Хабар ва изоҳ

Ғазони қайта қуриш жиноятчилар ва ишғолчи режимнинг тарафдорлари қўлида

بسم الله الرحمن الرحيم

Ғазони қайта қуриш жиноятчилар ва ишғолчи режимнинг тарафдорлари қўлида

Хабар:

АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба куни Ғазодаги яшаш шароитларини яхшилаш бўйича янги режани эълон қилди. Унинг билдиришича, Америка “одамлар яхшироқ шароитда яшаши мумкин бўлган жойни яратишга” ҳаракат қилмоқда. Трамп Оқ уйда берган баёнотида Ғазодаги вазиятни “даҳшатли” деб атар экан, бугунги устувор вазифа маҳбусларни қайтариш, ундан сўнг эса қайта қуриш босқичига ўтиш эканини таъкидлади. У Ғазони қайта қуриш лойиҳаларини молиялаштиришга тайёр турган бир қатор бой давлатлар билан алоқада эканлигини маълум қилиб, шундай деди: “Ғазони қайта қуришда иштирок этадиган жуда бадавлат давлатлар бор. Улар учун бу катта харажат ҳисобланмайди, чунки уларда пул кўп”.

(“Ал-Жумҳурия” газетаси сайти, 2025 йил 4 октябрь).

Изоҳ:

Трамп ўзи гўё тинчлик тарафдоридек ёки Ғазода содир бўлган ва бўлаётган воқеаларга алоқаси йўқдек гапирмоқда. У Аллоҳ ва Расули ﷺнинг душманидир, лекин гапираётганда, ўзини бегуноҳ қилиб кўрсатмоқда. Унинг сўзларида пушаймонлик ва масъулиятдан асар ҳам йўқ. Бунинг ажабланарли жойи ҳам йўқ, чунки у яҳудий вужудининг асосий таянчидир, унга қурол-аслаҳа етказиб бериш, уни ҳимоя қилиш ва доим қўллаб-қувватлашни бўйнига олган. Буларнинг барчасига қарамай, ҳеч ким АҚШни жавобгарликка тортмайди, уни қораламайди ва унга қаршилик ҳам қилмайди. Ғазодаги мусулмонларнинг қони у ва унга ўхшаганлар учун ҳеч қандай қийматга эга эмас, улар учун мусулмонлар ҳаётининг қадри йўқ.

Халифалик давлати” қулатилиб, мусулмонлар ер юзида денгизнинг кўпикдек бўлиб қолган экан, қандай қилиб бундай бўлмасин? Аллоҳдан бошқа куч-қувват йўқ.

“Ҳеч қайғурма Трамп, чунки сени жавобгарликка тортадиган ёки муҳосаба қиладиган ҳеч ким йўқ, мусулмонларнинг қони сен учун энг арзон нарсадир”. Эй Трамп, бу сенинг ва Ғарбнинг ҳақиқий башарасидир. Энди ҳамма нарса ошкор бўлди, сиз ҳақингизда барча ёлғон иллюзиялар фош бўлди. Ғарб, хусусан Америка ва Англия мусулмонларнинг қонини дарёлардек тўкар экан, “эркинлик”, “инсон ҳуқуқлари”, “болалар ҳуқуқлари”, “аёллар ҳуқуқлари”, “фуқаролар ҳуқуқлари” каби қуруқ шиорлар ва сохта даъволар ортига яшириниб келди.

Бироқ, Ғазодаги сўнгги уруш барча ниқобларни очиб ташлади ва ҳақиқатни ёрқин қуёш каби кўрсатди. Ёлғончиликнинг ҳар тури барбод бўлди. Трамп эса такаббурлик билан ўзини-ўзи оқлаб гапирар экан, ўзини эркин ҳис қилмоқда. Чунки уни жавобгарликка тортадиган, тартибга солиб қўядиган ёки ундан қасос оладиган ҳеч ким йўқ. Бугун ўзини тинчлик етакчиси сифатида кўрсатаётган Трамп аслида қонхўр йиртқичдир. У Ғазо халқини қирғин қилишда яҳудий вужудини кучли ва доимий дастаклаб келди. Ғазодаги вазиятни “даҳшатли” деб таърифлаётган ва унга ҳамдардлик билдираётган бу кимса ўша вазиятни ўз қўли билан вужудга келтирган ва Ғазодаги қирғинни ўз кўзи билан кўриб турса-да, яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаб, уни ҳимоя қилган кимсадир!

Яна у ўзича “Мусулмон давлатларида одамлар кўчаларга чиқиб, хурсандчилигидан байрам қилишяпти!” демоқда. Эй Аллоҳнинг, Расулининг ва мўминларнинг душмани! Шуни билиб қўйки, Уммат сенинг қарорингдан хурсанд бўлаётгани йўқ, улар мазлум биродарларининг устидаги қирғинлар тўхтади, деган умид билан хурсанд бўлишмоқда, бу ҳам Ғарбнинг ва яҳудий вужудининг қўриқчиси бўлган раҳбарлар кўз остида содир бўлмоқда.

Эй Ислом Уммати! Трамп мусулмонларни ўлдириб, уларга қарши қирғинни давом эттирмоқда, қирғинни бошлаши ҳам, тўхтатиши ҳам унинг қарорлари ва келишувлари орқали амалга ошмоқда, лекин ҳеч ким уни жавобгарликка тортмаяпти! Аллоҳ Таоло мусулмонларга хос қилган фазилат шуми?

وَالَّذِينَ إِذَا أَصَابَهُمُ الْبَغْيُ هُمْ يَنْتَصِرُونَ

Улар ўзларига зулм етганда, (унга қарши курашиб) ғолиб бўладиган зотлардир”. (42:39).

Биз Аллоҳ Таолонинг ушбу каломига амал қиляпмизми?

وَإِنْ عَاقَبْتُمْ فَعَاقِبُوا بِمِثْلِ مَا عُوقِبْتُمْ بِهِ

(Эй мўминлар), агар сизлар (ўзингизга етган бирон зиён-заҳмат учун) интиқом олмоқчи бўлсангизлар, у ҳолда фақат сизларга етказилган зиён баробарида интиқом олингиз”. (16:126).

Эй Ислом Уммати орасидаги куч-қувват эгалари!

Ўз юртинггизни ҳимоя қилиш ва дининггизни устивор қилиш фақат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатини барпо этиш билангина амалга ошиши мумкин. Шундай экан, Ҳизбут Таҳрирнинг қўлидан тутиб, Роббинггизнинг йўлига, Пайғамбаринггиз ﷺнинг суннатига қайтинг, шунда Роббинггизнинг розилигига эришасиз, Аллоҳ Таоло сиз орқали Исломни ва мусулмонларни азиз, куфр ва унинг аҳлини хор қилади.

Эй Ислом Умматининг аскарлари!

Аллоҳ Таоло сизларга фарз қилган шариат ҳукмини олдингизга қўяпмиз. Бу фарз ҳақида Қиёмат куни Аллоҳ Таолонинг ҳузурида албатта сўраласиз. Агар сиз бу Умматни, хусусан, Ғазо ва Шом аҳлини ҳимоя қилишдан бош тортсангиз, улар Қиёмат куни сизнинг бўйнингизга осилади.

Шунинг учун шошилинг, чунки имконият сизнинг қўлингизда, яхшилик сизни ўзига чормоқда. Исломни ҳаётга татбиқ этиш ва унинг ҳокимиятини тиклаш учун чин дилдан ҳаракат қилаётган мухлис мусулмонлар билан алоқаларингизни мустаҳкамланг, шоядки, Аллоҳ ўтган гуноҳларингизни мағфират қилиб, сизнинг қўлингиз билан яхшилик келтирса ва сиз орқали Уммат узоқ кутган давлатни, яъни Аллоҳ Таоло ваъда қилган ва Пайғамбаримиз ﷺ хушхабар берган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этса.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ

“Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни, динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар ва билингларки, шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир киши билан унинг қалби ўртасини эгаллаб турур ва шубҳасиз, Унинг ҳузурига тўпланурсизлар”. (8:24)

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Back to top button