Ислом Умматига, айниқса унинг ёш авлодларига

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ислом Умматига, айниқса унинг ёш авлодларига
Мусулмонлар, айниқса ёшлар шуни англаб етишлари лозимки, Исломнинг шарафини қайта тиклаш Роббимиз белгилаган шаръий ҳукмларни жорий этиш ва инсон томонидан яратилган ҳар қандай қонун ҳамда дунёвий низомларни рад этиш орқали амалга ошади. Сиёсатни Ислом асосида юритиш ёмонлик эмас. Унинг тарафдорлари ёлғончи ҳам, мансаб ёки ҳокимиятпарастлар ҳам эмас. Улар Роббиси розилигини изловчи, Унинг давлатини барпо этиш ва ҳукмларини татбиқ қилишни мақсад қилган кишилардир. Ҳатто устимизга боши майиздек қора ҳабаш қул ҳоким қилиб тайинланса ҳам, бу мақсад ўзгармайди. Чунки сиёсат одамларнинг ишларига ҳаётнинг барча соҳаларида ғамхўрлик қилишдир. Унда иқтисод билан ибодат, қишлоқ хўжалиги билан савдо ва саноат билан технология ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Шу боис ҳаракат жиддий ва самарали бўлиши, шунингдек «вожибнинг амалга ошиши учун зарур бўлган нарса ҳам вожибдир» деган шаръий қоидага мувофиқ келиши учун исломий ҳаётни қоим қилиш ва ёлғиз Исломни ҳукмрон этиш йўлида фаолият қилаётган сиёсий жамоа билан бирга ҳаракат қилиш зарур. Аллоҳ таоло айтади:
وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةٞ يَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَيۡرِ وَيَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَيَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ
«Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир» [Оли Имрон 104]
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱسۡتَجِيبُواْ لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمۡ لِمَا يُحۡيِيكُمۡۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَحُولُ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَقَلۡبِهِۦ وَأَنَّهُۥٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ + وَٱتَّقُواْ فِتۡنَةٗ لَّا تُصِيبَنَّ ٱلَّذِينَ ظَلَمُواْ مِنكُمۡ خَآصَّةٗۖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар. Ҳамда сизлардан фақат золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) балодан сақланингиз! Ва билингизки, албатта Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» [Анфол 24-25]
Роя газетасининг 2025 йил 24 сентябр, чоршанба кунги 566-сонидан