Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти томонидан Дарфурни ажратиш режасини барбод этиш мақсадида ташкил этилган кампания доирасида Суданнинг бир нечта шаҳарларида турли намойишлар ўтказилди

Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти томонидан Дарфурни ажратиш режасини барбод этиш мақсадида ташкил этилган кампания доирасида Суданнинг бир нечта шаҳарларида турли намойишлар ўтказилди
Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Америка томонидан мамлакатни парчалаш, яъни Дарфурни Судан танасидан ажратиб олиш режасини барбод этиш мақсадида ташкил этган кампания доирасида 2025 йил 11 сентябр, пайшанба куни «Қазорифи Атиқ» масжидида намойиш ўтказди. Шунингдек, 2025 йил 12 сентябр куни ҳам Суданнинг турли шаҳарларида бир қатор намойишлар ташкил этди. Жумладан, Порт-Судан, Шавок, Синжа, Рабак, Маданий, Аббосия, Хартум (Калокла ва Духайнат) шаҳарларидаги катта масжидларда ҳамда Умдурман шаҳридаги икки масжидда жума намозидан кейин тадбирлар бўлиб ўтди.
Ҳизб аъзолари намойишлар давомида қуйидаги шиорлар ёзилган плакатларни кўтариб чиқдилар.
- Американинг Дарфурни ажратиш режасини барбод қилинг.
- «Қонли чегаралар» деб номланган режани йўққа чиқаринг ва Дарфурни Судандан ажратишга йўл қўйманг.
- Давлат бирлиги масаласи ҳал қилувчи ва тақдирий масала бўлиб, унга нисбатан ҳаёт-мамот даражасида чоралар кўрилиши лозим.
- Халифаликни барпо этиб, кофир Ғарбнинг юртимиздаги нуфузини қўпориб ташланг.
«إِنَّـمَا الْإِمَامُ جُنَّةٌ يُقَاتَلُ مِنْ وَرَائِهِ وَيُتَّقَى بِهِ»
«Имом-Халифа ортида туриб жанг қилинадиган ва у билан ҳимояланиладиган қалқондир».
- Малай ва хоинларни тийиб қўйинг, Дарфурни ажратишга йўл қўйманг.
- Холис куч-қудрат аҳлини Дарфурни Судандан ажратиш режасини барбод қилиш сари сафарбар этинг.
- Давлатнинг қуролли кучлари ягона бўлиши шарт.
- Барча жангари тузилмаларни ягона армияга бирлаштириб, юртда тартибсизлик ва парчаланиш жараёнларини тўхтатинг!
- Малай ва хоинларни тийиб қўйинг, илгари Жанубий Судан масаласида эътиборсизлик қилганингиздек, Дарфурга нисбатан беэътибор бўлманг!
- Жанубий Судан йўлига эргашиб кетишидан олдин Дарфурнинг ажралиб чиқишига йўл қўйманглар!
- Эй Судан аҳли! Дарфурни Судандан ажратиш режасини барбод қилишга сиз қодирсиз, бас, Аллоҳ учун бўйсунган ҳолда туринглар!
- Фашир аҳли уруш ва очарчилик ҳалокати остида қолмоқда, уларни қутқаришга шошилинг!
- Параллел ҳукумат тузиш Американинг Дарфурни ажратиш режасидир, унинг ташкил этилишига йўл қўйманг!
- Америка Дарфур вилоятини ажратиш режасини жадаллаштирмоқда. Ундан қутулишнинг ягона йўли давлат бирлигини тақдирий масалага айлантиришдир!
Шунингдек, масжидлардан чиққан намозхонларга «Эй, Судан аҳли! Америкага мамлакатингизни парчалаш ва Дарфурни Судандан ажратиб олишга йўл қўйманг» номли чақириқ билан мурожаат қилинди. Ҳар бир масжидда ушбу чақириқни Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларидан бири ўқиб эшиттирди.
Порт-Судан шаҳридаги маъмурий марказда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи оммага мурожаат қилиб нутқ сўзлади. У нутқида шундай деди: «Ҳар бир халқ ҳаётида ҳал қилувчи масалалар мавжуд. Ислом ақидаси бизга давлат бирлиги ва Уммат бирлиги масаласини ҳам ҳаёт-мамот даражасидаги масала қилиб берган. Бир пайтлар биз бу масалани ўз ҳақиқий даражасидан тушириб қўйган эдик ва натижада Америка Жанубий Суданни ажратиб ташлашга муваффақ бўлди. Ҳозир эса Америка қон билан чизилган чегаралар асосида янги давлатлар барпо этишга уринмоқда. У Дарфурни ажратиб ташлаш мақсадида саҳнани Жанубда қўлланган ўша сценарий асосида тайёрламоқда»
Мурожаатда Судан аҳли Росулуллоҳ ﷺга итоат этган ҳолда Америка режасини барбод қилиш учун оёққа туришга чорланди.
Суданнинг турли шаҳарларида ташкил этилган ушбу намойишлар аҳоли томонидан такбир ва таҳлил садолари билан қизғин қарши олинди. Намойиш иштирокчилари Ҳизб ут-Таҳрирнинг бу масалаларда қатъий туришини олқишлаб, унинг доимо Умматни кутилаётган хавф-хатарлардан огоҳлантириб келаётганини таъкидладилар.
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги расмий нотиғи