Роҳинжа мусулмонларини зўравонлик, зулм ва қатиомдан ким қутқаради?

Роҳинжа мусулмонларини зўравонлик, зулм ва қатиомдан ким қутқаради?
Янгиликлар:
БМТ ёрдамида яқинда эълон қилинган янги ҳисоботда Мянма ҳарбийлари роҳинжа қишлоқлари ва масжидларини бутунлай вайрон қилиб, уларнинг ўрнига хавфсизлик постлари қургани маълум қилинди. Ҳисоботда айтилишича, роҳинжа мусулмонларига қарши зўравонлик 2017 йил августида кескин кучайган ва Мянма ҳарбийлари қуролли гуруҳларнинг ҳужумларига жавобан ҳарбий операция бошлаган. Ушбу ҳодиса юз минглаб одамларнинг ўз уйларини тарк этишига олиб келган.
Бугунги кунда Бангладешдаги гавжум лагерларда тахминан 1,3 миллион роҳинжа қочқинлари яшайди. БМТ бу ҳарбий операцияни “этник тозалашнинг яққол намунаси” деб атади, чунки роҳинжа мусулмонларининг ерлари хавфсизлик зоналарига айланган.
Мазкур ҳисобот БМТнинг Нью-Йоркдаги юқори даражадаги йиғилиши олдидан эълон қилинди. Йиғилишда Бангладешда жойлашган қочқинлар лагерларидаги оғир шароит ва роҳинжалар мусулмонларини ватанига қайтариш бўйича тўхтаб қолган саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинади. Масалан, Реутерс агентлиги 2018 йили Ин Дин шаҳрида ўн нафар роҳинжалик ўлдирилгани ҳақида хабар берди. Шунингдек у ерда ҳарбийлар янги объект қуриш учун аҳоли пунктларини бузиб ташлагани ҳақида ҳам Мянма бўйича мустақил тадқиқот маркази хабар тарқатди.
Ҳисоботда таъкидланишича, база “тўғридан-тўғри Ин Дин (Шарқий Ракхайн) қишлоқлари вайроналари устига қурилган. Тозаланган ерлар эса янги йўллар, доимий бинолар, хавфсиз турар-жой мажмуалари ва иккита вертолёт майдончаси билан алмаштирилган”.
Изоҳ:
БМТ каби ташкилотлар ёки Мянма бўйича мустақил тадқиқот маркази мусулмонларнинг муаммоларини ҳеч қачон ҳал қилмаган, ҳал қилмайди ҳам. Улар ўзларини қочқинлар муаммоси билан қизиқаётгандек қилиб кўрсатади – кенгашлар ташкил қилади, йиғилишлар ўтказади, қочқинларни ватанига қайтариш масаласини муҳокама қилади, ўз ходимларини лагерларга жўнатади ва ҳоказо. Лекин мусулмонлар яшаётган ҳудудларда юз бераётган зўравонликлар, зулмлар ва қирғинларга бутун дунё гувоҳ бўлиб турибди. Мусулмонлар очарчилик, касаллик ва ҳаёт учун зарурий нарсалар етишмаслигидан азият чекмоқда, ваҳолангки, уларнинг ерлари Аллоҳ инъом қилган мўл-кўл табиий бойликларга тўла. Бу ташкилотларнинг жонкуярликлари ёлғон, хиёнат ва ўз ролларини моҳирона ижро этган актёрларнинг саҳна ўйинлари каби спектакллардир.
Эй мусулмонлар! Ўзингизни ва мол-мулкингизни қутқариш учун улардан ёрдам сўраманг, умид ҳам қилманг, чунки кофирлар ва мустамлакачилар сизнинг душманингиздир. Аллоҳ Таоло уларни Ўз китобида бизга танитиб қўйган:
لَتَجِدَنَّ أَشَدَّ النَّاسِ عَدَاوَةً لِلَّذِينَ آمَنُوا الْيَهُودَ وَالَّذِينَ أَشْرَكُوا
“Иймон келтирган зотларга энг қаттиқ адоват қилгувчи одамлар яҳудийлар ва мушрик бўлган кимсалар эканини кўрасиз”. (5:82).
Хўш, бу муаммолар қачон тугайди? Қочқинлар қачон ўз уйларига қайтишади? Кофирлар мусулмонларга нисбатан зулм ва зўравонликларини қачон тўхтатишади? Мусулмонлар қачон ўз уйларида хотиржам ва тинч-омон яшай олишади?
Качонки Исломий тузум барпо этилсагина халқ ва уларнинг уй-жойлари вайронагарчиликдан омон бўлади, очлар тўйдирилади, халқ ҳаётий зарурий нарсалар билан таъминланади, ана шундагина одамлар тинч ва фаровон ҳаёт кечира бошлайди.
Шундай экан, мусулмонларнинг барча соҳаларда орқада қолишига сабаб бўлган кофирларнинг ҳомийлиги остида ишлаётган ташкилот ва муассасалардан ёрдам кутиш ўз жонига суиқасд қилиш билан баробардир. Мусулмонларни иқтисодий ва сиёсий инқироздан қутқариш кофирларни хавф остига қўяди. Чунки улар яхши биладиларки, агар мусулмонлар уйғонсалар, ўзларининг эски буюклик ва қадр-қимматларига қайтиб, Ислом давлати ағдарилганидан кейин қўлдан бой берган кучни қайта қўлга киритадилар. Кофирлар эса, бойликлари, мавқелари ва ҳукмронликларидан маҳрум бўлади.
Биз касалликнинг аломатларини эмас, балки унинг сабабларини даволашимиз керак. Ана шунда дунёдаги барча жабр-зулмлар, муаммолар барҳам топади, болалар мактабда таълим олади, оналар ўз фарзандлари учун доим хавотирда қолмайди, кексалар ва аёллар тинч-осойишта ҳаёт кечиради.
Бу кунлар ҳам яқинлашиб қолди, чунки ҳозирги дунё золим тузум остида яшамоқда. Аниқки, ундан кейин Аллоҳ Таоло ваъда қилган ва Пайғамбаримиз ﷺ бизларга хушхабар берган адолатли Халифалик келади. Имом Аҳмад “Муснад”ида Ҳузайфадан (розияллоҳу анҳу) қуйидаги ҳадисни ривоят қилган:
تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً عَاضّاً، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ مُلْكاً جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا، ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُبُوَّةٍ.
“Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим-зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Марказий матбуот бўлими радиоси




