҳамда Ғазо аҳлини қирғин қилиш қуроллари билан таъминлаш; сўнгра Трампнинг Ғазога нисбатан режасига эргашиб, Ғазо аҳлини ғазабга дучор бўлганлар ва америкаликлар ихтиёрига – токи улар Ғазо аҳлига нисбатан истаганларини амалга оширсинлар дея – топшириш, буларнинг барчаси Фаластин масаласини яна бошланғич нуқтасига қайтаради. Ғазо аҳлига яҳудий вужуди томонидан бирма-бир санаб ўтказилаётган ёрдам карвонлари ҳам ҳеч қандай наф келтирмайди. Шунингдек, Ғазога кириши яҳудий вужудининг рухсатига боғлиқ бўлган шифокорлар ҳам нажот бўла олмайди. Уларга қайта қуриш ҳам ҳеч қандай наф келтирмайди. Зеро, яҳудий вужуди ўша қайта қурилган биноларни аҳоли бошига қулатиш учун кўп ўтмай яна қайтиб келиши аниқдир. Уларга бирор-бир сулҳ ҳам фойда келтирмайди. Зеро, унинг тизгини аҳдига вафосиз кимсалар қўлидадир. Бунинг устига, Нетаняхуни Ғазо аҳлини ўлдиришда Америка қуролидан устамонлик билан фойдаланди, дея баҳоловчи Трампнинг ўзи бу сулҳнинг кафолатчисидир. Ғазо аҳлини, шунингдек, воситачилар томонидан «ҳомийлик» қилинадиган келишув ҳам ҳимоя қила олмайди. Зеро, улар воситачилар эмас, балки яҳудий вужудининг шерикларидир ва улар Ғазо аҳли ҳамда унинг мужоҳидларидан кўра, яҳудийларга яқинроқдир.
Шубҳасиз, Ғазо масаласини фақат шундай зотгина ҳал эта оладики, у яҳудийларга нисбатан Саъднинг сийратини такрорлайди, яъни уларнинг аждодлари бўлмиш Бану Қурайзага чиқарган ҳукмини жорий қилиш орқали, уларнинг думини қирқади, оловини сўндиради ва фасодини илдизидан қуритади. Ғазо аҳлига фақатгина – Хайбар фатҳи куни яҳудийлар «Муҳаммад ва унинг қўшини!» дея ҳайқирган паллада – Росулуллоҳ ﷺдан ибрат оладиган кишигина ёрдам бера олади. У, Росулуллоҳ ﷺ қуйидагича марҳамат қилганларидек хитоб қилади:
«إِنَّا إِذَا نَزَلْنَا بِسَاحَةِ قَوْمٍ فَسَاءَ صَبَاحُ الْمُنذَرِينَ»
«Албатта, биз бирор бир қавмнинг ҳовлисига (яъни устларига) тушсак, огоҳлантирилган кимсаларнинг тонгги нақадар ёмон бўлур».
Фаластин аҳлининг аҳволи фақат Ислом лашкарлари сафарбар бўлганида, жиҳод нидолари ва такбир садолари баланд янграганида ҳамда озод қилувчи қўшинлар саф тортганидагина ўнгланади. Зеро, фақат шу йўл билангина улар халос этилиб, уларга ёрдам берилади. Ана ўшандагина Ғазо аҳли омонлик топади, Масжидул Ақсо ва у ердагилар эса, золимларнинг тахтлари вайроналари узра қад ростлаган ҳолларида шоду хуррам бўладилар. Албатта, бу улуғ хайрли ишни ва ушбу буюк вазифани фақатгина Ислом Уммати ва унинг қўшинлари сафидаги Аллоҳ учун холис бўлган зотларгина адо эта оладилар. Шоядки, Аллоҳ уларнинг қалбларини ҳидоятга йўллаб, кўнгилларини Ўз динига нусрат бериш йўлига кенг очиб қўйса. Зеро, бу Аллоҳ учун ҳаргиз қийин эмасдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак Фаластинзаминидаги матбуот бўлими




