Матбуот баёноти

Ғамхўр давлат йўқлигида эпидемиялар одамларни ҳалокатга етакламоқда

Матбуот баёноти

Ғамхўр давлат йўқлигида эпидемиялар одамларни ҳалокатга етакламоқда

Атроф-муҳит билан боғлиқ касалликлар учлиги (холера, денге безгаги ва безгак) Хартум, Жазира ҳамда Дарфур вилоятларида одамларни ҳалокатга етакламоқда. Бу гўё ўликдек ҳеч нарса қилмаётган ва ўзига «Умид» дея ном қўйиб олган ҳукуматнинг ҳукмронлиги остида содир бўлмоқда. Одамлар ҳатто ҳайвонлар учун ҳам яроқсиз бўлган муҳитда — безгак чивини, денге чивини ва турли касалликлар юқтирувчи пашшалар ҳукмрон бўлган шароитда яшашга мажбур бўлаётган экан, қайси умид ҳақида гапириш мумкин?!

Касалликлар ҳар бир хонадонга кириб борди, ҳар бир одамга юқди. Айниқса, Хартумда денге безгaк касаллигига чалинган беморсиз бирорта ҳам оила қолмади. Давлат эса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали беморлар ва ўликларни санашдан бошқа ҳеч қандай чора кўрмаяпти, яна ўзини гўё чиройли амал қиляпман деб ҳисоблаяпти:

وَهُمۡ يَحۡسَبُونَ أَنَّهُمۡ يُحۡسِنُونَ صُنۡعًا

«Улар ўзларини чиройли амал қилаётган кишилар, деб ҳисоблайдиган кимсалардир!» [Бақара 104]

Ҳукумат давлат маблағларини ўз ишларида ожиз қолган халқнинг соғлигини сақлаш йўналишига сарфлаш ўрнига, халққа ҳеч қандай фойда келтирмайдиган ишларга сарфлаб, исроф қилиб ётибди. Ахир, Нью-Йоркка БМТ анжуманига қатнашиш учун борган делегациянинг харажатлари ва чиқимлари юрт ва халқ учун заррача фойда ёки хайр келтирмади-ку?! Ахир, Хартум ва касалликлар ўчоғи бўлган бошқа шаҳарларни дорилаш, касаллик ташувчиларни йўқотиш учун маблағ етарли эдику, нега сарфлашмади?! Бунга нега сарфлашсин, чунки уларнинг ўзи халқ бўйнига қилич тақаган жаллодлар бўлишса?! Ҳа, улар рақам ва статистик ҳисоботлар тайёрлаш, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа идоралардаги хўжайинларига ёрдам сўраб, ёлвориш билан овора.

Одамлар мустамлакачи капиталистик давлатларнинг малайлари бўлган сиёсатчиларнинг ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиб, Ислом тузумисиз бошқаришларига йўл қўйдилар ва бу билан ўз ҳақ-ҳуқуқларидан ўзлари воз кечган бўлишди, оқибатда давлат фуқаролар ишларига ғамхўрдир, деган мафкура йўқолди.

Ислом тузумида Росулуллоҳ ﷺ соғлиқни сақлаш соҳасига катта аҳамият берганлар ва барча одамларни даволаниш ҳамда шифо топишга ундаганлар. Ўшанда Росулуллоҳ ﷺга бир табиб совға қилинган ва уни омма хизматига тайинлаганлар. Масжиди Набавий ёнида шифохона (шифо чодири) ташкил этилган ва унга улуғ саҳобия Руфайда Асламия раҳбарлик қилган. Шунингдек, Халифалик давлатининг гуллаган асрлари давомида халифалар ва амирлар беморларни даволаш учун шифохоналар қурганлар ва фуқароларга зарурий даволаш воситаларини бепул тақдим қилганлар. Бу хизматларни фуқарони ирқ, дин, мазҳаб, бой ё камбағалликка ажратмаган ҳолда бирдек тақдим этилган.

Бугунги кунда айнан шу ғамхўрлик ва масъулиятга Судан аҳли ва бутун дунё қаттиқ муҳтож бўлиб турибди. Шубҳасиз, бу масъулиятни рошид Халифалик давлати зиммасига олиб, ҳақиқий умид ва инсониятнинг халоскори бўлади.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button