Роя газетаси

Судан ҳукумати ва сунъий инқирозларни пайдо қилиш: Ёқилғи мисолида

Судан ҳукумати ва сунъий инқирозларни пайдо қилиш: Ёқилғи мисолида

Судан пойтахтида ҳамда бир қатор вилоятларда ёқилғи инқирози кескин тус олди. Ёқилғи қуйиш шохобчалари олдида юзлаб автомобиллар узун навбатларга тизилди. Бир неча кундан буён ёқилғи қуйиш шохобчалари таъминотнинг кескин танқислигини бошдан кечирмоқда. Кўплаб автомобиль эгалари соатлаб кутишга мажбур бўлмоқда. Айни пайтда ёқилғининг «қора бозори» ҳам фаоллашди. Унда бир галлон бензин нархи қарийб 60 000 фунтга етган бўлса, дизель ёқилғиси нархи 65–70 000 фунт оралиғида бўлди. Ҳолбуки, расмий ёқилғи қуйиш шохобчаларида унинг нархи қарийб 45 000 фунтни ташкил этмоқда, шохобчаларда бир галлон бензин эса қарийб 37 000 фунтдан сотилмоқда. (Sudan Tribune, 2026 йил 30 сентябрь)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилояти расмий нотиқи устоз Иброҳим Усмон (Абу Халил) Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот бўлими радиосига берган изоҳида шундай деди:

«Ҳукумат, Нефть вазирлиги тимсолида, ёқилғи ва унинг маҳсулотлари етарли эканини даъво қилмоқда. Аммо реал воқелик эса инқироз мавжудлигини кўрсатмоқда. Бунга автомобилларнинг ёқилғи қуйиш шохобчалари олдида соатлаб навбатда туриши яққол далилдир. Қолаверса, юқори нархлардаги «қора бозор»нинг мавжудлиги тақсимот тизимида носозлик борлигини тасдиқлайди».

Бундай сунъий пайдо қилинган инқирозлар – бошқарув тизими солиқ ва жарималар ундиришга эмас, балки раъиятга ғамхўрлик қилишга асосланган бўлганида – асло юзага келмас эди. Капиталистик тизимларда бўлгани каби, бизга ҳам унинг энг қабиҳ кўринишлари татбиқ этилмоқда. Модомики бу тизимлар мавжуд экан ва бизнинг бўйнимизга оғир юк бўлиб турган экан, улар орқали фойда кўриш мақсадида инқирозларни юзага келтираверади.

Биз учун бундан қутулишнинг ягона йўли — ишларни ғамхўрлик билан бошқаришга асосланган бошқарув низомини, яъни пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифаликни барпо этишдир. У орқали Роббимизни рози қиламиз ва инқирозларсиз фаровон ҳаёт кечирамиз.

Роя газетасининг 2026 йил 7 октябр чоршанба кунги 620-сонидан

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button