Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания Умматни Ғазодан юз ўгирмасликка чақириш мақсадида митинглар ташкил қилмоқда

Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания Умматни Ғазодан юз ўгирмасликка чақириш мақсадида митинглар ташкил қилмоқда
Кеча, 1447 ҳижрий йил Робиулохир ойининг 4-куни, милодий 2025 йил 26 сентябр, жума намозидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания томонидан оммавий кампания ўтказилди. Бу тадбир исломий юртлар армиялари, уламолари ва бутун Ислом Умматига Ғазони ҳимоя қилиш ва ундан воз кечмаслик бўйича масъулиятини эслатиш мақсадида ташкил этилди. Кампания доирасида Дорус Салом ва Занзибарда дуо маросимлари ўтказилди. Бигурунидаги «Раҳмат» масжидида қилинган дуони Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания марказий алоқалар қўмитаси раиси шайх Мусо Калиё ва Ҳизбнинг Танзаниядаги матбуот вакили Масъуд Муслим ўқиди. Шунингдек, Занзибар шаҳридаги «Мбиёни» масжидида ҳам дуо маросими ўтказилди. Кампания доирасида мамлакатнинг турли ҳудудларида митинглар ва жума хутбалари ташкил этилди. Ушбу матбуот баёнотига илова қилинган нома орқали исломий юртлар армияларига мурожаат қилиниб, улардан ҳарбий аралашув орқали Ғазо, Байтул Мақдис ва бутун Фаластинни озод этиш, жиноятчи яҳудий вужудини эса илдизидан қўпориб ташлаш учун шошилинч тарзда ҳаракатга келиш талаб қилинди.
Мурожаат мусулмон уламоларига исломий мамлакатлардаги хиёнаткор ҳукмдорларни ҳисобга тортиш зарурлигини эслатди. Зеро, бу ҳукмдорларнинг яҳудий вужудига бўйсуниши ҳар қандай чегара ва меъёрдан ошиб кетган.
Кампаниянинг мурожаати Умматни Ғазода амалга оширилаётган геноцидга нисбатан сукут сақлашдан огоҳлантирди. Чунки уларнинг овози уламоларни ва армияларни бу масалага муносиб масъулият билан ёндашиб, дарҳол чора кўришга мажбур қилади.
Ва ниҳоят, кампания мусулмонларга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун фаол ҳаракат қилиш вожиб эканини эслатди. Чунки айнан шу давлат Исломни, мусулмонларни ва барча муқаддасотларимизни тўлиқ ҳимоя қилади.
Масъуд Мусаллим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Танзаниядаги матбуот бўлими раиси