Матбуот баёноти

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Судан Адолат партияси раиси билан учрашди

Матбуот хабари

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси Судан Адолат партияси раиси билан учрашди

Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти делегацияси 2025 йил 5 сентябр, жума куни Абяз шаҳрида Судан Адолат партияси раиси устоз Тужжоний Абдулваҳҳобнинг уйига ташриф буюрди. Делегацияга Ҳизб ут-Таҳрир вилоят кенгаши аъзоси устоз Назир Муҳаммад Ҳусайн раҳбарлик қилди. Унга Ҳизбнинг яна икки аъзоси – муҳандис Банқо Ҳомид ва устоз Исомуддин Абдулқодир ҳамроҳлик қилди. Учрашув Дарфурни ажратиш режасини Ҳизб ут-Таҳрир томонидан барбод қилишга қаратилган кампания доирасида ўтказилди.

Учрашув аввалида делегация раҳбари устоз Назир сўз бошлаб, қуйидагиларни таъкидлади:

Уммат ва давлат вужудининг бирлиги ҳаёт-мамот масаласи сифатида қараладиган тақдирий аҳамиятга эгадир. Ислом бу масалага айнан шундай эътибор билан ёндашишни амр қилган ва бу ҳақда Қуръон ҳамда суннатда кўплаб далиллар мавжуд. Маълумки, Америка Суданни бешта майда давлатга бўлиб ташлашни мақсад қилмоқда. Кеча жанубни ажратишга муваффақ бўлганидек, бугун ҳам айни услуб ва воситалар билан Дарфурни ажратишга уринмоқда. Шу ниятда у ўз «эркатойи» бўлган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини Дарфурдаги энг кучли қуролли ҳаракатга айлантирди ва шу орқали минтақани ўз одамлари орқали ажратишга интиляпти. Илгари эса Америка бу каби бўлиш жараёнларини европаликларнинг қўли билан амалга оширган эди. Америка ўз малайи Жон Гаранг ва унинг ҳаракатини исёнчи гуруҳлар бошига қўйган эди. Кейин ҳокимият ва бойликни минтақавий ҳамда ирқий асосда тақсимлаш ғоясидан, шунингдек, марказ билан ундан узилиб қолган чекка ҳудудлар ўртасидаги тўқнашув ғоясидан фойдаланилди. Шундан сўнг Тезкор қўллаб-қувватлаш кучларини Судан маркази ва пойтахтидан чиқариб, уларни Дарфурга тўплади ҳамда Ньяла шаҳрида параллел ҳукумат тузишга интилди. Бунинг барчаси ёмон ниятли ёвуз режани очиқ-ойдин намоён қилмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир эса бу режани фош этиш ва барбод қилиш мақсадида тирик кучлар ва Уммат билан ҳамкорликда кампания бошлади. Бугунги ташрифимиз ҳам ана шу кампания доирасида амалга оширилди.

Ўз навбатида устоз Тужжоний ҳам бундай деди: «Ушбу ташрифингиз орқали мени ҳам бу улкан ишга қўшганингиз ва унинг бир қисмига айлантирганингиздан жуда мамнунман. Сиз ҳар доим Уммат ва мамлакат дардини кўтариб келмоқдасиз. Мен сизлар билан бирга туриб, мустамлакачи давлатлар ортида турган ушбу режани барбод қилиш тарафдориман. Воқеа-ҳодисаларни кузатиб бориб, бу уруш аланга олишини мен ҳам олдиндан англаган эдим».

Учрашув якунида Тужжонийга самимий қабул ва меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдирдик.

 

Иброҳим Усмон (Абу Халил)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button