Роя газетаси

Аммондаги уч томонлама учрашув: Сурияда Америка нуфузини мустаҳкамлаш ва яҳудий вужуди билан яширин муносабатларни нормаллаштириш

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аммондаги уч томонлама учрашув: Сурияда Америка нуфузини мустаҳкамлаш ва яҳудий вужуди билан яширин муносабатларни нормаллаштириш

Устоз Абаду Дали

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги

матбуот бўлими аъзоси

2025 йил 12 август куни Иордания пойтахти Аммон шаҳрида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Унда Иордания, Сурия ва Америка вакиллари иштирок этдилар. Учрашувда Сурия ташқи ишлар вазири Асад Шайбаний, Иордания ташқи ишлар вазири Айман Сафадий ҳамда Америка махсус вакили Том Барак ҳозир бўлди. Бу учрашув «Сувайдада юзага келган инқирозни назорат қилиш ва Сурия барқарорлигини қўллаб-қувватлаш» номи остида ўтказилди. Бироқ мазкур учрашув ва ундан олдин Сувайдада юз берган қуролли тўқнашувлар, яҳудий вужуди томонидан Дамашқ ва унинг атрофига қилинган ҳаво ҳужумлари, қабила ҳамда бадавий жамоаларга нисбатан амалга оширилган кенг кўламли бузғунчиликлар шуни кўрсатадики, йиғилишнинг ҳақиқий мақсади барқарорлик эмас. Аксинча, асосий мақсад – Американинг ўз нуфузини мустаҳкамлаб, ечимларини зўрлаб жорий этиши, Уммат душманларини рози қилиш ва халқнинг ҳақиқий овозини четга суришдир.

Сувайдада яҳудийларга тўғридан-тўғри тобе бўлган гуруҳлар билан маҳаллий қабилалар ўртасидаги тўқнашувлардан кейин ўт очишни тўхтатиш эълон қилинди. Шу билан бирга, яҳудийларнинг ҳаво ҳужумлари натижасида кескинлашув давом этаётган вазиятда қатор учрашувлар ўтказилди. Улардан бири Парижда, энг охиргиси эса Иорданиядаги уч томонлама йиғилиш бўлди. Бу йиғилишлар орқали аниқ ва тушунарли нома йўлланди: Сурия тақдири Америка назорати ва минтақавий ҳомийлик остида ёпиқ эшиклар ортида ҳал этилади. Ўтган воқеалар ва охирги Сувайда воқеаси эса ифлос халқаро саҳна ўйинида босим воситасидан бошқа нарса эмас.

Расмий оммавий ахборот воситалари мазкур учрашувни «қайта тикланиш ва суверенитетни таъминлаш йўлидаги қадам» сифатида тақдим этди. Аслида эса, иштирокчи томонлар фақат Америка ва яҳудийлар нуфузини сақлаб қолишга хизмат қиладиган, қарамлик ҳолатини мустаҳкамлайдиган ҳамда давлатни ўз ҳақиқий ҳокимиятини амалга оширишдан узоқлаштирадиган ечимларни таклиф қилдилар. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Иордания таҳлилчилари жанубдаги можаро давом этар экан, бу ҳолат Иордания чегараси учун тўғридан-тўғри таҳдид эканлиги ва Сурия давлатининг қулаши ушбу мамлакат манфаатларига зид келиши ҳақида огоҳлантирдилар. Шу боис мазкур учрашув аввало ва асосан Иордания хавфсизлигини ҳимоя қилиш ҳамда босқинчи яҳудий вужуди манфаатларини таъминлаш мақсадида ўтказилганини англатади.

Американинг учрашувда бевосита иштирок этиши ва «ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш» баҳонасида ўз режаларини жорий этиши унинг Суриядаги воқеаларни шакллантиришдаги узоқ йиллик роли ҳақидаги ҳақиқатни фош қилади. Аммондаги учрашув эса бу йўлдаги навбатдаги ҳалқа бўлиб, унинг минтақадаги нуфузини мустаҳкамлаш ҳамда «Иброҳим келишувлари» орқали босқинчи яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштиришга замин яратишга қаратилган.

Воқеалар тафсилотларини кузатган ҳар қандай киши эътибор қаратилиши лозим бўлган қатор муҳим ҳақиқатларни англаб етади. Жумладан:

Биринчи: Яҳудий вужуди саҳнадаги асосий ўйинчи сифатида ҳар қандай вазиятдан фойдаланиб, уни ўз мақсадлари йўлида ишлатмоқда ва шу орқали доим таъкидлаб келаётган манфаатларини қўлга киритмоқда. Шу боис, бу ролни инкор этган ёки унга кўз юмиб ўтган ҳар қандай йиғилиш аслида унга ҳамкорлик қилиш ва тажовузини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Иккинчи: уч томонлама учрашув Сурия устидан халқаро васийликни қайта тиклаш мақсадида ўтказилган. Чунки ўтиш даври ҳукумати Америка назорати остида хавфсизлик ва сиёсий чора-тадбирларни қабул қилишга мажбурланмоқда. Бу жараён жанубий ҳудуд масаласини бошқариш ҳамда яҳудий вужуди гумашталари бўлган маҳаллий гуруҳлар билан сиёсий шерик сифатида муносабат ўрнатишни ҳам ўз ичига олади. Ҳолбуки, ушбу гуруҳлар қабилаларга қарши содир этган даҳшатли жиноятлари билан танилган. Бунинг ўзиёқ бегуноҳлар қонини сотиш ва душман қўллаб-қувватлаётган «айирмачи» ўчоқларни қонунийлаштириш демакдир.

Учинчи: Суриянинг парчаланиши ҳамда жанубда ва бошқа ҳудудларда бир нечта давлатчаларнинг вужудга келиши ҳақида кўтарилаётган даъволар аслида ҳар қандай «ечим» режасини қабул қилдириш учун босим воситаси бўлиб, босқинчи вужуд хавфсизлигини таъминлашга қаратилган. Друзларни ҳимоя қилиш баҳонаси яҳудий вужудининг тўғридан-тўғри аралашуви учун ниқобдан бошқа нарса эмас эди. Шу билан бирга, айрим айирмачи гуруҳлар давлатнинг ўрнини босадиган «алтернатива» куч сифатида кўрсатилди. Бу ҳаракатлар ҳеч кимга меҳр-муҳаббатдан келиб чиқиб амалга оширилгани йўқ. Улар фақат кафолатлар қўлга киритиш ва яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлайдиган мажбуриятларни имзолатиш мақсадида қилинди.

«Қайта қуриш» ва «қочоқларни қайтариш» каби шиорлар аслида алдамчи ва сохта даъватлардан бошқа нарса эмас. Улар вақтни чўзиш ва сиёсий режани амалга ошириш воситаси сифатида ишлатилмоқда. Бу орқали қўзғолон йўлини тўсиш, Сурия масаласини озодлик ва туб ўзгаришларни амалга ошириш масаласидан шунчаки инсонпарварлик ёрдами масаласига айлантириш кўзланмоқда. Шу билан бирга, мамлакат суверенитети ҳали ҳам ташқи кучлар қўлида гаровда қолмоқда.

Вашингтон, Аммон ёки бошқа пойтахтларга таяниш на барқарорлик ва на суверенитетни таъминлайди. Аксинча, бу қарамликни янада кучайтиради. Чунки ташқи кучлар томонидан мажбуран қўйилган ҳар қандай келишув қўзғолоннинг ютуқларидан янада кўпроқ воз кечишни, мустамлакачининг таъсирини мустаҳкамлашни ҳамда мужоҳидлар ва озод инсонлар учун янада кўпроқ чекловлар жорий этилишини англатади.

Бу ҳақиқатлар шуни тасдиқлайдики, Аммонда ўтказилган уч томонлама учрашув, гарчи очиқ айтилмаётган бўлса-да, жиноятчи яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш йўлида ташланган навбатдаги қадамдан бошқа нарса эмас. Яҳудийлар томонидан муборак Фаластин замини босиб олиниши у ёқда турсин, Суриянинг ерлари ҳам босиб олинган. Сурияда улар ишғол қилган ерлардан яҳудийларни қувиб чиқармасдан туриб, қолаверса, уларнинг муборак Фаластинни ишғол қилиб турганини ҳисобга олмасдан барқарорлик ҳақида сўз юритиш ва Сувайдада шаҳид бўлган бадавийлар ҳамда қабилалар қонини, худди шундай Ғазо шаҳидларининг қонини ҳам эътиборсиз қолдириш, яҳудий вужуди билан хорлик асосидаги ҳамжиҳатликда яшаш учун замин тайёрлашдан бошқа нарса эмас.

Шунинг учун Шом аҳли бу фитналарни қатъиян рад этиши, яҳудийларнинг жиноятлари яширилаётган бир пайтда кўтарилаётган «тинчлик ва барқарорлик» шиорларига алданиб қолмаслиги лозим. Чунки ҳақиқий хавфсизлик ва суверенитет Вашингтон ёки Аммон орқали эмас, балки Аллоҳнинг шариатини маҳкам ушлаш орқали таъминланади. Бу йўлда эса, аввало, Аллоҳнинг шариатига суяниш, сўнгра эса Уммат ва унинг самимий қўллаб-қувватловига таяниш, шунингдек, инқилоб йўлини давом эттириб, ҳар қандай хорижий ҳукмронликни ағдариш ҳамда яҳудий вужудини илдизи билан йўқотиш учун сидқидилдан ҳаракат қилиш зарур. Аллоҳ таоло айтади:

وَلَا تَرۡكَنُوٓاْ إِلَى ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ فَتَمَسَّكُمُ ٱلنَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِنۡ أَوۡلِيَآءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас»  [Ҳуд 113]

Шу нарса аниқ бўлсинки, Америка ва Ғарбдан ёрдам излашга қаратилган ҳар қандай қадам ёки Иордания ва яҳудий вужудининг Сурияни парчалашга қаратилган ҳаракатларига ҳамқадам бўлиш инқилоб ва шаҳидлар қонига қилинган улкан хиёнатдир. Ғалабага олиб борадиган йўлнинг илк қадами эса ҳар қандай нормаллашув лойиҳаларидан четланганини очиқ эълон қилиш, Аллоҳнинг шариатини сидқидилдан татбиқ этиш ва қўзғолончи омманинг самимий қўллаб-қувватловига таянишдан бошланади. Зеро, Аллоҳ азза ва жалладдан кейин фақат халқнинг самимий қўллаб-қувватлови оғир синов ва машаққат пайтларида ҳақиқий таянч бўлиб хизмат қилади.

Роя газетасининг 2025 йил 20 август, чоршанба кунги 561-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button