Мақолалар

Сув муаммосини ҳал қилиш учун Россиянинг “ёрдами”га ҳожат йўқ!

Сув муаммосини ҳал қилиш учун Россиянинг “ёрдами”га ҳожат йўқ!

Марказий Осиё давлатлари ўртасида минтақадаги сув ҳавзаларидан фойдаланиш бўйича тузилган “Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда сув муаммоси яна биринчи ўринга қўйилди.

Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари Канат Бозумбаев таъкидлаганидек, агроиқлим ҳолати ёмонлашиб, сув заҳиралари тез камайиб бормоқда, давлатлар ўртасидаги келишувлар деярли амалга ошмаяпти. Айни пайтда, сув омборлардаги сувнинг ҳажми кўп йиллар буён ўртача кўрсаткичдан пастлаб кетган.

Минтақадаги вазиятнинг кўрсаткичлари хавотир уйғотади. Илгари барқарор деб ҳисобланган музликларнинг эриши анча тезлашган. Тадқиқотларга кўра, 2018 йилдан буён бу ҳолат “тўхтатиб бўлмайдиган нуқта”га етган. Тез эриш жараёнини тўхтатишнинг ҳеч қандай чораси йўқ. Бу ҳолат минтақадаги сув хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Чунки деярли барча дарёларнинг боши асосан музликлардан бошланади.

Бироқ, иқлим омилларини ҳисобга олган тақдирда ҳам, мутахассислар айтишича, сувнинг танқислиги асосан бошқа сабабларга бориб тақалади. Ресурслардан нотўғри фойдаланиш, эскирган ирригация тизимларининг яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги, сув ресурсларини тақсимлаш бўйича келишувларнинг йўқлиги, минтақа давлатларининг бир-бирига ишончсизлиги бунинг асосий сабабларидир. Ўртача сув йўқолиши 50%га етмоқда. Сувнинг камайиши барча томонлар учун катта йўқотиш ҳисобланади.

Бу ҳолатда Москва яна ўз ечимини тақдим этишга уринмоқда. Россия Марказий Осиё мамлакатлари энергетика бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашининг тўлақонли аъзоси бўлишга тайёрлигини маълум қилди. Россия энергия тизимининг оператори Фёдор Опадчининг таъкидлашича, Россиянинг ягона энергия тизими минтақавий энергетика тузилмаларини тартибга солишга ҳисса қўшиши мумкин. Россия энергия тақчиллиги ва сув балансини бузмасдан муаммони ҳал қилишга ёрдам бера олади. Унга кўра, Қирғизистон ва Тожикистон қиш фаслида сувни оқизиб юбормасдан, тўплаши мумкин, шунда қуйи оқимдаги қўшнилар ёзда керакли миқдорда сув олиш имконига эга бўлади.

Бироқ, бу қадам техник ечим сифатида таклиф қилинган бўлса-да, чуқур сиёсий таҳлилни талаб қилади. Россия ЕОИИ, КХШТ ташкилотлари ва икки томонлама энергия келишувларида тенг ҳуқуқли иш юритмаслигини бир неча бор исботлаган. Россия кўрсатган ёрдами учун ҳар доим яширин ёки очиқ тўлов талаб қилади. У таслим бўлиш, бошқарувни топшириш, таъсири остига кириш ва сиёсий содиқлик каби жавобларни кутади. Шу пайтгача Россия ваъда қилган “ёрдам” учун Тожикистон ҳам, Қирғизистон ҳам қандай тўловни амалга ошираётгани ҳозирча аниқ эмас. Асосий савол мана шу бўлиб турибди.

Россия ҳеч қачон бекордан-бекорга ёрдам бермайди. Москва сиёсий ва инфратузилмавий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жойларга киришга интилади ва минтақанинг тизимли заиф томонларидан “кириш эшиклари” сифатида фойдаланади. Бу ҳаракатлар ташқи кўринишда ёрдам сифатида кўринса ҳам, аслида ўз назоратини кучайтириш учун амалга оширилади. Божхона ва темир йўл тармоқларини бошқариш, газ етказиб бериш интеграция лойиҳалари ва ҳарбий ҳамкорлик учун тузилган келишувлар, буларнинг барчасидан Россия манфаатдор. Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик эса, унинг таъсирини кучайтириш йўлидаги навбатдаги қадамдир.

Минтақавий ҳамкорлик механизмлари барбод бўлиб, ҳар бир давлат ўз манфаатларини кўзлаётган бир пайтда, ҳозирги интеграция учун Россия ўзининг ташқи бошқарувини таклиф қилмоқда. Бироқ, аслида, бу ечим эмас, балки ҳозирги қулаб бораётган “бирлик” (интеграция)нинг тўлиқ йўққа чиқишини кечиктиришга уринишдир.

Инқироздан чиқишниниг йўли янги иттифоқларга қўшилишда ҳам, шартномалар ёки мувофиқлаштирувчи кенгашларда ҳам эмас. Ҳақиқий ечим – сув, нефт, газ каби барча табиий ресурслардан бутун халқнинг фойдаланишини таъминлайдиган давлатни тиклашдадир.

Ҳар томонлама ҳамкорликнинг ягона йўли адолатдир. Бироқ, Марказий Осиё имкониятлари турли ҳил бўлган давлатлардан иборат минтақа ҳисобланади. Баъзиларида сув кўп бўлса, бошқасида камроқ, баъзиларида нефт кўп бўлса, бошқасида эса йўқ, баъзилари қишлоқ хўжалиги соҳасида катта салоҳиятга эга бўлса, бошқаси эса бу соҳада анча ёмон аҳволда. Шу сабабли, ягона давлат қўл остидаги ягона бошқарув тизими бу минтақада узоқ муддатли ва барқарор режани ишлаб чиқиш учун ечим бўла олади. Бу эса сув, энергия ва ресурсларнинг тўғри тақсимланишини таъминлайди.

Бугунги кунда Россиянинг етакчи ролни ўйнашга уриниши унинг шерик давлат эмас, балки мустамлакачи давлат эканлигини кўрсатади. У минтақадаги заиф томонлардан фойдаланиб, ташқи куч сифатида кириб келмоқда. Бундай ёндашув тенгсизликни келтириб чиқаради, ишончни сусайтиради ва барқарор интеграцияга имкон қолирмайди.

Шундай экан, ягона бошқарув Исломнинг адолатли мафкурасига асосланган давлат томонидан юритилиши лозим. Бусиз Марказий Осиё хавотир, беқарорлик ва ташқи таъсир остида қолаверади. Сув каби ресурслар бошқаруви Ислом мафкураси механизмига мувофиқ юритилсагина товар эмас, балки умумий умматнинг меросига айланади. Шундагина фермерлар, энергетиклар ва истеъмолчилар манфаатлари бир нуқтада марказлашади.

Демак, ҳақиқий ечим Марказий Осиёдаги барча давлатларни, шу жумладан Россиянинг бир қисмини ҳам ўз ичига оладиган ягона Халифалик давлатини тиклашдир! Халифалик давлати барқарор ривожланиш, ресурсларнинг, шу жумладан ҳар бир томчи сув ва ҳар бир киловат энергиянинг адолатли тақсимланишини ўз зиммасига олишга қодир бошқарув тизимига эга давлатдир. Марказий Осиё муаммосининг бундан бошқа сиёсий ечими йўқ!

Латифул Расих

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button