Уммат бирлиги ва жамоа тушунчаси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Уммат бирлиги ва жамоа тушунчаси
Бугунги кунда «Ислом Уммати ҳақиқатан ҳам ягона умматми ёки турли халқларга бўлиниб кетганми?» деган савол кўпчиликни ўйлантиради. Агар Уммат ҳақиқатан ҳам бир бутун бўлса, унда тақдирий масалалардаги, айниқса ҳар куни фарзандларининг қонини шафқатсиз тўкаётган душманга қарши позициядаги бу парокандалик ва ихтилофни қандай изоҳлаш мумкин?
Аслида эса, мусулмонлар ўтмишда ҳам бошқа халқлардан алоҳида, ягона уммат бўлиб келган ва ҳозирда ҳам, келажакда ҳам шундай бўлиб қолади. Бу ҳақиқатни Росулуллоҳ ﷺ Мадина аҳдномасида очиқ-ойдин баён этган эдилар:
«بِسْمِ اللهِ الرّحْمَنِ الرّحِيمِ، هَذَا كِتَابٌ مِنْ مُحَمّدٍ النّبِيّ ﷺ، بَيْنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُسْلِمِينَ مِنْ قُرَيْشٍ وَيَثْرِبَ، وَمَنْ تَبِعَهُمْ، فَلَحِقَ بِهِمْ، وَجَاهَدَ مَعَهُمْ، إنّهُمْ أُمّةٌ وَاحِدَةٌ مِنْ دُونِ النّاسِ… وَإِنّ سِلْمَ الْمُؤْمِنِينَ وَاحِدَةٌ، لَا يُسَالَمُ مُؤْمِنٌ دُونَ مُؤْمِنٍ فِي قِتَالٍ فِي سَبِيلِ اللهِ، إلّا عَلَى سَوَاءٍ وَعَدْلٍ بَيْنَهُمْ»
«Бу Муҳаммад Пайғамбар ﷺ томонларидан қурайшлик ва ясриблик мўмин-мусулмонлар ҳамда уларга эргашган, уларга қўшилган ва улар билан бирга жиҳод қилган кишилар ўртасида (амал қилиниши учун) тузиб берилган келишув бандларидир: Улар бошқалар қаршисида ягона умматдирлар; Мўминларнинг сулҳ-иттифоқи ягонадир. Аллоҳ йўлидаги жангда бирор мўмин бошқа мўминлардан алоҳида ҳолда сулҳ тузмайди. У барча мўминлар билан баробар ва адолатли иттифоқда бўлиши лозим».
Яна бир бор таъкидлаймиз: Ислом Уммати ўтмишда ҳам ягона уммат бўлган, ҳозир ҳам шундайдир. Унинг бирлиги ўз пойдевори, яъни Ислом ақидаси ва шариати билан узвий боғлиқ. Ким Ислом ақидасини қабул қилиб, унинг шариатига рози бўлса, у шу ягона Умматнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Аллоҳ таоло мусулмонларни Ислом динидан чиқиб, бошқа йўлларга эргашишдан қаттиқ қайтарган:
وَأَنَّ هَٰذَا صِرَٰطِي مُسۡتَقِيمٗا فَٱتَّبِعُوهُۖ وَلَا تَتَّبِعُواْ ٱلسُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمۡ عَن سَبِيلِهِۦۚ ذَٰلِكُمۡ وَصَّىٰكُم بِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَتَّقُونَ
«Албатта, мана шу Менинг Тўғри Йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! (Бошқа) йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Унинг йўлидан узиб қўяр. Шояд тақво қилсангиз, деб сизларни мана шу нарсаларга буюрди» [Анъом 153]
Аммо бугун Уммат дуч келаётган асосий муаммо – парокандалик ва бўлиниш – динга боғлиқ эмас, балки бошқа омилларга асосланган. Ҳозир бизда ягона имом атрофида жипслашган ягона жамоа мавжуд эмас. Бу эса сиёсий бирликнинг йўқлиги бўлиб, ниҳоятда катта камчиликдир. Ислом эса мусулмонларни сиёсий парчаланиш, низо ва қон тўкилишидан қатъий қайтарган. Аллоҳ таоло айтади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ حَقَّ تُقَاتِهِۦ وَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسۡلِمُونَ + وَٱعۡتَصِمُواْ بِحَبۡلِ ٱللَّهِ جَمِيعٗا وَلَا تَفَرَّقُواْۚ وَٱذۡكُرُواْ نِعۡمَتَ ٱللَّهِ عَلَيۡكُمۡ إِذۡ كُنتُمۡ أَعۡدَآءٗ فَأَلَّفَ بَيۡنَ قُلُوبِكُمۡ فَأَصۡبَحۡتُم بِنِعۡمَتِهِۦٓ إِخۡوَٰنٗا وَكُنتُمۡ عَلَىٰ شَفَا حُفۡرَةٖ مِّنَ ٱلنَّارِ فَأَنقَذَكُم مِّنۡهَاۗ كَذَٰلِكَ يُبَيِّنُ ٱللَّهُ لَكُمۡ ءَايَٰتِهِۦ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ
«Эй мўминлар, Аллоҳдан ҳақ-рост қўрқиш билан қўрқинглар ва фақат мусулмон бўлган ҳолларингда дунёдан ўтинглар! Барчангиз Аллоҳнинг арқонига боғланингиз ва бўлинмангиз! Ҳамда Аллоҳнинг сизларга берган неъматини эсланг: бир-бирингизга душман бўлган пайтларингизда дилларингизни ошно қилиб қўйди-ю, сизлар Унинг неъмати сабаб биродарларга айландингиз. Ва дўзах чоҳининг ёқасида турган эдингиз, сизларни ундан халос қилди. Ҳақ йўлни топишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини мана шундай баён қилади» [Оли Имрон 102-103]
Ибн Касир бу оятдаги «парчаланманглар» сўзини изоҳлаб, «Аллоҳ уларга жамоат бўлишни буюрди ва парчаланишдан қайтарди», деган.
Аллоҳ яна айтади:
وَلَا تَنَٰزَعُواْ فَتَفۡشَلُواْ وَتَذۡهَبَ رِيحُكُمۡۖ
«(Ўзаро) талашиб-тортишмангизки, у ҳолда сустлашиб, куч-қувватингиз кетур» [Анфол 46]
Мусулмонлар бугун бошидан кечираётганидан ҳам оғирроқ ихтилоф ва ожизлик борми? Биз заиф, секуляр сиёсий тузилмаларга парчаланиб кетдик. Бу тузилмаларни Ислом душманларига хизмат қилаётган рувайбиза ҳукмдорлар бошқармоқда. Улар қўлларидан келган барча йўллар билан шариатимизга қарши курашмоқда, асосларимизни бузмоқда, қувват ва салоҳиятимизни йўққа чиқариб, бойликларимизни талон-торож қилмоқда. Шу билан бирга, иззат-нуфузимизга эришишга олиб борадиган барча сабабларни тўсиб, қувватимизни парчалаш ва бирлашишимизга йўл қўймасликни мустаҳкамлаб бормоқда.
Росулуллоҳ ﷺ мусулмонларни ягона давлат ва ягона имомга эга бўлишни буюрганлар. У зот айтганлар:
«كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ، كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ، وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي، وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ، قَالُوا: فَمَا تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ، وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ»
«Бану Исроилга пайғамбарлар сиёсат юргизарди. Қачон бир пайғамбар ҳалок бўлса, унинг ортидан бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар бўлмайди, халифалар бўлади ва улар кўпайиб кетади. Шунда саҳобалар бизга нимани буюрасиз? – деб сўрашди. У зот шундай дедилар: биринчисининг, фақатгина биринчисининг байъатига вафо қилинглар ва уларнинг ҳаққини адо этинглар. Зеро, Аллоҳ улардан фуқарони қандай бошқарганлари ҳақида сўрайди».
Бу фарзнинг буюк аҳамияти шунда намоён бўладики, Росулуллоҳ ﷺ мусулмонлар сиёсий бирлигини бузишга уринадиган кишини қатл қилишни амр этганлар.
«مَنْ أَتَاكُمْ وَأَمْرُكُمْ جَـمِيعٌ عَلَى رَجُلٍ واحِدٍ، يُرِيدُ أَنْ يَشُقَّ عَصَاكُمْ، أَوْ يُفَرِّقَ جَـمَاعَتَكُمْ، فَاقْتُلُوهُ»
«Кимда-ким бошқарувингиз битта раҳбар қўлида турган пайтда келиб, сафингизни бузмоқчи ёки жамоатингизни бўлмоқчи бўлса, уни ўлдиринглар».
«فَمَنْ أَرَادَ أَنْ يُفَرِّقَ أَمْرَ هَذِهِ الْأُمَّةِ وَهِيَ جَمِيعٌ، فَاضْرِبُوهُ بِالسَّيْفِ كَائِناً مَنْ كَانَ»
«Уммат бирлашиб турган пайтда кимда-ким унинг бошқарувини парчалашни истаса, ким бўлишидан қатъий назар унинг бўйнига қилич солинглар». Росулуллоҳ ﷺ яна айтдилар:
«إِذَا بُويِعَ لِخَلِيفَتَيْنِ فَاقْتُلُوا الْآخَرَ مِنْهُمَا»
«Агар икки халифага байъат қилинса, улардан иккинчисини ўлдиринглар». Бир мусулмоннинг қонини ҳалол қилишга оид буйруқ шундан далолат берадики, бу йўл билан сақланиши лозим бўлган мақсад мусулмоннинг қонидан ҳам улуғдир. Демак, Умматнинг сиёсий бирлиги ва ягона имомга эга бўлиши фарздир.
Росулуллоҳ ﷺ яна дедилар:
«مَنْ فَارَقَ الْجَمَاعَةَ قِيدَ شِبْرٍ فَقَدْ خَلَعَ رِبْقَةَ الْإِسْلَامِ مِنْ عُنُقِهِ»
«Ким жамоатдан бир қарич ажралса, ўз гарданидаги Исломнинг боғловчи арқонини ечиб ташлаган бўлади».
«مَنْ خَرَجَ مِنْ الطَّاعَةِ وَفَارَقَ الْجَمَاعَةَ فَمَاتَ مَاتَ مِيتَةً جَاهِلِيَّةً»
«Ким итоатдан чиқиб, жамоатдан ажралиб ўлса, жоҳилият ўлимини топади».
Буларнинг барчаси мусулмонларнинг сиёсий парчаланиши қай даражада хавфли эканини яққол кўрсатади. Саҳобалар бу ҳақиқатни чуқур англаб, якдил фикрга келган эдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Жобиядаги хутбасида шундай деганлар: «Эй одамлар! Росулуллоҳ ﷺ бизга айтганидек, мен ҳам сизларга айтаман: жамоатдан ажралманглар, парокандаликдан сақланинглар. Чунки шайтон якка кишига яқин бўлади, икки кишидан эса узоқроқ бўлади. Ким жаннатнинг кенгликларига эришишни истаса, жамоатга ёпишсин».
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу яна шундай деганлар: «Эй араблар! Ер-заминни асранглар! Чунки жамоатсиз Ислом йўқ, амирсиз жамоат йўқ ва итоатсиз амир йўқ. Қавми бир кишини фиқҳ асосида раҳбар этиб тайинласа, бу раҳбар учун катта яхшиликдир. Аммо қавми уни фиқҳга таянмай раҳбар қилса, бу раҳбарнинг ҳам, унга эргашганларнинг ҳам ҳалокатига олиб келади».
Юқорида баён этилганлардан хулоса қиламизки, бугун Умматнинг энг катта эҳтиёжи ягона давлат ва ягона имомдир. Уммат унинг ортида туриб жанг қилади, унинг раҳнамолигида душманларга қарши туриб, ички ишларида Исломни тўлиқ татбиқ этади ва ташқи дунёга даъват ҳамда жиҳод орқали Исломни етказади. Умматнинг фақат ақида ва шариат асосидаги бирлиги етарли эмас. Ҳатто бундай бирлик мавжуд бўлса ҳам, у сиёсий бирлик ва ягона халифа атрофида жипслашган жамоанинг ўрнини ҳеч қачон босолмайди. Бугун жамоатнинг вожиблиги ҳақидаги тушунча кўплаб элита ва зиёлилар, қолаверса кенг омма орасида ҳам деярли йўқолиб кетган. Ҳатто айрим салла эгалари ва шаръий диплом соҳиблари ўз ҳомийларига хизмат сифатида бу ғояга қарши қасддан кураш олиб бормоқда. Ҳозирги даврнинг энг муҳим вазифаси эса мусулмонлар орасида ушбу тушунчани фикрий жиҳатдан қайта мустаҳкамлаш йўлида шошилинч ҳаракат қилиш, барча куч ва имкониятни сафарбар этиб иш олиб бориш ҳамда уни амалий ҳаётда қайта тиклашга замин яратишдан иборатдир.
Ҳақиқат шундаки, Умматнинг сиёсий бирлигини тиклаш ва яна жамоа сифатида жипслашиш йўли ҳар доим қийинчилик ва хавф-хатарларга тўла бўлиб келган. Бироқ минг чақиримлик сафар ҳам ягона қадамдан бошланади. Уммат бу йўлда анчагина масофани босиб ўтди, энди эса фақат собитқадамликни сақлаш ва иродани янада мустаҳкамлаш қолди. Иш ҳар сафар сустлашганда сувни қайта қўзғатгандек ҳаракатга келтириш, шу билан бирга услуб ва воситаларда доимий ижодкорлик намоён этиш зарур. Шу орқали бу исломий лойиҳа ҳақида жамоатчилик фикрини қарор топтириш лозим. Холис инсонларнинг қувват ва салоҳиятидан фойдаланиб, уни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни тиклаш сари йўналтириш зарур. Тоғут ҳукмдорлар ва уларнинг мустамлакачи хўжайинларининг зўравонлигига қарши туриш, Уммат қудрат марказларига янада чуқурроқ кириб бориш ҳамда уларни Ислом ва мусулмонлар сафларига қайтариш йўлида, қанча қурбонлик талаб этилмасин, ижодкорлик билан ҳаракат қилиш зарур. Уммат, айниқса даъват аҳли шуни аниқ билиб қўйсинки, нусрат сабр билан келади, ҳар бир оғирлик ва машаққат ортидан эса албатта бир енгиллик бордир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ
«Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Роя газетасининг 2025 йил 10 сентябр, чоршанба кунги 564-сонидан