Роя газетаси

Германия яҳудий вужудига нисбатан Европа санкциялари жорий этилишини рад этди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Германия яҳудий вужудига нисбатан Европа санкциялари жорий этилишини рад этди

Германия ташқи ишлар вазири Йохан Фадевол 30 август, шанба куни Дания пойтахти Копенгагенда ўтказилган Европа Иттифоқи йиғилишида шундай баёнот берди: ҳозирча Берлин Ғазо секторидаги ҳалокатли гуманитар вазият туфайли Европа комиссиясининг яҳудий вужудига нисбатан санкциялар жорий этиш таклифини маъқулламаслигини маълум қилди. (Араб 48, 2025 йил 30 август).

Роя: Яҳудий вужуди Ғазода амалга ошираётган геноцид кўпчиликнинг қарашларини ўзгартириши лозим эди. Бироқ мусулмонларга энг ашаддий душман бўлган Ғарб давлатлари ўз мавқеини сақлаб қолишди ва позицияларини ўзгартиришмади.

Америка, Британия ва Франция Исломга душманлик қилаётган куфр давлатларининг йирик етакчилари ҳисобланади. Бироқ айниқса Германиянинг мусулмонларга қаттиқ адоват қиладиган Ғарб давлатлари сафида бу даражада намоён позицияни эгаллаши кутилмаган эди. Яҳудий вужуди Ғазода амалга оширган қатлиомлар даврида Германияда ҳукуматлар алмашганига қарамай, у яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаш ва мусулмонларга қарши туриш масаласида – хоҳ Ғазо ҳудудида бўлсин, хоҳ бошқа жойда – ўз позициясини сақлаб қолди.

Европа Иттифоқининг амалга ошмай қолган чораси аслида қуруқ баёнотдан иборат бўлиб, у яҳудий вужудига нисбатан енгил бойкот ҳақида эди. Бироқ Германия ҳатто шу юмшоқ чорани ҳам рад этди. Уруш давомида яҳудий вужудини қурол-аслаҳа билан таъминлади ва халқаро жиноят минбарларида уни ҳимоя қилди. Шунингдек, Германияда фаолларнинг намойишлар ўтказиши ва яҳудийларнинг Ғазодаги қатлиомларини қоралашига тўсқинлик қилди, уларни ҳибсга олди, босим ўтказди ва шу билан бошқа Европа давлатларидан кескин ажралиб турди.

Германиянинг мусулмонларга нисбатан бу даражадаги адовати ва яҳудий вужудини қаттиқ қўллаб-қувватлаши шундай изоҳланадики, мусулмон ҳукмдорлари ўз биродарларига қарши Ғарб сафида туриб келмоқда. Шу боис улардан ҳеч бири Германия манфаатларига – на савдо соҳасида, на саноатида, на мусулмонларнинг газ ва нефть таъминотида – таҳдид солмайди. Бунинг барчаси немис сиёсатчиларига Исломга қарши душманликда ўзини хавфсиз ҳис қилиш имконини бермоқда. Улар эса тарих давомида сиёсий шошқалоқлик билан танилган бўлиб, вазиятни тўғри баҳолай олмайдилар, душманлик тўлқинларига жуда тез эргашадилар ва кўпинча Германиянинг ўзи учун кулфат келтирган сиёсатларни қабул қиладилар.

Бугун немислар ўзларининг нацистик тарихи ва Европада яҳудийларга қилинган қатлиомлар учун кафорат тўлаётганликларини даъво қилмоқда. Шу боис яҳудийларни ҳар ерда мусулмонларга қарши қатлиомлар уюштиришда қўллаб-қувватламоқда. Ғазо Германиядаги ҳар бир кўр киши учун ҳам узоқ воқеа эмас. Германия узоқни кўра олмаслиги сабабли исломий мамлакатларнинг Ғарбга бўйсунган ҳолати шу тарзда сақланиб қолади, деб ўйлаяпти ҳамда ўзгаришнинг яқин ва муқаррар эканини англамаяпти.

Германия ҳам Америка, Британия ва Франция каби Ислом ва мусулмонларга нисбатан кучли адоват йўлига кириб олди. Бироқ у ўз тарихидан ибрат олишни унутди. Ана шу давлатлар миллионлаб немисларни қириб ташлаган, мусулмонлар эса немисларнинг бирортасини ҳам ўлдирмаган. Шунга қарамасдан, Германия ўша давлатларнинг изидан юриб, Исломга қарши душманликда пешқадамлик қилмоқда ва келажакни ҳисобга олмаяпти.

Роя газетасининг 2025 йил 3 сентябр, чоршанба кунги 563-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button