Роя газетаси

Америка Сурия қўзғолонини мазмунсиз қолдириш ва мамлакатда секуляр тузумни мустаҳкамлашга қатъий бел боғлаган

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка Сурия қўзғолонини мазмунсиз қолдириш ва мамлакатда секуляр тузумни мустаҳкамлашга қатъий бел боғлаган

Жорий йил 6 сентябр, шанба куни Дамашқ шаҳрида Сурия бўйича БМТнинг махсус вакили Гейр Педерсен Сурия муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Асъад Шайбоний билан учрашди. Суҳбат давомида мамлакатдаги сиёсий ўтиш жараёни, шунингдек, унга дахлдор минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама этилди.

БМТ махсус вакилининг таъкидлашича, ташкилот Хавфсизлик Кенгашининг 2254-сонли қарорига мувофиқ равишда, инклюзив, шаффоф ва ишончли сиёсий ўтиш жараёни орқали ҳукумат ва халқни Сурияда доимий тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида қўллаб-қувватлашини давом эттиради. (Ҳавар ахборот агентлиги).

Роя: Бу ғаразгўй Педерсен охирги йиллар давомида жиноятчи режимни сақлаб қолиш, уни қайта тиклаш ва Американинг сиёсий ечимини амалга ошириш учун барча кучини ишга солди. Бироқ, Аллоҳнинг фазли ва қўзғолончиларнинг самимий ҳаракатлари туфайли унинг умидлари пучга чиқди, мақсадлари амалга ошмади. Қўзғолончилар эса Америка ва унинг иттифоқчилари қаршилигига қарамасдан Башар режимини қулатишга муваффақ бўлдилар.

Бугун Педерсен яна ёпиқ эшиклар ортида ҳаракат қилмоқда. У янги маъмуриятнинг заифлигидан, унинг Америкага бўйсунишидан ва Америка режаларини амалга ошираётганидан фойдаланмоқда. Шу орқали Сурияда секуляр тузумни сақлаб қолиш, армия ва хавфсизлик тузилмаларини эса Америка манфаатларига хизмат қиладиган тарзда қайта тузиш кўзда тутилмоқда. Натижада, Сурия Американинг сиёсий мустамлакасига айлантирилиб, халқаро тизимга муте ҳолда сақлаб қолинмоқчи.

Шу сабабли Шом қўзғолончилари атрофларидаги макр-ҳийлалардан эҳтиёт бўлишлари шарт. Улар англаб етишлари лозимки, улар учун ягона нажот йўли Аллоҳнинг шаръий ҳукмларини татбиқ этиш ва қўзғолонни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатида Ислом бошқарувини барпо этиш билан якунлашдир. Чунки ана шундагина Аллоҳнинг изни ила дунёда иззат ва охиратда саодатга эришилади.

Роя газетасининг 2025 йил 24 сентябр, чоршанба кунги 566-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button